← Назад
Решение #2828899 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 465 | — | law | |
| ФКнинг | 149 | — | law | |
| ра ФК | 150 | — | law | |
| бандида ФК | 157 | — | law | |
| ФКнинг | 159 | — | law | |
| нинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1602-2501/****-сонли иш
судья: ****
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Учқўрғон шаҳри
2025 йил ****
Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья ****нинг раислигида,
судья ёрдамчиси ****нинг котиблигида, Наманган вилоят фермерлар
кенгашининг даъвогар **** фермер хўжалиги манфаатида жавобгар ****
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 126 272 951 сўм ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни, фермерлар кенгаши
вакили ****(2025 йил 1 декабрдаги 01/04-1358-сонли ишончнома асосида),
даъвогар фермер хўжалиги раҳбари **** (шахсини тасдиқловчи ҳужжат
асосида), жавобгар вакили **** (2025 йил 24 декабрдаги 03-25/230-сонли
ишончнома асосида)лар иштирокида, суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Наманган вилоят фермерлар кенгаши (бундан буён матнда кенгаш деб
юритилади) **** фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
**** масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 10 февраль кунги
189-сонли шартномага асосан 2021 йилда топширилган С-6524 пахта нави учун
белгиланган 1.15 рағбатлантирувчи коэффицент ҳисобланган 126 272 951 сўм
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган кенгаш вакили даъво талабини
қўллаб-қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, фермер хўжалиги томонидан
кечроқ ариза киритилганлиги сабабли даъво аризаси ҳам кечроқ судга
берилганлигини маълум қилиб, жавобгар вакилининг даъво муддатини қўллаш
ҳақидаги аризасини рад этишни, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини
қувватлаб, жавобгарнинг даъво муддати қўллаш ҳақидаги аризасини рад
этишни, 1.15 рағбатлантирувчи коэффицент мавжудлигини кечроқ билганлиги
сабабли кенгашга 3 йилдан сўнг ариза билан мурожаат қилинганлигини маълум
қилиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгардан 126 272 951 сўм
устама ундиришни сўради.
Суд мажлиси иштирок этган жавобгар вакили судга даъво муддатини
қўллаш ҳақида ариза тақдим этиб, тарафлар ўртасида 2021 йил 10 февраль куни
189-сонли контрактация шартномаси тузилганлигини, даъвогардан шартнома
бўйича топширилган маҳсулот юзасидан қарздорлиги қолмаганлигини,
даъвогар томонидан юборилган ҳисобварақ-фактурада топширилган пахта
навига 1.15 рағбатлантирувчи коэффицент кўрсатилмаганлиги ёки тўловга
алоҳида ҳисобварақ-фактура тақдим этилмаганлиги сабабли устамалар
2
тўланмаганлигини, лекин ҳисоб-китоблар 2021 йил 9 декабрь куни якунланиши
муносабати билан Фуқаролик кодексида белгиланган уч йиллик умумий даъво
муддати ўтиб кетганлигини билдириб, мазкур иш бўйича даъво муддатини
қўллаб, даъво талабини рад қилишни сўради.
Суд ишдаги мавжуд ҳамда тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб,
тарафлар вакилларининг тушунтиришини тинглаб, жавобгар вакилининг даъво
муддатини қўллаш ҳақидаги аризасини муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра,
мазкур иш бўйича даъво муддатини қўллаб, даъво талабини рад қилишни лозим
деб деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8, 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Мазкур ҳолатлар тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар контрактация
шартномаси юзасидан келиб чиққан.
ФКнинг 465-моддасига кўра, контрактация шартномасига мувофиқ
қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини
қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга –
тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш)
мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб
туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб
туриш) мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2021 йил
10 февралда “Пахта хом ашёси ва уруғлик пахта етиштириб топшириш бўйича”
189-сонли контрактация шартномаси (бундан буён матнда шартнома деб
юритилади) тузилган.
Шартноманинг 1.2-бандига асосан, даъвогар 2021 йилнинг бизнес
режасига асосан 41,9 гектар ер майдонида 169,7 тонна “С-6524” навли пахта
хом ашёсини жавобгарга етказиб бериш, жавобгар ушбу маҳсулотни қабул
қилиш ҳамда муайян нарх бўйича келишилган муддат ва тартибда
ҳисоб-китобни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Шартномага
асосан
жавобгар
томонидан
2021
йилда
ҳисобварақ-фактураларга асосан жавобгарга жами 123,1 кг “С-6524” селекцион
навдаги пахта хом ашёси етказиб берган.
