Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1505-2501/7939 Дата решения 24.12.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья ERGASHEV UMIDJON XOJIMAMAT O‘G‘LI Язык
Стороны
Истец / Обвинение FITO IR Ответчик / Подсудимый
Source ID 52253380-62d1-43d6-aec7-88f1af2de228 Claim ID PDF Hash 016bea0ea8ad737c... Загружено 10.04.2026 17:05 PDF
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 274-моддаси нинг 274 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ИПКнинг 276-моддаси ИПКнинг 276 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 114-моддаси ФКнинг 114 law
ИПКнинг 43-моддаси ИПКнинг 43 law
ФКнинг 47-моддаси ФКнинг 47 law
йича ИПК 110-моддаси йича ИПК 110 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 279-моддаси ИПКнинг 279 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1505-2501/7939-сонли иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья У.Эргашев Апелляция инстанциясида маърузачи судья Б.Мамадалиев ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 24 декабрь Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатида судья Б.Мамадалиевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар М.Умматова ва М.Умаровлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси С.Шавкатовнинг суд мажлиси котиблигида, Фарғона вилоят прокуратураси бўлим прокурори С.Игамбердиевнинг қатнашувида, даъвогар вакиллари А.Ўлмасова (раҳбар, паспорт асосида), адвокат А.Мўйдинов (ордер асосида), Ж.Содиқов (ишончнома асосида), жавобгарлар вакиллари Д.Исанова, Б.Сафаков ва Б.Ибрагимов (ишочнома асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар “FITO IR” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгарлар Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий тадқиқот институти Фарғона вилоят минтақавий филиали ва Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий тадқиқот институтига нисбатан битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаб, жавобгарлардан бино-иншоотлар сотиб олиш учун тўланган 73 486 200 сўм, объектда амалга оширилган капитал қурилишлар ҳамда қурилиши тугалланмаган бино-иншоотларга қилинган сарфхаражатларнинг қиймати 778 316 932 сўм, жами 851 803 132 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган Риштон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 10 сентябрдаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб, “FITO IR” масъулияти чекланган жамияти келтирган апелляция шикояти асосида ишни, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “FITO IR” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий тадқиқот институти Фарғона вилоят минтақавий филиали (бундан буён матнда қўшимча жавобгар деб юритилади) ва Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий тадқиқот институти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан Риштон туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 16 октябрдаги ҳал қилув қарорига асосан ҳақиқий эмас деб топилган 2018 йил 4 декабрдаги 58-сонли кўчмас мулк олди-сотди шартномаси бўйича битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаб, жавобгарлардан бино-иншоотлар сотиб олиш учун тўланган 73 486 200 сўм, объектда амалга оширилган капитал қурилишлар ҳамда қурилиши тугалланмаган бино-иншоотларга қилинган сарф харажатларнинг қиймати 778 316 932 сўм жами 851 803 132 сўмни ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида Фарғона вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ҳамда Фарғона вилояти Ғазначилик хизмати бошқармалари жалб қилинган. Риштон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 10 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 73 486 200 сўм асосий қарз ва суд харажатлари ундириш белгиланган. Даъвонинг Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий тадқиқот институти Фарғона вилоят минтақавий филиалига оид қисми бўйича иш юритиш тугатилган. Даъвонинг қолган қисмини қанаотлантириш рад этилган. Суднинг мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, даъвогар Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти билан мурожаат қилган. Даъвогар ўзининг шикоятида биринчи инстанция суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилганлигини, иш ҳолатлари тўлиқ ўрганилмаганлиги, далилларга баҳо берилмаганлиги, даъвогарнинг важларига эътибор қаратмай, бир томонлама қарор чиқарганлиги, даъво талабида асосан қўшимча янгитдан қурилган бино иншоотлар қийматини ундириш бўлганлигини, биринчи инстанция суди Пленум қарорини нормаларини нотўғри талқин қилганлигини, муқаддам суд қарори асосида тарафлар ўртасида тузилган олди-сотди шартномаси ҳақиқий эмас деб топилганлигини, мазкур суд қарори бўйича апелляция ва тафтиш инстанцияларининг қарорлари қабул қилинганлигини, биринчи инстанция суди ўзининг ҳал қилув қарорида даъвонинг қурилган бино иншоотларнинг бугунги кундаги қиймати 778 316 932 сўмни ундирилиши алохида талаб билан судга мурожаат қилиш лозимлигини кўрсатганлигини, судга мурожаат қилиш эса даъвогарнинг ҳуқуқи эканлигини баён қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини кисман ўзгартиришни, ҳал қилув қарорининг янги қурилган бино иншоотларнинг бугунги кундаги қиймати 778 316 932 сўм ундиришни рад қилиш қисмини бекор қилишни ва иш бўйича даъвони қаноатлантириш ҳақида янги ҳал қилув қарори қабул қилишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакиллари апелляция шикоятини қўллабқувватлаб, апелляция шикоятида келтириб ўтилган важларини такрорлаб, уни қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакиллари апелляция шикоятига нисбатан эътироз билдириб, шикоят важлари асоссиз эканлигини, дастлаб тўлаб берилган 73 486 200 сўм маблағни қайтариб тўлаб беришларини, даъвонинг қолган қисмига қўшилмасликларини, мазкур ўзларига тегишли бўлган ҳудуддан даъвогар ўзига тегишли мулкларни олиб чиқиб кетишлари мумкинлигини баён қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантирмасликни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Прокурор суд мажлисида биринчи инстанция суди қонуний ва асослантирилган ҳал қилув қарори қабул қилганлигини, шу боис, апелляция шикоятини қаноатлантиришнинг имкони мавжуд эмаслигини баён қилиб, апелляция шикоятини рад қилишни сўради. Фарғона вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ва Фарғона вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси суд мажлисининг куни, жойи ва вақти ҳақида қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, улар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 274-моддаси учинчи хатбошисига кўра, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Судлов ҳайъати суд мажлисини учинчи шахслар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Апелляция судлов ҳайъати, ишда иштирок этаётган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини, прокурорнинг фикрини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳамда тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва даъво аризани қисман қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни, суд харажатларини тарафлар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли эканлиги, учинчи хатбошисига кўра эса, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. ИПКнинг 276-моддасига асосан суд ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт. Биринчи инстанция судида кўриб чиқиш предмети бўлмаган янги талаблар апелляция инстанцияси суди томонидан қабул қилинмайди ва кўрилмайди. Ишдаги далилларга кўра, Риштон туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 16 октябрь кунги 4-1505-2401/4067-сонли ҳал қилув қарорига асосан “Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти” масъулияти чекланган жамиятининг Қўқон таянч пункти билан даъвогар ўртасида 2018 йил 4 декабрь куни тузилган 58-сонли кўчмас мулк бўйича олди-сотди шартномаси ҳақиқий эмас деб топилган. Натижада, даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаб, жавобгар ва қўшимча жавобгар ҳисобидан бино-иншоотлар сотиб олиш учун тўланган 73 486 200 сўм, объектда амалга оширилган капитал қурилишлар ҳамда қурилиши тугалланмаган бино иншоотларга қилинган сарф-харажатларнинг қиймати 778 316 932 сўм, жами 851 803 132 сўмни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнларда ФК деб юритилади) 8-моддасида фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонун ҳужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддаси 2-қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Апелляция судлов ҳайъати қуйидагиларга кўра биринчи инстанция судининг қарори билан келишмайди. Биринчи инстанция суди даъвонинг жавобгар ҳисобидан 73 486 200 сўм маблағни ундириш талабини қаноатлантиришда даъвогар томонидан жавобгарнинг солиқ қарздорлиги учун Мажбурий ижро бюроси Бағдод тумани бўлимининг депозит ҳисоб рақамига 2018 йилнинг октябрь ойида жами 73 486 200 сўм миқдорида пул маблағлари ўтказиб берилганлигини, мазкур ҳолатлар битимни ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллаш учун асос бўлишини баён қилиниб, даъвонинг ушбу қисмини қаноатлантириб, даъвонинг жавобгар ҳисобидан объектда амалга оширилган капитал қурилишлар ҳамда қурилиши тугалланмаган бино-иншоотларга қилинган сарф-харажатларнинг қиймати 778 316 932 сўмни ундириш талабини эса олди-сотди шартномаси тузилган вақтда жавобгар ҳисобидан объектда амалга оширилган капитал қурилишлар ҳамда қурилиши тугалланмаган бино-иншоотлар мавжуд бўлмаганлиги, шу боисдан мазкур талаб битимни ҳуқуқий оқибатини қўллашдан ташқари алоҳида низоли мустақил даъво талаби эканлигини асос сифатида баҳолаб, даъвони ушбу қисмини қаноатлантиришдан рад этиб ҳатоликка йўл қўйган. Жумладан, тарафлар ўртасида мазкур жавобгарнинг солиқ қарздорлигини тўлаб берилиши низодаги бино-иншоотларни келгусида олди-сотди қилиш, олди-сотди қилиниши лозим бўлган бино-иншоотларнинг қиймати ҳисобига инобатга олиниши юзасидан тарафлар ўртасида келишув ёки бошқа далиллар мавжуд эмас. ФК 114-моддасининг биринчи қисмида ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмаслиги ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмаслиги, ушбу модданинг иккинчи қисмида битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани асл ҳолича (шу жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шартлиги назарда тутилган. Мазкур норма талабидан келиб чиқилса, даъвогарнинг шартнома тузилмасдан аввалги жавобгарнинг солиқ қарздорлиги учун тўлаб берилган маблағлар шартноманинг ҳақиқий эмаслиги оқибати сифатида ундириш учун асос бўлмайди. Шу боис, даъвонинг жавобгар ҳисобидан 73 486 200 сўм маблағни ундириш талабини қаноатлантиришдан рад этиш лозим бўлади. ФКнинг 114-моддасининг биринчи қисми талабидан келиб чиқилса, даъво талабининг жавобгар ҳисобидан объектда амалга оширилган капитал қурилишлар ҳамда қурилиши тугалланмаган бино-иншоотларга қилинган сарфхаражатларнинг қиймати 778 316 932 сўмни ундириш талабини қаноатлантириш лозим бўлади. Шунингдек, даъво талабида қўшимча жавобгарга нисбатан ҳам талаб билдирилган. ИПКнинг 43-моддасига кўра, даъвогар (аризачи) ва жавобгар иқтисодий суд ишларини юритишдаги тарафлардир. Ўз ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида даъво тақдим этган ёки манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган юридик шахслар ва фуқаролар даъвогарлардир. Даъво ёки билдирилган талаб тақдим этилган юридик шахслар ва фуқаролар жавобгарлардир. ФКнинг 47-моддасига кўра, ваколатхона юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган, юридик шахс манфаатларини ифодалайдиган ва уларни ҳимоя қиладиган алоҳида бўлинмасидир. Филиал юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган ҳамда унинг барча вазифаларини ёки вазифаларининг бир қисмини, шу жумладан ваколатхона вазифаларини бажарадиган алоҳида бўлинмасидир. Агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ваколатхона ва филиаллар юридик шахс ҳисобланмайди. Улар ўзларини ташкил этган юридик шахс томонидан мол-мулк билан таъминланадилар ҳамда у тасдиқлаган низомлар асосида иш олиб борадилар. Ваколатхона ва филиалларнинг раҳбарлари юридик шахс томонидан тайинланади ҳамда унинг ишончномаси асосида иш олиб боради. Қайд этилганларга кўра, суд қўшимча жавобгар юридик шахс мақомига эга эмаслигини инобатга олиб даъвонинг қўшимча жавобгарга оид қисми бўйича ИПК 110-моддасига мувофиқ иш юритишни тугатишни лозим деб топади. Бинобарин, ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 279-моддасига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг аниқланмаганлиги, иқтисодий суди аниқланган деб ҳисоблаган иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш холатларига мувофиқ келмаслиги, моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги иқтисодий суднинг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда, судлов ҳайъати апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 73 486 200 сўм маблағни ундириш талабини қаноатлантиришдан рад этишни, даъвонинг жавобгар ҳисобидан объектда амалга оширилган капитал қурилишлар ҳамда қурилиши тугалланмаган бино-иншоотларга қилинган сарф-харажатларнинг қиймати 778 316 932 сўмни ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини тарафлар зиммасига юклашни лозим топади. Зеро, ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Судлов ҳайъати суд харажатларини муҳокама қилиб, апелляция шикояти қисман қаноатлантирилганлигини инобатга олиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 10 205 045 сўм давлат божи ундиришни, тарафлар тўлаган почта харажатларини уларнинг зиммасида қолдиришни, даъвогар томонидан тўланган 2 204 586 сўм давлат божини эса даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига Илова билан тасдиқланган “Давлат божи ставкалари”нинг 2-банди, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 42, 68, 118, 260, 278-279-моддалари талабларини қўллаб, апелляция судлов ҳайъати ҚАРОР Қ И Л Д И: “FITO IR” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин. Риштон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 10 сентябрь кунги ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин. “FITO IR” масъулияти чекланган жамиятининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. “FITO IR” масъулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгар Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий тадқиқот институти ҳисобидан 778 316 932 сўм асосий қарз ва 10 205 045 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвонинг Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий тадқиқот институти Фарғона вилоят минтақавий филиалига оид қисми бўйича иш юритиш тугатилсин. “FITO IR” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган 2 204 586 сўм давлат божи ва 82 400 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Иш бўйича ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Қарордан норози тараф бир йил муддат ичида ҳал қилув қарорини қабул қилган суд орқали Фарғона вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (прокурор протест) бериши мумкин. Раислик этувчи Б.Мамадалиев Ҳайъат аъзолари М.Умматова М.Умаров