Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2502/21805 Дата решения 24.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MAXMUDOVA SAIDA RAYIMJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID fe4e71e8-1369-45c8-9938-602f11d051c1 Claim ID PDF Hash b3570a7c246a5bda... Загружено 10.04.2026 17:05 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
Бюджет кодекси 122-моддаси Бюджет кодекси 122 code_article
бундай битим ФКнинг 116-моддаси бундай битим ФК 116 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 24 декабрь 4-1501-2502/21805-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида, судья ёрдамчиси А.Маматҳолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, прокурор ёрдамчиси О.Холматовни қатнашувида, даъвогар вакили (ишончнома ва ордерга асосан) Д.Хурулбаев, учинчи шахс У.Зияевлар иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз, даъвогар «************************» маъсулияти чекланган жамиятининг жавобгар “************************” давлат муассасасидан 29 583 203 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: «************************» маъсулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “************************” давлат муассасаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 29 583 203 сўм қарздорликни ва тўланган суд харажатларини ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга Фарғона вилояти Иқтисодиёт ва молия бошқармаси ва Фарғона вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси низо предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жалб этилган. Прокурор даъво аризаси юзасидан ўз фикрларини билдириб, тарафлар ўртасида тузилган қўшимча келишув ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилмаганлиги сабабли даъвони қаноатлантиришни рад этилишини сўради. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризаси юзасидан ўз кўрсатмаларини баён қилиб, жавобгар томонидан қарздорлик суд кунига қадар бартараф қилинмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида низо предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида иштирок этган Фарғона вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси вакили ўз кўрсатмаларини баён қилиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади деб белгиланган. Шу сабабли суд, жавобгарни суд мажлиси куни ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларига қараганда, «************************» маъсулияти чекланган жамияти (“Пудратчи”) билан “************************” давлат муассасаси (“Буюртмачи”) ўртасида 2022 йил 13 декабрь кунги IBS-38-сонли пудрат шартномаси тузилган. Шунингдек, ушбу шартномага тарафлар ўртасида 2024 йил 8 октябрь кунги 1-сонли қўшимча келишув тузилган. Ушбу пудрат шартномасининг 2-бандига асосан, “Пудратчи” мазкур шартнома шартларига мувофиқ ремонт ишларини бажариш, “Буюртмачи” эса “Пудратчи”га қурилиш ишларини бажариш учун зарур шароитлар яратиш, уларни қабул қилиш ва тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган. Мазкур шартномага асосан, даъвогар томонидан жавобгарга жами 399 585 703 сўмлик ишлар бажарилиб топширилган бўлсада, жавобгар томонидан 370 002 500 сўм тўловлар амалга оширилиб, қўшимча келишув ғазначиликдан рўйҳатдан ўтмаганлиги сабабли, қолган 29 583 203 сўмлик тўловлар бугунги кунга қадар тўланмасдан келинган. Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 29 583 203 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган қарздорликни бартараф этиш юзасидан талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси “Бюджет кодекснинг” 122-моддасига асосан юридик мажбуриятлар иқтисодий тасниф кодлари бўйича бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан қабул қилинади ҳамда ғазначилик бўлинмалари томонидан рўйхатдан ўтказилади. Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи қисмига кўра, Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2016 йил 23 декабрь кунги 306-сонли “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарори 2.3.-банди биринчи қисмига кўра, қурилиш пудрати шартномасида муҳим шартларнинг мавжуд бўлмаганлиги ва шунга кўра шартнома тузилмаган деб ҳисобланиши, агар бундай ишларнинг бажарилганлиги ҳолати тақдим этилган далиллар билан исботланса, бажарилган ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги талабни рад этишга асос бўлмаслиги белгиланган. Ушбу банднинг иккинчи қисмига кўра, ушбу қоида давлат хариди тартибтаомилларига зид тузилган шартномаларга нисбатан татбиқ этилмайди деб белгиланган. Мазкур Пленум қарорининг 4-банди биринчи қисмига кўра, агар қонун ҳужжатларида қурилиш пудрат шартномаси фақат электрон дўкон, танлов, тендер, ягона етказиб берувчи билан амалга ошириладиган давлат харидлари натижалари асосида тузилиши назарда тутилган бўлиб, шартнома савдолар ўтказилмасдан тузилган бўлса, бундай битим ФКнинг 116-моддасига асосан ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Ушбу банднинг тўртинчи қисмига кўра, танлов (тендер) савдолари натижалари юзасидан тузилган шартномага тарафларнинг келишувига асосан киритилган ўзгартиришлар ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб тушунтиришлар берилган. Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 29 583 203 сўм қарздорликни ундириш талабини ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилмаганлиги сабабли асоссиз деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган. Шу сабабли суд, даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни, даъвогар томонидан тўланган 591 664 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажатини зиммасида қолдиришни лозим деб топди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 129,170, 176-179-моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво аризани қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар «************************» маъсулияти чекланган жамияти томонидан тўланган 591 664 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: С.Махмудова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) Фарғона шаҳри 2025 йил 24 декабрь 4-1501-2502/21805-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида, судья ёрдамчиси А.Маматҳолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, прокурор ёрдамчиси О.Холматовни қатнашувида, даъвогар вакили (ишончнома ва ордерга асосан) Д.Хурулбаев, учинчи шахс У.Зияевлар иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз, даъвогар «************************» маъсулияти чекланган жамиятининг жавобгар “************************” давлат муассасасидан 29 583 203 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 129,170, 176-179-моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво аризани қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар «************************» маъсулияти чекланган жамияти томонидан тўланган 591 664 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: С.Махмудова