Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1601-2503/19882 Дата решения 24.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманган туманлараро иқтисодий суди Судья MADRAXIMOV BEKZOD TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID cc19004b-d3f5-4a0e-a111-28cfc9f68cc8 Claim ID PDF Hash 6fa2199d53bc5415... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
агар ушбу Кодекснинг 267-моддаси агар ушбу Кодекс 267 code_article
али ушбу Кодекснинг 265-моддаси али ушбу Кодекс 265 code_article
нинг 124-моддаси нинг 124 law
кодекси 14-моддаси кодекси 14 code_article
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 73-моддаси ИПК 73 law
кодекси 15-моддаси кодекси 15 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
-----------------сонли иқтисодий иш судья: Б.Мадрахимов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 24 декабрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Мадрахимов раислигида, судья ёрдамчиси Х.Ишанхужаевнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар - ---------------нинг жавобгар - --------------- МЧЖ ҳисобидан 1645890618 сўм қўшилган қиймат солиғи(ҚҚС)ни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили -------(ишончнома асосида), жавобгар вакили ---------(ишончнома асосида)ларнинг иштирокида Наманган туманлараро иқтисодий судининг биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: ---------------(бундан буён матнда – даъвогар) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, --------------- МЧЖ(бундан буён матнда – жавобгар) ҳисобидан 1645890618 сўм қўшилган қиймат солиғини ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 4 ноябрдаги ажрими билан ишга «B st build instrum nt» МЧЖ ҳамда «N t n w bizn ss» МЧЖ, 2025 йил 3 декабрдаги ажрими билан « ub r k l tr m t st r» МЧЖ, «K ’rk m industr » МЧЖ ҳамда «Gulist n t n h rv l ri» МЧЖлар низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ўз кўрсатмасида даъво талабини қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан «N t n w bizn ss» МЧЖ билан турли ҳилдаги бутловчи қисм маҳсулотларини харид қилинганлиги, ушбу маҳсулотлар « ub r k l tr m t st r» МЧЖга гувоҳномаси бекор қилинган «Gulist n t n h rv l ri» МЧЖ орқали кирим қилинганлиги, бироқ маҳсулотлар «Gulist n t n h rv l ri» МЧЖнинг киримида мавжуд эмаслиги аниқланганлиги, мазкур санаб ўтилган ўзига ҳос сотув занжирини ҳосил қилиш учун 61 дақиқа вақт сарфланганлиги, мавжуд бўлмаган маҳсулотларни сотиш ва ва харид қилиш бўйича тузилган шартнома ва расмийлаштирилган электрон ҳисобварақ-фактураларни кўзбўямачилик учун тузилганлигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ўз тушунтиришида даъвогарнинг 2025 йил 16 октябрдаги 1591.1-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво талаблари Тошкент туманлараро маъмурий судининг ҳал қилув қарори билан ҳақиқий эмас деб топилганлиги, жавобгар ва контрагент «N t n w bizn ss» МЧЖ ўрталарида расмийлаштирилган 2025 йил 29 июлдаги 400, 401, 402-сонли, 2025 йил 4 августдаги 405, 410, 412-сонли, 2025 йил 6 августдаги 414, 415-сонли 1 битимлар бўйича илгари товарларни олиш чоғида ҳисобга олиш учун олинган товарлар бўйича етказиб берувчи томонидан тақдим этилган умумий суммаси 13715755150 сўмлик(ҚҚС суммаси 1645890618 сўм) ҳисобварақ-фактуралар қонунчиликда белгиланган тартибда тўлиқ ҳисобга олинганлиги, ва тегишли ҳисоботлар солиқ органига топширилганлиги, бироқ солиқ органи томонидан жавобгар томонидан илгари товарларни олиш чоғида ҳисобга олиш учун қабул қилинган ҳисобварақ-фактураларни ҳақиқий эмас деб эътироф этилиши юзасидан тегишли солиқ органининг қарори қабул қилинмаганлиги, шу сабабли солиқ тўловчи томонидан илгари товарларни олиш чоғида ҳисобга олиш учун қабул қилинган ҳисобварақ-фактуралар тўлиқ қонуний кучга эга бўлгани ҳолда солиқ органи томонидан ушбу ҳисобварақ-фактураларни сохта деб ҳисоблаши ва қонун билан белгиланган тартибда илгари ҳисобга олинган ҚҚС солиқ суммасига тузатишлар киритилганлиги тўғрисидаги важлари асоссизлиги, жавобгар томонидан контрагентни танлаш, битимларни тузиш