← Назад
Решение #2828874 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 157 | — | law | |
| онуни | 53 | — | law | |
| нинг | 228 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 278 | — | law | |
| ИПКнинг | 279 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1704-2501/467-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни
кўрган судья – Р.Асқаров
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья – А.Мадаминов
АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
Андижон шаҳри
2025 йил 24 декабрь
Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
А.Мадаминовнинг
раислигида,
ҳайъат
аъзолари
У.Холиков
ва
О.Садиковлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси У.Зулпиевни
котиблигида,
даъвогар
вакиллари
Х.Абдураҳимов,
Ғ.Жалилов,
Э.Худойбердиев, Ж.Иминов (2024 йил 17 декабрь, 2025 йил
3 январь, 2025 йил 9 сентябрдаги ишончнома асосида), жавобгар вакили
М.Мирмақсудов (ишончнома, ордер асосида)учинчи шахс Мажбурий ижро
бюроси Андижон вилоят бошқармаси вакили Т.Маматов (2025 йил
24 декабрдаги ишончнома асосида), АТБ “Ўзсаноатқурилиш банк” вакили
С.Кенжаев (2025 йил 23 июлдаги ишончнома асосида)лар иштирокида,
даъвогар – “Nil-Gr nit” масъулияти чекланган жамияти, жавобгар – “ ltin
t -Gr u ” масъулияти чекланган жамиятидан Мажбурий ижро бюроси
Андижон вилоят бошқармаси томонидан қарздорнинг манзилини кўздан
кечириш ва мол-мулкларни хатлаш тўғрисидаги далолатномага асосан
13 турдаги мулкларни жавобгарнинг қонунсиз эгалигидан қайтариш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иш юзасидан Избоскан
туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 9 июндаги ҳал қилув қарори
устидан жавобгар томонидан берилган апелляция шикояти ҳамда унга илова
қилинган
ҳужжатларни
Андижон
вилоят
судининг
биносида,
видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
“Nil-Gr nit” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
Даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ ltin
t -Gr u ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда Жавобгар
деб юритилади)дан Мажбурий ижро бюроси Андижон вилоят бошқармаси
томонидан қарздорнинг манзилини кўздан кечириш ва мол-мулкларни
хатлаш тўғрисидаги далолатномага асосан 13 турдаги мулкларни
жавобгарнинг қонунсиз эгалигидан қайтариш мажбуриятини юклаш сўраган.
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 157-моддасига асосан ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгар томонидан фойдаланиб келаётган
2
Мажбурий ижро бюроси Андижон вилоят бошқармаси томонидан хатланган
жами 13 турдаги EFFE R
машинаси, G
калита контрол,
RIN ҳолат
очма,
NL R бўёқ машинаси,
NL R бўёқ машинаси 450, 2 дона,
NL R бўёқ машинаси 300, 2 дона, BENEKS тамблер, FERR R очин эн
самфор, RF SYS E S ип йигирув машинаси 1 дона ва EFFE R
эритувчи
2 дона мол-мулкларни қонунсиз эгалигидан қайтариш тўғрисида ҳал қилув
қарори қабул қилиб беришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ушбу ариза иш юритувга қабул қилинган.
Ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
Мажбурий ижро бюроси Андижон вилоят бошқармаси жалб қилинган.