Жавобгар томонидан пахта хом ашёсининг ҳисобварақ-фактурада
белгиланган таннархи тўлаб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 мартдаги
121-сонли “Мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва 2021 йил
ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш
тўғрисида”ги Қарори 1-банди 9-хатбошига кўра, 2021 йилда кутилаётган
минимал нархларга нисбатан рағбатлантирувчи коэффициент жорий
этиладиган ғўзанинг селекцион навлари 8-иловага мувофиқ тасдиқланган
бўлиб, унга кўра ғўзанинг “Бухоро-6”, “Бухоро-8”, “С-6524”, “Наманган-77” ва
3
«С-6524” селекцион навлари учун белгиланган минимал нархга нисбатан
1,15 рағбатлантирувчи коэффициент тўланиши назарда тутилган. Мазкур қарор
ижроси юзасидан шу мазмунда ****нинг қарорлари қабул қилинган.
Бироқ, рағбатлантирувчи устамалар жавобгар томонидан тўланмаган.
Шу сабабли, даъвогар 2025 йил 22 апрель куни жавобгарга талабнома
билан мурожаат қилиб, 126 272 951 сўм тўланмай қолган коэффицент
суммасини тўлаб беришни сўраган. Аммо, талабнома жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилган.
Шундан сўнг, тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, кенгаш даъвогар
манфаатида жавобгарга нисбатан тарафлар ўртасидаги пахта контрактация
шартномасига асосан 2021 йилда топширилган С-6524 пахта нави учун
белгиланган 1.15 рағбатлантирувчи коэффицент ҳисобланган 126 272 951 сўм
ундиришни сўраб, 2025 йил 4 декабрь куни иқтисодий судга мазкур даъво
аризаси билан мурожаат қилган.
Бироқ, жавобгар вакили суд мажлисида даъво муддати ўтганлиги
сабабли, судга даъво муддатини қўллаш тўғрисида ариза тақдим этди.
ФКнинг 149-моддасига кўра даъво муддати — шахс ўзининг бузилган
ҳуқуқини даъво қўзғатиш йўли билан ҳимоя қилиши мумкин бўлган муддатдир.
ФК 150-моддасига асосан умумий даъво муддати – уч йил этиб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий
судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2015 йил 19 кунидаги
282-сонли Қарори (бундан буён матнда Пленум қарори деб юритилади) кўра
ФКнинг 150-моддасида кўрсатилган уч йиллик даъво муддати, қонун
ҳужжатларида ушбу муддатга қараганда қисқартирилган ёки узайтирилган,
шунингдек даъво муддати жорий қилинмайдиган талаблардан ташқари,
фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган барча талабларга
нисбатан татбиқ этилади.
ФК 154-моддасига асосан даъво муддати шахс ўзининг ҳуқуқи
бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан ўта бошлайди. Бу
қоидадан истиснолар ушбу Кодекс ва бошқа қонунлар билан белгиланади.
Муайян ижро муддатига эга бўлган мажбуриятлар бўйича даъво муддати ижро
муддати тамом бўлганидан кейин ўта бошлайди.
Ижро этиш муддати белгиланмаган ёки талаб қилиш пайти ижро этиш
муддати билан белгиланган мажбуриятлар бўйича даъво муддати кредиторда
мажбуриятни бажариш тўғрисида талаб қўйиш ҳуқуқи пайдо бўлган вақтдан
ўта бошлайди, борди-ю, қарздорга бундай талабни бажариш учун имтиёзли
муддат берилса, даъво муддати имтиёзли муддат тамом бўлганидан кейин
ҳисоблана бошлайди. Регресс мажбуриятлар бўйича даъво муддати асосий
мажбурият бажарилган пайтдан ўта бошлайди. Бу ҳақда Пленум қарорининг
11-бандида ҳам тушунтириш берилган.
