← Назад
Решение #2828902 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| арсозлик Кодекси | 31 | — | code_article | |
| бундан ушбу Кодекс | 17 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2501/9441-сонли иш
Судья: С.А.Рустамов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳри
2025 йил 24 декабрь
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Рустамов
раислигида, судья ёрдамчиси О.Хакимовнинг суд мажлисида котиблигида,
даъвогар вакили Э.Алижонов (2025 йил 28 февралдаги №02-01/360-сонли
ишончнома)
жавобгар
жамият
раҳбари
Р.Абдуллаев
(паспорт
асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар Андижон вилояти ҳудудий қурилиш
ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш
инспекциясининг жавобгар «Rosh Quruvchi” масъулияти чекланган
жамиятидан 14 501 359 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд ўз биносидаги очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Андижон вилояти ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги
соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси (кейинги матнларда даъвогар
деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Rosh Quruvchi”
масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда жавобгар деб
юритилади)дан 14 501 359 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили - даъво талабани қўллаб-қувватлаб,
даъво аризасида келтирган важларини тасдиқлаб, даъво талабини тўлиқ
қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар жамият раҳбари – даъвони тан олиб,
қарздорлик бўйича тўловларни тез кунда тўлаш чораларини кўришини
билдириб, иш бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд, даъвогар ва жавобгар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра
даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги матнларда
ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар томонидан 2025 йилнинг
29 майда Булоқбоши тумани, Қумгузар МФЙ, Буюк келажак кўчаси 20-уйда
жойлашган 5 қаватдан ошмаган 1-қаватига НТМга мослаштириб кўп қаватли
уйлар бино иншоот қурилиш ишларини бошлаш учун Андижон вилоят
қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги сохасида худудий назорат қилиш
инспекциясига 194925491-сонли ариза билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик Кодексининг 31-моддасига
асосан қурилиш ишларини ташкил этиш пировард натижага эришиш учун
зарур бўлган барча ташкилий-техник ва технологик ечимлар қўлланилган
ҳолда шаҳарсозлик фаолияти субъектлари томонидан амалга оширилади.
Қурилиш ишлари:
буюртмачи томонидан ҳудудий инспекция объектда қурилиш-монтаж
ишлари бошланганлиги тўғрисида хабардор қилингандан кейин;
пудратчилар томонидан малакали муҳандис-техник ходимларни,
мутахассислар ва ишчиларни жалб этган ҳолда, бундан ушбу Кодекс
17-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно;
эксперт ташкилотларининг ижобий хулосаси асосида тасдиқланган
шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқ;
қурилишни ташкил этиш ва ишларни бажаришнинг тасдиқланган
лойиҳалари мажбурий равишда мавжуд бўлганда амалга оширилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 05 февралдаги
ПҚ-4586-сонли “Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш
ва қурилиш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги
ПҚ-4586-сонли қарорининг 8-бандига асосан 2020 йил 1 апрелдан бошлаб
давлат қурилиш назорати амалга оширилиши шарт бўлган барча объектлар
бўйича ҳудудий инспекцияларга ажратмалар қурилиш-монтаж ишлари
қийматининг 0,2 фоизига тенг ягона миқдорда (қўшимча қиймат солиғисиз)
белгиланади ва қуйидаги тартибда тақсимланади: 0,02 фоизи Ўзбекистон
Республикаси
Қурилиш
вазирлиги
фаолиятини
қўллаб-қувватлаш
жамғармасига (кейинги ўринларда - Жамғарма), шу жумладан 0,01 фоизи
- Инспекция ва унинг ҳудудий инспекциялари эҳтиёжларини
молиялаштиришга йўналтирилади; 0,18 фоизи ҳудудий инспекциялар
ихтиёрида қолдирилади.
Даъвогар
томонидан
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрель кунги “Қурилиш соҳасига оид ягона
маъмурий регламентни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори 5-иловаси талаблари
асосида 1 кун муддат ичида кўриб чиқилиб, қурилиш-монтаж ишлари давлат
рўйхатига олиниб, қурилиш обектида давлат назорати учун қурилиш-монтаж
ишлари қийматининг 0,2% миқдорида ажратма яъни 14 501 359 сўм инвойс
шакллантирилиб, қурилиш объектида давлат назорати ўрнатилган.