Биринчи инстанция судининг 2025 йил 9 июндаги ҳал қилув қарори
билан даъво талаби қаноатлантирилиб, Андижон шаҳар Бобуршоҳ
кўчасидаги ишлаб чиқариш цеҳига ўрнатилган EFFE R
машинаси
(Туркия) ҳозирги кунги нархи 5 282 207 802 сўм, G
калита контрол
(Туркия) 1 219 770 414 сўм,
RIN ҳолат очма (Италия) 1 401 350 463 сўм,
NL R бўёқ машинаси 1200 (Туркия) 1 720 680 894 сўм,
NL R бўёқ
машинаси 450 (Туркия) 2 619 214 883 сўм,
NL R бўёқ машинаси
300 (Туркия) 1 087 109 760,
NL R бўёқ машинаси 300 (Туркия)
477 214 956 сўм, BENEKS тамблер (Туркия) 174 011 812 сўм, FERR R
очин эн самфор (Италия) 2 422 177 629 сўм, RF SYS E S ип йигирув
машинаси (Италия) 870 227 808 сўм ва EFFE R
химикат эритувчи танка
ва Танк каустик эритувчи аппарат (Туркия) 104 453 014 сўм жами
17 378 419 434 сўмлик дастгоҳлар даъвогар Nil-Gr nit масъулияти чекланган
жамиятига ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач дарҳол қайтарилиши
белгиланган.
Жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 37 500 сўм почта харажати,
Республика бюджетига 347 568 388,66 сўм давлат божи, Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига видеоконференцалоқа
режимида ўтказиш билан боғлиқ 93 750 сўм суд харажати ундирилган.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар томонидан
киритилган апелляция шикояти келтирилган. Шикоятда ҳал қилув
қарорининг давлат божи ундиришга оид қисмини бекор қилишни сўраган.
Жавобгар апелляция шикоятига қўшимча тақдим қилиб, 13 турдаги
мол-мулклар “Ўзсаноатқурилишбанк” фойдасига хатланган бўлсада, банк
низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи
шахс сифатида ишга жалб қилинмаганлиги, Вазирлар Маҳкамасининг
2009 йил 8 майдаги 132-сон “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини мажбурий ижро этишда хатланган ва олиб қўйилган молмулкни сақлаш тартиби ҳамда шартлари тўғрисида”ги Низомни 12-бандида
сақловчи мол-мулкнинг сақланиши учун тегишли шарт-шароитларга риоя
қилиши ва уларни таъминлаши шарт, мол-мулкни ўзлаштирган, растрата
қилган, яширган, нобуд қилган ёки унга шикаст етказишга йўл қўйган
тақдирда жавобгар бўлади, шу жумладан жиноий жавобгар бўлади, бу
тўғрида мол-мулкни сақлашга қабул қилиб олган шахснинг имзоси билан
3
хатлаш тўғрисидаги далолатномада ёзув қайд этилади ёки сақловчидан
тегишли тилхат олиниши назарда тутилганлиги, мулклар хатланиб,
жавобгарни мансабдор шахсларига топширилганлиги, мажбурий ижро
жараёнида сақлаш учун қонун ва Низом асосида амалга оширилганлиги,
мажбурий ундирув чоралари қонунга хилоф деб топилмаганлиги, қонунсиз
эгалик мавжуд эмаслиги, биринчи инстанция суди моддий ҳуқуқ нормасини
нотўғри талқин қилганлигини билдириб, биринчи инстанция суди томонидан
қабул қилинган ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад этишни
сўраган.
Апелляция инстанциясининг ажрими билан апелляция шикояти иш
юритувга қабул қилиниб, ишни кўриш жараёнида суддлов ҳайъатининг
2025 йил 29 июлдаги ажрими билан биринчи инстанция судида иш юритиш
қоидалари бўйича кўришга ўтказилиб, Ишга мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” жалб
қилинган.
Апелляция инстанциясининг 2025 йил 4 август кунги қарори билан
Избоскан туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 9 июндаги ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолдирилган, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига
173 784 194,33 сўм давлат божи, Олий суд депозит ҳисоб рақамига
103 000 сўм алоқа харажати ундирилган, 2025 йил 5 август куни ижро
варқалари берилган.
Сирдарё вилоят суди тафтиш инстанциясининг 2025 йил 13 ноябрдаги
қарори билан апелляция инстанциясининг 2025 йил 4 август кунги қарори
бекор қилиниб, янгидан кўриш учун апелляция инстанциясига қайтарилган.
