Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1801-2503/9978 Дата решения 24.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Қарши туманлараро иқтисодий суди Судья MUQUMOVA ADOLAT AXMATOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 68b40c33-698a-49f5-8a5b-5412ea290dfc Claim ID PDF Hash 01996a9fadd5494b... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 45-моддаси онуни 45 law
нинг 66-моддаси нинг 66 law
ИПК 73-моддаси ИПК 73 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 6 326 символов
4-1801-2503/9978-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 24 декабрь Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Муқумова раислигида, М.Хушнаеванинг котиблигида, даъвогар Ххххнинг жавобгар “ХХХХ” МЧЖга нисбатан 24 669 117 сўм молиявий жаримани ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили С.Шомилов (ишончнома асосида), жавобгар вакили: Ш.Ғаниев (ишончномиа асосида)лар иштирокида Қарши туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъвогар Хххх (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ХХХХ” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 24 669 117 сўм молиявий жаримани ундиришни сўраган. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризада келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан суд қарорига асосан қўлланилган молиявий жарима ихтиёрий тўлаб берилмаганлигини таъкидлаб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабларига эътироз билдириб, Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 06 майдаги иқтисодий иши бўйича суд мажлисида иштирок этмаганлигини, ушбу ҳал қилув қарорига эътирози борлигини маълум қилиб, даъвони рад қилишни сўради. Суд ишда иштирок этган тарафлар вакилининг тушунтиришларини эшитиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, муҳокама қилиб, тўпланган далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, даъвогар томонидан жавобгарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги 2024 йил 7 августдаги ЎРҚ940-сон Қонунининг 45-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилганлиги учун 24 669 117 сўм молиявий санкция қўллаш тўғрисида Қарши туманлараро иқтисодий судига ариза киритилган. Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 06 майдаги ҳал қилув қарори билан ариза талаби тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгарга нисбатан 24 669 117 сўм миқдорида молиявий санкция қўлланилган (4-1801-2510/3921- 2 сонли иш). Ушбу ҳал қилув қарори бугунги кунда қонуний кучда турибди. Бироқ, жавобгар томонидан ушбу молиявий жарима суммаси ихтиёрий тўлаб берилмаган. Шунга кўра даъвогар жавобгар ҳисобидан 24 669 117 сўм молиявий жаримани ундиришни сўраб судга даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси “Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги Қонуни 49моддасининг биринчи қисмига асосан, энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар суд тартибида қўлланилади, бундан хўжалик юритувчи субъект содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбини тан олган ва молиявий санкциянинг суммасини ихтиёрий тарзда тўлаган ҳоллар мустасно. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 февралдаги 121-сон қарорига 1-илова мувофиқ тасдиқланган “Ёқилғиэнергетика ресурсларидан фойдаланишда содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 28-бандида, ваколатли органнинг қарори асосида қўлланилган молиявий санкциялар бир ой муддатда, ушбу Низомнинг 32-бандидаги ҳолатларда олти ой муддатда тўлаб берилмаган тақдирда, молиявий санкциялар ваколатли орган томонидан суд тартибида ундирилиши, бунда ваколатли орган жаримани ундириш тўғрисидаги аризани судга белгиланган тартибда ўн иш куни ичида киритиши, суднинг жаримани ундириш тўғрисидаги қонуний кучга кирган қарори қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилиши қайд этилган. Мазкур ҳолатда Қарши туманлараро иқтисодий судининг 4-18012510/3921-сонли иши бўйича 2025 йил 06 майдаги қонуний кучда бўлган ҳал қилув қарорига асосан жавобгарга нисбатан ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишда содир этилган ҳуқуқбузарлик учун қўлланилган 24 669 117 сўм миқдоридаги молиявий санкция суммаси бугунги кунга қадар жавобгар томонидан тўлаб берилмаган. Шунга кўра суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 24 669 117 сўм молиявий жаримани ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма, ашёвий ва рақамли далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. 3 ИПК 73-моддасининг иккинчи қисмига асосан, иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим. Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига қўлланилган 24 669 117 сўм молиявий жаримани, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ва 493 382,34 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 73, 118, 176-179, 186, 192 -моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “ХХХХ” МЧЖ ҳисобидан даъвогар Хххх фойдасига 24 669 117 сўм молиявий жарима, 41 200 сўм почта харажати ва 493 382,34 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья А.Муқумова 4