← Назад
Решение #2828813 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Риштон тумани
2025 йил 24 декабрь
4-1505-2501/10556-сонли иш
Риштон туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Эргашев
раислигида, судья ёрдамчиси С.Холиқовнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар “*******” акциядорлик жамиятининг жавобгар якка тартибдаги
тадбиркор ******* ҳисобидан 16 487 027 сўм асосий қарз ҳамда 41 200 сўм
почта харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни,
тарафлардан даъвогар вакили Ш.Акбаралиев (ишончнома асосида)ни
иштирокида, Риштон туман судлари биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
“*******” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
номланади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, якка тартибдаги
тадбиркор ******* (бундан буён матнда жавобгар деб номланади) ҳисобидан
16 487 027 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни
сўраган.
Даъвогар вакили даъво талабини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси куни ва вақти ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган
жавобгар суд мажлисига келмади. Ўз эътирозларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнларда ИПК-деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмида иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Мазкур қоидага
асосан суд, ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларни ўрганиб, ушбу ҳужжатларга ҳуқуқий
баҳо бериб, ишда иштирок этувчи тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб,
қуйидагиларга кўра даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар жавобгарга тармоқ орқали
табиий газни етказиб бериб келган бўлса-да, бироқ истеъмол қилинган табиий
газнинг ҳақини жавобгар даъвогарга тўлаб бормаган, натижада жавобгар
даъвогар олдида 16 487 027 сўм қарздорлик вужудга келишига йўл қўйган.
Натижада даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, мавжуд
қарздорликни ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 май
кунидаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини
тасдиқлаш тўғрисида”ги 319-сонли Қарори билан тасдиқланган “Табиий газдан
фойдаланиш Қоидалари”нинг 111-бандига кўра, истеъмолчи томонидан табиий
газни етказиб бериш учун тузилган шартнома асосида етказиб бериладиган
табиий газ учун 100 фоиз олдиндан тўлов амалга оширилиши шарт.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
ёки
Ҳукуматининг
қарорларига асосан табиий газни сотишда нархни шакллантиришнинг алоҳида
тартиби белгиланадиган истеъмолчилар учун етказиб берилган табиий газ
тўловлари алоҳида тарифлар асосида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддасида фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун
ҳужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бўлмаса-да,
лекин фуқаролик қонун ҳужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
ФК 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ушбу ҳуқуқ нормаларига кўра, даъвогарнинг 16 487 027 сўм асосий қарз
ундириш талаби асосли бўлиб, иш ҳужжатларидаги ҳисоб-китоб
маълумотномалари билан ўз тасдиғини топади.
Шунингдек, суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини
тақсимлаш
масаласини
ўрганиб
чиқиб,
даъвони
тўлиқ
қаноатлантирилганлигини инобатга олиб, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ
давлат божини жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топди.
Зеро, ИПК 118-моддаси биринчи қисмида “Суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади” деб белгиланган.
Юқоридагиларга асосланиб, суд даъвони тўлиқ қаноатлантиришни,
даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 16 487 027 сўм асосий қарз ва
41 200 сўм почта харажати ундиришни, республика бюджетига ишни кўриб
чиқиш билан боғлиқ 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 118, 176-179-моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар “*******” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар якка
тартибдаги тадбиркор ******* ҳисобидан 16 487 027 сўм асосий қарз ва 41 200
сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар якка тартибдаги тадбиркор ******* ҳисобидан республика
бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга.
Раислик қилувчи, судья
У.Эргашев