Даъвогарнинг жавобгарга 2025 йил 10 октябрдаги №10/103-сонли
қарздорликни ихтиёрий тўлаш ҳақида юборган талабномаси эътиборсиз
қолдирилган.
Натижада даъвогар жавобгардан асосий қарздорликни ундириш
ҳақидаги даъво аризаси билан иқтисодий судга мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрель
кунги йилдаги “Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий регламентни
тасдиқлаш тўғрисида”ги 200-сонли қарори 5-илова 5-бандига кўра, қурилиш
объектини рўйҳатдан ўтказмасдан қурилиш ишларини амалга ошириш
таъқиқиланади, деб кўрсатилган. Мазкур илованинг 2-боб 20-бандига асосан
қурилиш объектида қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун ариза берувчи
инвойсда кўрсатилган суммани инвойс тушган кундан бошлаб 1 ой муддатда
тўлаши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2020 йил
343-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Қурилиш
вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси тўғрисида”
Низомнинг 10-бандига асосан Инспекциянинг асосий вазифалари:
аҳоли пунктлари комплекс қурилишларини, шаҳарсозлик тўғрисидаги
қонунлар, шаҳарсозлик меъёрлари, қоидалари ва стандартларга риоя
қилинишини, қурилиш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга доир
норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши бўйича давлат назоратини
амалга ошириш;
ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, объектларда бино ва
иншоотларнинг зилзилага бардошлилигига таъсир қилувчи, шунингдек,
инсон саломатлиги ва ҳаётига таҳдид солувчи сифатсиз қурилиш
материаллари ва буюмлар қўлланилиши юзасидан давлат назоратини амалга
ошириш;
аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режаларига Қорақалпоғистон
Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман ва
шаҳар ҳокимликлари, ҳудудий қурилиш бошқармаларнинг қатъий амал
қилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;
буюртмачининг техник назорати ва лойиҳа ташкилотларининг
муаллифлик назоратини, пудратчининг ички назорат тизимини олиб
борилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
янги қурилаётган бино ва иншоотларнинг сейсмик жиҳатдан
заифлигини баҳолаш учун зарур бўлган ахборотни ўз ичига олган электрон
техник паспортларни шакллантириш ва платформага киритилишини
таъминлаш ҳамда мавжуд бинолар ва иншоотларнинг инструментал-техник
текширувдан ўтказилишини назоратга олиш” этиб белгиланган.
Иш ҳужжатларида объектда қурилиш-монтаж ишлари бошлаш учун
Давлат хизматлари маркари томонидан шакллантирилган объектни
рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги хабарнома, инвойс, эксперт хулосаси,
талабнома, даъвогар вакилининг тушунтиришлари ва ишдаги бошқа
ҳужжатлар билан тасдиқланади.
ИПКнинг 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга асосан, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни,
жавобгардан даъвогар фойдасига 14 501 359 сўм асосий қарз, 412 000 сўм
давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундиришни лозим топади.
Бинобарин, ИПКнинг 68, 72, 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Rosh Quruvchi” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар
Андижон вилояти ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида
ҳудудий назорат қилиш инспекцияси фойдасига 14 501 359 сўм асосий қарз,
412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу орқали
Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикояти қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
С.А.Рустамов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
Андижон шаҳри
2025 йил 24 декабрь
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Рустамов
раислигида, судья ёрдамчиси О.Хакимовнинг суд мажлисида котиблигида,
даъвогар вакили Э.Алижонов (2025 йил 28 февралдаги №02-01/360-сонли
ишончнома)
жавобгар
жамият
раҳбари
Р.Абдуллаев
(паспорт
асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар Андижон вилояти ҳудудий қурилиш
ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш
инспекциясининг жавобгар «Rosh Quruvchi” масъулияти чекланган
жамиятидан 14 501 359 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд ўз биносидаги очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб,
Бинобарин, ИПКнинг 68, 72, 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Rosh Quruvchi” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар
Андижон вилояти ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида
ҳудудий назорат қилиш инспекцияси фойдасига 14 501 359 сўм асосий қарз,
412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу орқали
Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикояти қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
С.А.Рустамов