ва уларни ижро этиш, электрон ҳисобварақ-фактураларни рамийлаштириш ва улар бўйича пул маблағларини ўтказиш чоғида контрагент «N t n w bizn ss» МЧЖнинг ишбилармонлик обрўсини, ишлаб чиқариш базаси ва ходимлари мавжудлиги, молиявий ҳолати, битим бўйича мажбуриятларни бажариш қобилиятини текширилганлиги, унинг солиқ органида ҚҚС солиқ тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилганлиги ва махсус гувоҳномасининг амал қилиш муддатларини аниқлаб, бирча битимларни тузишда қонун билан белгиланган тартибда лозим даражада эҳтиёткорлик чораларини кўрганлигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни сўради. «B st build instrum nt» МЧЖ, «N t n w bizn ss» МЧЖ, « ub r k l tr m t st r» МЧЖ, «K ’rk m industr » МЧЖ ҳамда «Gulist n t n h rv l ri» МЧЖлар тегишли тартибда суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлсаларда, суд муҳокамасида ўз вакиллари орқали иштирок этмадилар. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буён матнда – ИПК)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд этилган. 2 Шу сабабли суд, ишни «B st build instrum nt» МЧЖ, «N t n w bizn ss» МЧЖ, « ub r k l tr m t st r» МЧЖ, «K ’rk m industr » МЧЖ ҳамда «Gulist n t n h rv l ri» МЧЖларнинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд ишдаги мавжуд ҳамда тақдим этилган ҳужжатлар билан танишиб чиқиб, тарафлар вакилларининг тушунтиришни тинглаб қуйидагиларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси(бундан буён матнда – СК) 266-моддасининг биринчи қисмига кўра, бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммасини аниқлашда, агар ушбу Кодекснинг 267-моддасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ тўловчи ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланган (тўланиши лозим бўлган) солиқ суммасини ҳисобга олиш орқали ушбу Кодекснинг 265-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган солиқнинг умумий суммасини камайтиришга, қуйидаги шартларни бир вақтда бажарган тақдирда, ҳақли бўлади: 1) солиқ тўловчининг товарларни ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш (хизмат кўрсатиш) билан боғлиқ фаолиятини амалга ошириш чоғида товарлардан 2) олинган товарларга (хизматларга) солиқ тўловчи томонидан ҳисобварақ-фактура ёки етказиб берувчи томонидан тақдим этилган солиқ суммаси алоҳида ажратиб кўрсатилган бошқа ҳужжат олинганда ҳамда товарларни (хизматларни) етказиб берувчи солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтказилганда; 3) товарлар олиб кирилган (импорт қилинган) тақдирда солиқ бюджетга тўланганда; 4) ушбу Кодекснинг 255 ва 256-моддаларида назарда тутилган ҳолларда солиқ бюджетга тўланганда; 5) ноль даражали ставка бўйича солиқ солинадиган товарлар экспортида чет эллик сотиб олувчи (тўловчи) томонидан экспорт қилинаётган товарлар учун ҳақ тўланганлигини тасдиқловчи банк ҳужжатидан кўчирма мавжуд бўлса, бундан ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно. Солиқ қодекси ушбу моддасининг ўн бешинчи қисмига мувофиқ, агар ҳисобга олиш ҳуқуқи товарларни (хизматларни) олиш бўйича қалбаки ёки кўзбўямачилик учун тузилган битим натижасида вужудга келганлигига оид далиллар мавжуд бўлса, солиқ органлари ҳисобга олишни бекор қилишни ёки унга тузатишни амалга оширишга ҳақли. Шунингдек, СК 14-моддасининг биринчи – учинчи қисмларига кўра, солиқ солиш мақсадида барча битимлар ва солиқ тўловчи киришадиган бошқа иқтисодий муносабатлар, уларнинг юридик жиҳатдан расмийлаштирилиши усулидан ёки шартноманинг номланишидан қатъи назар, ўзининг ҳақиқий иқтисодий мазмунидан келиб чиққан ҳолда ҳисобга олиниши керак. 