Суд мажлисида жавобгар вакили шикоятда келтирган важларини
такрорлаб, МИБ томонидан мажбурий ундирув чораси кўрилаётганлиги ва
мулклар банк фойдасига хатланганлиги сабабли апелляция шикоятини
қаноатлантириб,
ҳал
қилув
қарорини
бекор
қилиб,
даъвони
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакили Давлат ижрочиси хатлаган мулклар
даъвогарга мулк ҳуқуқи асосида тегишли эканлиги, ушбу ҳолат
исботланганлиги, жавобгар ноқонуний эгалигидан қайтармаётганлиги
сабабли мулкларни қайтаришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Суд мажлисида учинчи шахс Мажбурий ижро бюроси вакили Карши
туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан АТБ
“Ўзсаноатқурилишбанк” фойдасига даъвогарга тегишли, жавобгарни
манзилида бўлган мулклар кўздан кечирилиб, хатланиб, сақлаш учун
жавобгарни раҳбарига топширилганлигини билдирди.
Суд мажлисида учинчи шахс АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” вакили
Карши туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан банк
фойдасига даъвогарга тегишли, жавобгарни манзилида бўлган мулклар
кўздан кечирилиб, хатланиб, сақлаш учун жавобгарни раҳбарига
4
топширилганлигини билдириб, апелляция шикоятини қаноатлантириб, ҳал
қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Судлов ҳайъати, жавобгар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
апелляция шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, апелляция шикоятини
қаноатлантириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор
қилиб, янги қарор қабул қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад
этишни лозим топди.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогарга тегишли бўлган 13 турдаги мулклар
(ускуна ва жиҳозлар) жавобгарнинг фойдаланишида бўлган.
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 4-1801-2302/6490-сонли иш
юзасидан 2024 йил 19 январда қабул қилган ҳал қилув қарори билан
АТ “Ўзсаноатқурилишбанк” фойдасига “Чироқчи кластер” масъулияти
чекланган жамияти ва “NIL-GR NI ” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан солидар тартибда 28 908 000 000 сўм кредит асосий қарзи ва
1 535 745 512,64 сўм фоиз қарзи ундирилган.
Мазкур ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач 2024 йил 20 февралда
берилган ижро ҳужжатига асосан Мажбурий ижро бюросининг Андижон
вилоят бошқармаси томонидан қўзғатилган 170024000117-сонли ижро иши
юритуви давомида 2024 йил 21 октябрда манзилни кўздан кечириш ва мол
мулкларни хатлаш тўғрисида расмийлаштирилган далолатномага асосан
даъвогарга тегишли лекин жавобгарнинг фойдаланишида бўлган 13 турдаги
мулклар рўйхатга олиниб, хатланган ҳамда сақлаш учун жавобгарни раҳбари
М.Мирзаматовга топширилган.
Шундан сўнг, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
Мажбурий ижро бюросининг Андижон вилояти ҳудудий бошқармасининг
2024 йил 21 октябрдаги қарздорнинг манзилини кўздан кечириш ва мол
мулкларни хатлаш тўғрисидаги далолатномасига асосан жами 13 турдаги
мулкларни жавобгарнинг қонунсиз эгалигидан қайтаришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2025 йил 9 июндаги ҳал қилув қарори
билан
даъво
аризаси
қаноатлантирилиб,
умумий
қиймати
17 378 419 434 сўмлик дастгоҳлар даъвогарга қайтарилган.
Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг (кейинги ўринларда матнда апелляция
инстанцияси деб юритилади) 2025 йил 29 июлдаги ажрими билан иш
юритиш ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича
кўришга ўтказилган ҳамда АТ “Ўзсаноатқурилишбанк” ишга низо
предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида жалб этилган.
Апелляция инстанциясининг 2025 йил 4 августдаги қарори билан
биринчи инстанция судининг 2025 йил 9 июндаги ҳал қилув қарори
ўзгаришсиз қолдирилган.
