← Назад
Решение #2828890 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
15
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| ИПКнинг | 13 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 703 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 705 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 261 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| суд ФК | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуни ва ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
12 608 символов
4-1806-2506/6598-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Яккабоғ тумани
2025 йил 24 декабрь
Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди, судья К.Рузиев раислигида, судья
ёрдамчиси М.Буриевни котиблигида, даъвогар вакили А (2025 йил 13
февралдаги №52-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “ААА”
масъулияти чекланган жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгар “ВВВ”
фермер хўжалиги ҳисобидан 13 190 397 сўм асосий қарз ва 6 595 198 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “ААА” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда –
даъвогар ва (ёки) бажарувчи) манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси(кейинги ўринларда – палата)
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судига жавобгар “ВВВ” фермер хўжалиги
(кейинги ўринларда – жавобгар ва(ёки) буюртмачи)га нисбатан даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 13 190 397
сўм асосий қарз ва 6 595 198 сўм пеняундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қувватлаб, жавобгар ҳисобидан асосий қарз ва пеняни ундиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган палата ва жавобгар суд мажлисига келмади, шунингдек вакил(лар)и
иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда — ИПК) 170-моддасига кўра,ишда иштирок этувчи шахсларга суд
даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча
далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга
тўсқинлик қилмайди.Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг
ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо
унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.Иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли суд ишни жавобгар вакил (лар)и иштирокисиз ишдаги ва
тақдим этилган ҳужжатлар асосида ИПКнинг 127,128,170-моддаси талаблари
асосида кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни
ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризани
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи
қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган
барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ушбу модданинг учинчи қисмига
кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
ИПКнинг 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
— ФК) 8-моддаси биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари
қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да,
лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида тузилган хизмат
кўрсатиш шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 703-моддаси биринчи қисмига кўра ҳақ эвазига хизмат
кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан
ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки
муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш
мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил
29
январда
6693835-сонли
“Қишлоқ
хўжалик
маҳсулотларини
етиштирувчиларга механизация хизматлар кўрсатиш ишлар бажариш”
тўғрисида шартнома (кейинги ўринларда —шартнома) тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, “Бажарувчи” “Буюртмачи”нинг
буюртмасига биноан механизациялашган ишларни бажариш хизматлари ва
кишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштириш билан боғлиқ бошқа
хизматларни кўрсатиш (ишларни бажариш)ни, моддий-техника ресурсларини
етказиб бериш, “Буюртмачи” эса ушбу хизмат (иш)лар моддий-техника
ресурсларини қабул қилиб олиш ва улар учун белгиланган ва келишилган
нархлар бўйича ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар
шартномага
асосан
тарафлар
ўртасида
тузилган далолатномага кўра хизмат кўрсатиб, ўз мажбуриятини бажарган,
кўрсатилган хизматлар миқдори даъвогар ва жавобгар томонидан бажарилган
ишлар қиймати тўғрисидаги умумий қиймати 13 190 397 сўмлик ҳисобварақфактура билан тасдиқланган.
Жавобгар даъвогар томонидан бажарилган иш(хизмат)ларни
эътирозларсиз қабул қилинган ва ҳисобварақ-фактура ҳамда солиштирма
далолатнома билан тасдиқлаган бўлса-да, 13 190 397 сўм асосий қарзликни
тўлаб бермаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 13 190 397 сўм
миқдорида қарздорлиги юзага келган.
Қарздорликни тўлаш бўйича даъвогар томонидан юборилган талабнома
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 13 190 397 сўм қарздорлик ҳолати иш
ҳужжатларида мавжуд шартнома, ҳисоб-фактура, солиштирма далолатнома,
даъвогар вакилининг берган тушунтиришлари ва бошқа ишга алоқадор
ҳужжатлар каби далиллар билан ўз тасдиғини топиши муносабати билан
инкор этиб бўлмайди.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 705-моддаси биринчи қисмига биноан буюртмачи ўзига
кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида
кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмида асосан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши кераклиги, учинчи қисмида эса ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки
суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим, бироқ жавобгар
томонидан 13 190 397 сўм асосий қарзни тўланганлигинифактини тасдиқловчи
далиллар тақдим этилмади.
Юқорида қайд этилганларга асосан, суд палатанинг 13 190 397 сўм
асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди ва
ушбу талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари, палата жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 6 595
198 сўм пеня ундиришни сўраган.
ФКнинг 261-моддаси учинчи қисмига кўра қарздор мажбуриятларнинг
бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган
муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига
нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.
ФКнинг 263-моддасига асосан неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор
қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб
қилишга ҳақли.
Тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларига кўра, бажарувчи
томонидан кўрсатилган хизмат ва бажарилган ишлар учун тўловлар вақтида
туланмаганда буюртмачи бажарувчига ҳар бир қилинган иш ёки кўрсатилган
хизмат қийматининг 15 фоиз миқдорида жарима ҳамда ҳар бир кечиктирилган
кун учун 0,4 фоиз миқдорида аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50
фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлашлиги белгиланган.
ФКнинг 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Қайд этилганларга асосан, суд палатанинг жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига 6 595 198 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини ҳам
шартнома ва қонун талабларига мувофиқ асосли деб ҳисоблайди.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг
мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши
керак.Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига
эга.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки
лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги
163-сонли қарори 4-бандида, ФКнинг 326-моддасигамувофиқ суд қарздор
томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга
ҳақлилиги ҳақида тушунтириш берилган.
Бундай ҳолларда, суд ФКнинг 326-моддасини ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 4-бандидаги
тушунтиришларидан келиб чиққан ҳолда талаб этилаётган 6 595 198 сўм
пенянинг тўлиқ ундирилиши жавобгарнинг молиявий аҳволини
оғирлаштиришни ҳамда даъвогарнинг манфаатлариниинобатга олиб,
ундирилиши талаб этилаётган пеня суммасини камайтириб, 1 000 000 сўм
миқдорида қаноатлантириб, қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни
лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади, суд харажатлари жавобгарнинг
зиммасига юклатилади.Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани
ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда
белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган
бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда
ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Бундай ҳолларда, суд “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонуни ва ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатларини
мутаносиб равишда тақсимлаш масласини муҳокама қилиб, даъвогар
манфаатида кенгаш томонидан киритилган даъво ариза талаблари асосли
бўлиб, қаноатлантирилганлиги сабабли давлат божини ва олдиндан тўлаб
чиқилган почта харажатларини жавобгар зиммасига юклаб, ундан ундиришни
лозим топади.
Юқоридагиларга
асосан
ва
Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг 55 ва 130-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси
Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 261, 263, 326, 333, 703 ва
705-моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 13, 66, 68, 74-75, 118, 127, 128, 170, 176-180, 186-моддаларини
қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвогар “ААА” масъулияти чекланган жамияти манфаатида
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий
бошқармасининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ВВВ” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “ААА”
масъулияти чекланган жамияти фойдасига 13 190 397 сўм асосий қарз ва 1 000
000 сўм пеня ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “ВВВ” фермер хўжалиги ҳисобидан Давлат бюджетига 412
000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик
муддатда шу суд орқали Қашқадарё вилоят судига апелляция тартибида ёки
қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори
устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
judgecode
К.С. Рузиев