3 Агар битимнинг ёки иқтисодий муносабатларнинг юридик жиҳатдан расмийлаштирилиши уларнинг ҳақиқатдаги иқтисодий мазмунига мувофиқ бўлмаса, солиқ органлари солиқ солиш мақсадида битимнинг юридик тавсифланишини, солиқ тўловчининг мақомини ва (ёки) унинг иқтисодий фаолияти хусусиятини ўзгартиришга ҳақли. Қалбаки (кўзбўямачилик учун тузилган) битимлар солиқ солиш мақсадида ҳисобга олинмайди. Агар бундай битимлар бошқа битимларни ниқобласа, солиқларни ҳисоблаш учун ҳақиқий битимларнинг иқтисодий мазмуни ва натижалари ҳисобга олинади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(бундан буён матнда – ФК)нинг 124-моддасига кўра, юридик оқибатлар туғдириш нияти бўлмаган ҳолда, номигагина тузилган битим (қалбаки битим) ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Агар битим бошқа битимни ниқоблаш мақсадида тузилган бўлса (кўзбўямачилик битими), тарафлар ҳақиқатда назарда тутган битимга доир қоидалар қўлланилади. Солиқ бошқармасининг даъво аризасида битимнинг кўзбўямачилик учун тузилганлиги, товар ёки хизматлар эса шартнома тузган шахсдан олинмаганлиги ҳолати солиқ органига маълум бўлса, бундай ҳолат етказиб берувчига ўтказиб берилган пул маблағларини харажат сифатида тан олмасликка асос бўлиши, МЧЖнинг молиявий операцияларни амалга оширишидан кўзлаган ягона ва устувор мақсади солиқ тўламаслик тарзидаги асоссиз солиқ нафи олишдан ёки ўзи тўлайдиган солиқларнинг суммасини камайтиришдан иборат бўлганлиги, бундай ҳаракатлари билан Солиқ кодекси мақсадларида ҳуқуқни суиистеъмол қилиш деб эътироф этилишини кўрсатилган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, 2025 йил 29 июлдаги 400-сонли шартномага асосан 2025 йил 30 июлдаги 400-сонли ҳисобварақ-фактура билан 1798282528 сўмлик(192673128 сўм ҚҚС), 2025 йил 29 июлдаги 401сонли шартнома асосида 2025 йил 30 июлдаги 401-сонли ҳисобварақфактура асосида 1668455264 сўмлик(178763064 сўм ҚҚС), 2025 йил 4 августдаги 405-сонли шартнома асосида 2025 йил 4 августдаги 405-сонли ҳисобварақ-фактура билан 2123575328 сўмлик(227525928 сўм ҚҚС), 2025 йил 30 июлдаги 402-сонли шартнома асосида 2025 йил 30 июлдаги 402сонли ҳисобварақ-фактура билан 3753317848 сўмлик(402141198 сўм ҚҚС), 2025 йил 4 августдаги 410-сонли шартнома асосида 2025 йил 5 августдаги 410-сонли ҳисобварақ-фактура билан 3517319232 сўмлик(376855632 сўм ҚҚС), 2025 йил 4 августдаги 412-сонли шартномага асосан 2025 йил 4 августдаги 412-сонли ҳисобварақ-фактура билан 789168632 сўмлик(84553782 сўм ҚҚС), 2025 йил 6 августдаги 414-сонли шартномага асосан 2025 йил 7 августдаги 414-сонли ҳисобварақ-фактура билан 722828816 сўмлик(77447016 сўм ҚҚС), 2025 йил 6 августдаги 415-сонли шартнома асосида 2025 йил 7 августдаги 415-сонли ҳисобварақ-фактура билан 988688120 сўмлик(105930870 сўм ҚҚС) турли ҳилдаги маҳсулотлар «N t n w bizn ss» МЧЖ томонидан жавобгарга етказиб берилган. 4 Шунинг учун даъвогарнинг жавобгар ва контрагентлар ўртасида битимлар кўзбўямачилик учун тузилганлиги, жавобгар ва контрагентлар ўртасида тузилган битимлар асосида “шубҳали” молиявий операциялар амалга оширилиб, контрагентлар томонидан жавобгарга ноқонуний ҳисобварақ-фактуралар тақдим этилганлиги натижасида жами 1645890618 сўм ҚҚС асоссиз ҳисобга олинганлиги ҳақидаги важи асоссиздир. Чунки, солиқ органи томонидан ушбу шартномалар юридик оқибатлар туғдириш нияти бўлмаган ҳолда, номигагина тузилганлиги ёки бошқа битимни ниқоблаш мақсадида тузилганлигини исботлаб бермади. Қолаверса, Солиқ кодекси 14-моддасининг тўртинчи қисмида агар битимларнинг ёки бошқа иқтисодий муносабатларнинг барча иштирокчилари ўзлари тузган битимларнинг барча шартлари ва талабларини бажараётган бўлса, солиққа оид бўлмаган муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган қоидаларнинг айрим бузилишлари солиқ тўловчи томонидан олинган даромадларни ёки уларнинг қилган харажатларини (кўрган зарарларини) солиқ солиш мақсадида эътироф этишни рад этиш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин эмаслиги белгиланган. Даъвогарнинг маҳсулотлар шартнома тузган шахсдан олинмаганлиги, мазкур маҳсулотлар «Gulist n t n h rv l ri» МЧЖ орқали кирим қилинганлиги, бироқ улар «Gulist n t n h rv l ri» МЧЖнинг киримида мавжуд эмаслиги ҳақидаги важи билан ҳам келишиб бўлмайди. Чунки, Солиқ бошқармаси ушбу важларни исботловчи бирор-бир далилни судга тақдим қилмади. Ваҳоланки, ИПК 68-моддасининг биринчи ва тўртинчи қисмларига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи шахслар фақат ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдиндан таништирилган