Жавобгар судга тафтиш тартибида шикоят билан мурожаат қилиб,
биринчи инстанция судининг 2025 йил 9 июндаги ҳал қилув қарори ва
5
апелляция инстанциясининг 2025 йил 4 августдаги қарорини бекор қилиб,
даъвони рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Сирдарё вилоят суди тафтиш инстанциясининг 2025 йил 13 ноябрдаги
қарорида даъво предмети Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти
ҳудудий бошқармаси томонидан 2024 йил 21 октябрдаги далолатнома билан
рўйхатга олинган 13 турдаги мулкларни жавобгарнинг ноқонуний эгалигидан
қайтаришдан иборат бўлсада, бироқ, биринчи инстанция суди даъвонинг
11 турдаги 12 та алоҳида мулкларни қайтариш қисми юзасидан қарор қабул
қилиб, даъвонинг қолган 1 дона
NL R буёқ машинаси 450, 1 дона EFFE
R
химикат эритувчи танка, 1 дона Калита контроль (2017 КВ52400ММ,
13), 1 дона Лабаратория жиҳозлари “
S” (13400 буёқ машина 1800 катта
кабина, 1300 кичик кабина) – лардан иборат 4 та алоҳида мулкни (жиҳоз)
қайтариш қисми юзасидан қарор қабул қилмаганлиги ҳамда қайтарилиши
сўралган мулклар таркибида
NL R буёқ машинаси 450 – 2 дона, EFFE
R
химикат эритувчи танка – 2 донадан иборатлиги кўрсатилган бўлсада,
биринчи инстанция суди томонидан ушбу мулкларни фақат 1 донадан бўлган
қисмини қайтарилиши муҳокама қилинганлиги ва ушбу ҳолатларга
апелляция инстанцияси биринчи инстанция суди томонидан билдирилган
талабнинг юқорида қайд этилган қисмлари бўйича қарор қабул
қилинмаганлигига эътибор қаратмаганлиги кўрсатилиб, апелляция
инстанциясининг 2025 йил 4 август кунги қарори бекор қилиниб, янгидан
кўриш учун апелляция инстанциясига қайтарилган.
Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонунининг 53-моддасига кўра,
қарздорнинг мол-мулкини хатлаш мол-мулкни рўйхатга олишдан, уни
тасарруф қилиш ман этилганлигини эълон қилишдан, зарур ҳолларда эса,
мол-мулкдан фойдаланиш ҳуқуқини чеклашдан, уни олиб қўйиш ёки
сақлашга топширишдан иборатдир. Чеклашнинг турлари, ҳажми ва
муддатларини ҳар бир муайян ҳолда мол-мулкнинг хусусиятини, унинг
мулкдори ёки эгаси учун аҳамиятини ҳисобга олиб, давлат ижрочиси
белгилайди.
Қарздорнинг хатланган мол-мулкини тасарруф қилиш юзасидан
давлат ижрочисининг таъқиқини бузиш ёки ундан фойдаланиш ҳуқуқининг
чекланганлигига риоя қилмаслик қонунчиликда назарда тутилган
жавобгарликка сабаб бўлади.
Ундирувчига олиб бериладиган ёки реализация қилинадиган
қарздорнинг мол-мулки сақланишини таъминлаш мақсадида хатлаш
қўлланилади.
Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси
давлат ижрочисининг 2024 йил 21 октябрдаги далолатнома билан хатланган
даъвогарга тегишли жавобгарнинг фойдаланишида ва манзилида бўлган
13 турдаги мулклар хатланган бўлиб, ушбу мулкларни Давлат ижрочисининг
розилигисиз тасарруф қилиш ман этилган. Мулклар сақлаб туриш учун
жавобгарни раҳбари М.Мирзаматовга топширилган.
6
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси(бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 228-моддасига кўра, мулкдор ўз мол-мулкини бошқа
шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олишга ҳақли.
