← Назад
Решение #2828891 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКниннг | 703 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| бандида эса ФК | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
--------------сонли иқтисодий иш
судья:Б.Т.Мадрахимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 24 декабрь
Наманган туманлараро иқтисодий суди, судья Б.Т.Мадрахимов
раислигида, судья ёрдамчиси Х.Ишанхужаевнинг суд мажлиси
котиблигида, даъвогар ------------нинг жавобгар ------------ МЧЖ ҳисобидан
8253874 сўм асосий қарз, 1650775 сўм пеня, жами 9904649 сўмни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар вакили
К.Икрамов(ишончнома асосида) иштирокида, Наманган туманлараро
иқтисодий суди биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
------------(бундан буён матнда – даъвогар) судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, ------------ МЧЖ(бундан буён матнда – жавобгар)
ҳисобидан 8253874 сўм асосий қарз, 1650775 сўм пеня, жами 9904649
сўмни ундириб беришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, уни
тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан
буён матнда – ИПК) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда
тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи
шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма
фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд
материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, учинчи қисмида иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги
қайд этилган.
Шу сабабли суд, мазкур ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўришни
лозим топди.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини
қисман қаноатлантиришни лозим деб топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 20
майда лаборатория синов ишларини ўтказиш тўғрисида 214/L -сонли
2
шартнома
тузилган.
Шартнома
шартларига
кўра,
жавобгар
(буюртмачи)нинг буюртмасига асосан даъвогар (бажарувчи) жавобгарнинг
лаборатория синовларини ва таҳлил ишларини амалга ошириш ҳамда ушбу
ҳақда тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришни ўз зиммасига олган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.2-бандида даъвогарнинг
хизматлари учун ишлар бажарилишидан олдин 30 фоиз, бажарилган ишлар
қабул қилинганидан сўнг 70 фоизлик тўловни амалга ошириши назарда
тутилган.
Шартномага мувофиқ, даъвогар ўз зиммасидаги мажбуриятини
бажариб, жавобгарга бажарилган ишларни топширган. Бироқ, жавобгар
томонидан шартномавий мажбурият бажарилмай, бажарилган ишлар учун
тўловлар амалга оширилмаган. Оқибатда жавобгарнинг даъвогардан
8253874 сўм миқдорида қарздорлиги вужудга келган.
Даъвогарнинг жавобгарга юборган мавжуд қарздорликни тўлаб бериш
ҳақидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб,
қарздорлик тўланмаган. Шундан сўнг, даъвогар ушбу қарздорликни
жавобгардан ундириш тўғрисида судга даъво аризаси киритган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(бундан буён матнда –
ФК) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг
мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, қарздор айби бўлган
тақдирда
мажбуриятни
бажармаганлиги
ёки
лозим
даражада
бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Шунингдек, ФКниннг 703-моддасида ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий
шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки
муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ
тўлаш мажбуриятини олиши, мазкур қоидалар алоқа хизмати, тиббиёт,
ветеринария, аудиторлик, маслаҳат, ахборот хизматлари, таълим бериш,
сайёҳлик хизмати ва бошқа хизматлар кўрсатиш шартномаларига татбиқ
этилиши белгиланган.
Жавобгарнинг тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича
даъвогардан 8253874 сўм қарздорлигининг мавжудлиги ишдаги далиллар,
хусусан тарафлар ўртасида тузилган шартнома, ҳисобварақ-фактура синов
баённомаси ва бошқа ҳужжатлар билан ўз исботини топади.
Таъкидлаб ўтилган ҳуқуқ нормалари ҳамда тарафлар ўртасида
тузилган шартномага асосан асосий қарзни ундириш ҳақидаги даъво
3
талаби асосли қўйилган бўлиб, даъвонинг мазкур қисмини
қаноатлантириш лозим бўлади.
Шунингдек, шартноманинг 5.2-бандида, жавобгар даъвогарга
белгиланган муддат ичида тўловларни кечиктирган тақдирда,
кечиктирилган ҳар бир кун учун умумий қийматининг 0.4 фоизи
миқдорида пеня тўлаши, ҳамма кечиктирилган тўлов суммасининг 50
фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда тўланиши белгиланган.
Шартноманинг мазкур шартидан келиб чиқиб, даъвогар жавобгар
томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли
кечиктирилган кунлар учун 1650775 сўм пеня ҳисоблаган ва уни
жавобгардан ундиришни сўраган.
ФК 263-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, неустойка тўлаш
тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи
назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни
тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Ундириш сўралган пеня асосли ва тўғри ҳисобланган ҳамда даъвогар
уни жавобгардан ундиришга ҳақлидир.
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, агар тўланиши лозим бўлган
неустойка
кредиторнинг
мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли.
Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда
иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг
манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва
кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим
бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори
(бундан буён матнда – Пленум қарори)нинг 2-бандида судлар неустойкани
ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг
қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги,
мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар
томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг
адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги, Пленум қарорининг 4бандида эса ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги
ҳақида тушунтириш берилган.
Суд тарафлар томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини,
қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, даъвогарнинг пеня
ундириш тўғрисидаги талабини қисман қаноатлантиришни ва жавобгардан
даъвогарнинг фойдасига 300000 сўм миқдорида пеня ундиришни лозим
топди.
4
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Мазкур ҳуқуқ нормаси талабидан келиб чиқиб суд, суд харажатларини
жавобгарнинг зиммасига юклаб, жавобгардан даъвогар фойдасига 412000
сўм давлат божи ҳамда 41200 сўм почта харажати ундиришни лозим
топди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда ФКнинг 236, 333-моддалари, ИПКнинг
74, 118, 168, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
------------нинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
------------ фойдасига ------------ МЧЖдан 8253874 сўм асосий қарз,
300000 сўм пеня, жами 8553874 сўм қарздорлик ҳамда 412000 сўм давлат
божи ва 41200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисми қаноатлантиришни рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир
ойлик муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори
кучга киргач эса кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш)
мумкин.
Раислик қилувчи
Б.Т.Мадрахимов