Бундан
ташқари,
Пленум
қарорининг
13-бандида
ФКнинг
157-моддасига кўра даъво муддатининг ўтиши белгиланган тартибда даъво
қўзғатилиши билан, шунингдек мажбур шахс қарзни тан олганлигини
кўрсатувчи ҳаракатларни қилиши билан узилади. Узилишдан кейин даъво
муддатининг ўтиши янгидан бошланади, узилишгача ўтган вақт эса янги
4
муддатга қўшилмаслиги, 13.1-бандида судлар даъво муддатининг ўтиши
белгиланган тартибда даъво аризаси тақдим этилиши билан узилишини
инобатга олиши лозимлиги, 13.2-бандида эса, даъво аризаси судга тақдим
этилган ёки алоқа ташкилотига топширилган, ёхуд электрон шаклда юборилган
кун даъво аризаси тақдим этилган кун ҳисобланади ва шу кундан бошлаб даъво
муддатининг ўтиши узилади деб тушунтириш берилган.
Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 4.1-бандига кўра жавобгар даъвогар
томонидан етказиб берилган маҳсулот учун 90 фоиз тўловни 2021 йил
31 декабрь кунига қадар, қолган 10 фоиз якуний ҳисоб-китобларни 2022 йил
1 апрель кунига қадар тўлаб бериши лозим бўлган.
Юқоридаги қонун нормалари ҳамда иш ҳужжатларига кўра, даъво
муддати шартномада назарда тутилган 2022 йил 1 апрель куни ўта бошлаган
ҳамда 3 йиллик умумий даъво муддати 2025 йил 2 апрель куни ўтиб кетган.
Даъво ариза эса судга 2025 йил 4 декабрь куни топширилган.
Пленум қарорининг 16-бандида “ФК суд даъво муддатининг ўтказиб
юборилганлиги сабабини узрли деб топса, бузилган ҳуқуқ ҳимоя қилиниши
кераклигини назарда тутади (ФКнинг 159-моддаси). Судлар инобатга олиши
керакки, ФКда даъво муддатининг ўтказиб юборилганлиги сабабини узрли деб
топиш ва уни тиклаш тўғрисида ариза берилиши шартлиги назарда тутилмаган.
Шунинг учун, агар даъво муддати ўтказиб юборилган бўлса ва жавобгар
томонидан даъво муддатини қўллаш талаб этилса, суд даъво муддатининг
ўтказиб юборилганлиги сабабини аниқлаши ҳамда ушбу ҳолатни тасдиқловчи
ҳужжатларни даъвогардан талаб қилиб олиши лозим.”деб кўрсатилган.
Лекин, даъвогар томонидан даъво муддатининг ўтказиб юборилганлиги
ҳолатларига узрли сабаб бўлган ишончли далилларни судга тақдим этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда – ИПК) нинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
ИПКнинг 72-моддасига кўра қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар
билан тасдиқланиши мумкин эмас.
ФК 153-моддаси ҳамда Пленум қарорининг 10-бандига мувофиқ, даъво
муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг қарор чиқарилгунигача
берган аризасига мувофиқ қўлланилади. Қўлланиш тўғрисидаги низодаги тараф
баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор
чиқариши учун асос бўлади.
Юқоридагиларга асосан суд жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш
ҳақидаги аризасини қанотлантиришни, даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда юкланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги
ПҚ-3318-сонли “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар
тўғрисида”ги Қарорнинг 3-банди, учинчи хатбошисида Фермерлар кенгаши
5
фермер хўжаликлари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан
даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқарув органлари, маҳаллий давлат
ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хаттиҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиши, бунда даъво
аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси
киритилган фермер хўжаликларидан давлат божи ундирилмаслиги кўрсатиб
ўтилган.
Мазкур ҳолатда суд даъво муддатининг ўтганлиги ҳамда жавобгарнинг
даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги аризасига асосан даъвогарнинг даъво
талабларини қаноатлантиришни рад этишни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ
суд харажатларини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли қарорига асосан даъвогардан давлат
божи ундирмасликни, тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогар
зиммасида қолдиришни лозим топади.
Бинобарин, ИПКнинг 68, 72, 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги аризаси
қаноатлантирилсин.
Мазкур иш бўйича даъво муддати қўлланилсин.
Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
Тўланган 41 200 сўм почта харажати **** фермер хўжалиги зиммасида
қолдирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Наманган вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида
апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг олти
ойлик муддат ичида кассация тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
****