ИПКнинг 68-моддасига асосан, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
Даъвогарнинг айнан Давлат ижрочисининг далолатномаси асосида
хатланган мол-мулки жавобгарнинг қонунсиз эгалигида ҳисобланмайди.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил
8 майдаги 132-сон “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини
мажбурий ижро этишда хатланган ва олиб қўйилган мол-мулкни сақлаш
тартиби ҳамда шартлари тўғрисида”ги Низомнинг 12-бандида сақловчи молмулкнинг сақланиши учун тегишли шарт-шароитларга риоя қилиши ва
уларни таъминлаши шарт, мол-мулкни ўзлаштирган, растрата қилган,
яширган, нобуд қилган ёки унга шикаст етказишга йўл қўйган тақдирда
жавобгар бўлади, шу жумладан жиноий жавобгар бўлади, бу тўғрида молмулкни сақлашга қабул қилиб олган шахснинг имзоси билан хатлаш
тўғрисидаги далолатномада ёзув қайд этилади ёки сақловчидан тегишли
тилхат олиниши назарда тутилган.
Шу сабабли даъвогарнинг даъво талаби ишдаги далиллар билан ўз
исботини топмаган.
Апелляция инстанцияси томонидан иш биринчи инстанцияда иш
юритиш қоидалари бўйича кўрилаётганлиги маълум қилиниб, даъво талабига
аниқлик киритиш даъвогарга таклиф қилинган.
Бироқ, даъвогар ундирилиши лозим бўлган мол-мулклар номи, тури,
миқдори юзасидан ариза тақдим қилмади.
Даъво талаби ишдаги далиллар билан исботланмаган бўлса-да, биринчи
инстанци суди уни қаноатлантириб барвақт хулосага келган.
ИПКнинг 278-моддасига асосан, апелляция инстанцияси суди
апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва иш юритишни тугатишга ёхуд
даъвони тўлиқ ёки қисман кўрмасдан қолдиришга ҳақли.
ИПКнинг 279-моддаси биринчи қисмига кўра, иш учун ахамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ
нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун
асос бўлади.
Юқоридагиларга асосан, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарори бекор қилиб, янги қарор қабул қилишни, даъвогарнинг
даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи, тўққинчи қисмларига биноан, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
7
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, апелляция шикояти
бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён
этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Даъвогарнинг даъво талабидаги қайтаришни талаб қилаётган молмулклар “Тараққиёт ва таҳлил” баҳолаш ташкилоти томонидан
18 056 504 832 сўмга баҳоланганлиги сабабли судлов ҳайъати даъвогар
ҳисобидан биринчи инстанция суди учун 361 130 097 сўм, апелляция
инстанцияси учун 180 565 048 сўм, тафтиш инстанцияси учун
180 565 048 сўм, жами 722 260 194 сўм давлат божи Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига 299 750 сўм
видеоконференцалоқа харажати ундиришни, биринчи инстанция суди учун
даъвогар 37 500 сўм почта харажати, апелляция инстанцияси учун жавобгар
37 500 сўм почта харажати, тафтиш инстанцияси учун жавобгар 41 200 сўм
почта харажати тўлаганлиги сабабли уларни зиммасида қолдиришни ҳамда
Избоскан туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 9 июль, Андижон
вилоят суди апелляция инстанциясининг 2025 йил 5 август кунги ижро
варақалари бўйича ундирув бекор қилишни лозим топди.
Бинобарин, ИПКнинг 118, 278-280, 347-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қарор
қ и л а д и:
Апелляция шикояти қаноатлантирилсин.
Избоскан туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 9 июндаги ҳал
қилув қарори бекор қилинсин.
Иш бўйича янги қарор қабул қилинсин.
Даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
“Nil-Gr nit” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
-республика бюджетига 722 260 194 сўм давлат божи;
- Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига
299 750 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Избоскан туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 9 июль, Андижон
вилоят суди апелляция инстанциясининг 2025 йил 5 август кунги ижро
варақалари бўйича ундирув бекор қилинсин.
Қарордан норози тараф тафтиш тартибида шикоят (протест) бериши
мумкин.
Раислик этувчи
А.Мадаминов
Ҳайъат аъзолари
У.Холиков
О.Садиков