Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1604-2501/11185 Дата решения 24.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманган туманлараро иқтисодий суди Судья MUSABOYEV JAXONGIR SOBIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси Ответчик / Подсудимый
Source ID 0c6ebf13-fca2-4492-ad08-25baf82867f7 Claim ID PDF Hash 51d9c4a49be21229... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1 4-1604-2501/11185-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Янгиқўрғон шаҳарчаси 2025 йил 24 декабрь Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.С.Мусабоев раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Халиловнинг суд мажлиси котиблигида, Янгиқўрғон туман прокурори ёрдамчиси А.Маматхўжаев, даъвогар вакили И.Суяров (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар АА манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг жавобгар ББдан 210 868 230 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни суднинг биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: АА (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва ББ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбалари ишлаб чиқарган электр энергияси олди-сотди шартномаси тузилган. Шартнома шартларига кўра, даъвогар электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчи эса, истеъмол қилинган электр энергияси ҳақини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилиб, шартномада белгиланган электр энергияси истеъмолчига етказиб берилган. Жавобгар шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, етказиб берилган электр энергияси учун ўз вақтида тўловларни амалга оширмаган. Натижада қарздорлик юзага келган. Даъвогарнинг қарздорликни ҳисоб-китоб қилишни сўраб қилган талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Шундан сўнг, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан электр энергияси шартномасидан юзага келган 2025 йил 25 сентябрь ҳолатига 210 868 230 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қўллаб, даъво аризаси киритилгандан сўнг ҳам жавобгар қарздорликни тўламаганлигини маълум қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Прокурор ёрдамчиси суд мажлисида даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар манзилига белгиланган тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими юборилиб хабардор қилинган бўлсада, суд 2 мажлисида вакил иштирокини таъминламади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади; иккинчи қисми асосан эса ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса; суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса; ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 170-моддаси иккинчи қисмига кўра ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган жавобгар иқтисодий судининг мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд мазкур иқтисодий ишни уларнинг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилининг фикрини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан ҳамда даъвогар вакилининг суд муҳокамаси давомида берган тушунтиришларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбалари ишлаб чиқарган электр энергияси олди-сотди шартномаси тузилган. Шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгарга электр энергиясини уланган кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбалари орқали етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан. Даъвогар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилиб, электр энергияси истеъмолчи, яъни жавобгарга етказиб берилган. Жавобгар эса, шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, етказиб берилган 3 электр энергияси учун ўз вақтида тўловларни амалга оширмаган. Натижада қарздорлик юзага келган. Даъвогарнинг жавобгарга юборган мавжуд қарздорликни тўлаб бериш ҳақидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФК 477-моддасининг биринчи қисмига кўра, энергия таъминоти шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли етказилган зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шарт. Даъвогар томонидан жавобгарга электр энергияси етказиб берилганлиги ва мавжуд қарздорлик даъвогар вакилининг суд муҳокамаси давомида берган тушунтиришлари, ишдаги мавжуд далиллар, хусусан тарафлар ўртасида тузилган шартнома, ҳисобварақ-фактура ва бошқа ҳужжатлар билан ўз исботини топади. Бироқ, ишни кўриш давомида жавобгар томонидан юқоридаги қарздорлик тўлиқ қопланганлиги аниқланиб, ушбу холат даъвогарнинг маълумотномасига асосан ўз тасдиғини топди. Мазкур ҳолатда, суд даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шунга асосан суд, жавобгардан даъвогар фойдасига тўланган 41 200 сўм почта харажатини, бюджетга 4 217 364,60 сўм давлат божи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа ҳаражати ундиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 112, 118, 128, 170, 176-179 ва 186-моддани қўллаб суд, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар ББ ҳисобидан: Даъвогар АА фойдасига 210 868 230 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати; Республика бюджетга 4 217 364,60 сўм давлат божи ундирилсин; 4 Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига 103 000 сўм ВКА ҳаражати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалар берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция ҳамда қонуний кучга киргандан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Ж.С.Мусабоев