далилларга асосланишга ҳақли. Қолаверса, Тошкент туманлараро маъмурий судининг 51001-2503/2840-сонли иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорида Наманган солиқ бошқармасининг жавобгар жамиятда ўтказилган аудит текширувлари натижалари бўйича қабул қилинган қарори ноқонуний ҳисобланиши қайд қилинган. ИПК 73-моддасининг учинчи қисмига кўра, фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори бошқа ишни кўраётган иқтисодий суд учун фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг ҳал қилув қарорида аниқланган ва ишда иштирок этувчи шахсларга тааллуқли бўлган ҳолатларга доир масалалар бўйича мажбурийдир. Шунингдек, Солиқ бошқармасининг даъво аризасида Солиқ кодекси 15-моддасининг биринчи қисмига биноан солиқ муносабатларида солиқ тўловчилар контрагентларни танлаш чоғида уларнинг солиқ органларида солиқ тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилганлигини, контрагентнинг ишбилармонлик обрўсини, ишлаб чиқариш базаси ва ходимлари 5 мавжудлигини, молиявий ҳолатини, битим бўйича мажбуриятларни бажариш қобилиятини текшириб, лозим даражада эҳтиёткорлик қилиши шартлиги ҳақида важ келтирилган. Бироқ, Солиқ кодекси ушбу моддасининг учинчи қисмида солиқ органлари солиқ тўловчиларга контрагентларнинг солиқ органларида солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги ахборотдан, шунингдек бошқа ахборотдан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган тартибда фойдаланиш имкониятини бериши лозимлиги белгиланган. Аниқланишича, жавобгар ва контрагентлар ўртасида шартномалар тузиш пайтда контрагентларнинг ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳномаси амалда бўлган. Қолаверса, Солиқ кодекси 15-моддасининг иккинчи қисмига кўра, солиқ тўловчи томонидан унинг олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаган шахслар билан тузилган битимлар бўйича қилинган харажатлар (кўрилган зарарлар), агар ушбу солиқ тўловчи битим тузаётганда лозим даражада эҳтиёткорлик қилмаган бўлса, солиқ солиш мақсадида тан олинмайди. Яъни, солиқ тўловчилар контрагентларни танлаш чоғида лозим даражада эҳтиёткорлик қилмаганлиги фақат Солиқ кодекси 15-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган оқибатларни келтириб чиқаради ва ҚҚС ҳисобга олишни бекор қилиш ёки унга тузатишни амалга оширишга хизмат қилмайди. Баён этилганлардан келиб чиқиб, Солиқ кодекси 266моддасининг ўн бешинчи қисмида агар ҳисобга олиш ҳуқуқи товарларни (хизматларни) олиш бўйича қалбаки ёки кўзбўямачилик учун тузилган битим натижасида вужудга келганлигига оид далиллар мавжуд бўлса, солиқ органлари ҳисобга олишни бекор қилишни ёки унга тузатишни амалга оширишга ҳақли эканлиги белгиланганлиги, аммо, мазкур ҳолатда жавобгар ва контрагентлар ўртасида тузилган шартномалар қалбаки ёки кўзбўямачилик учун тузилмаганлиги сабабли, суд жавобгар томонидан ҚҚСни ҳисобга олинганлигини бекор қилишга асос мавжуд эмас деб ҳисоблайди. Шу сабабли суд даъвогарнинг жавобгардан 1645890618 сўм қўшилган қиймат солиғини ундириш тўғрисидаги талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бироқ Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни биринчи қисмининг 12-бандида давлат солиқ хизмати органлари, молия ва божхона органлари — барча ишлар ҳамда ҳужжатлар бўйича, шунингдек алоҳида юритиладиган ишлар бўйича судга аризалар берганлик учун давлат божидан озод қилинганлиги белгиланган. 6 Юқорида қайд қилинганларга кўра суд, давлат божини ундирмаслик ва даъвогар томонидан тўлаб чиқилган 41200 сўм почта харажатини инобатга олиш ва даъвогарнинг зиммасида қолдиришнини лозим топди. Бинобарин, баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 68, 73, 116, 118, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қ и л а д и: Даъвогар ---------------нинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар --------------- томонидан тўлаб чиқилган 41200 сўм почта харажати инобатга олинсин ва даъвогарнинг зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори кучга киргач эса кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Б.Мадрахимов 7