Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1601-2505/21786 Дата решения 24.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманган туманлараро иқтисодий суди Судья SHERALIYEV SHUXRAT JANISHBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID f1e1fa4f-0862-4999-8b04-264482d4435a Claim ID PDF Hash 9a107e1fe32d6579... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
тисодий процессуал кодексининг 42-моддаси тисодий процессуал кодекси 42 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
1111111111111-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 24 декабрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси ААААААААААнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Х.Асқаровнинг котиблигида, даъвогар “ББББББББББ” акциядорлик жамиятининг жавобгар “ВВВВВВВВВВ” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан 55 110 517,38 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни даъвогар вакили НННННННННН (ишончнома асосида)нинг иштирокида суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, “ББББББББББ” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “ВВВВВВВВВВ” маъсулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида тузилган юридик шахслар учун электр энергияси таъминоти шартномасига мувофиқ таъминотчи корхона истеъмолчига электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва истеъмолчи истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан етказиб берилган электр энергияси ҳақини жавобгар ўз вақтида тўлиқ тўламаганлиги учун унинг даъвогар олдида 55 110 517,38 сўм миқдорда қарздорлиги юзага келган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш юзасидан юборган талабномасини жавобгар оқибатсиз қолдирганлиги боис даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан электр энергияси шартномасидан юзага келган 55 110 517,38 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили шартнома бўйича жавобгарга тармоқлар орқали электр энергиясини етказиб берилганлиги, даъво аризаси судга киритилганидан сўнг қарздорлик тўлиқ тўлаганлигини маълум қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар (таъминотчи корхона) ва жавобгар (истеъмолчи) ўртасида электр таъминоти шартномаси тузилган. Ўзаро тузилган электр таъминоти шартномаси шартларига кўра даъвогар жавобгарга электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан. Даъвогар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилиб, электр энергияси истеъмолчи, яъни жавобгарга етказиб берилган. Жавобгар эса шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, етказиб берилган электр энергияси учун ўз вақтида тўловларни амалга оширмаган ва 2025 йил 2 декабрь ҳолатига 55 110 517,38 сўм қарздорликка йўл қўйган. Даъвогарнинг жавобгарга юборган мавжуд қарздорликни тўлаб бериш ҳақидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган. ФКнинг 474-моддасида агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланиши белгиланган. ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Бироқ, жавобгарнинг электр энергиясидан бўлган мавжуд қарздорлиги тўлиқ тўлаган бўлиб, бу ҳақда даъвогар томонидан 2025 йил 24 ноябрда судга тақдим этилган 1025-сонли маълумотномаси билан тасдиқланган. Шунингдек, даъвогар вакили суд мажлисидаги тушунтиришида жавобгар томонидан қарздорлик тўлиқ тўлаб берилганлигини маълум қилди. Мазкур ҳолатда қарздорлик жавобгар томонидан тўлиқ тўланганлиги боис суд даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддаси биринчи қисмининг 29-бандига кўра, иссиқлик ва электр энергиясини етказиб берувчилар — тегишинча иссиқлик ва электр энергиясини етказиб бериш юзасидан хизматлар учун тўловлар бўйича қарзларни ундириш тўғрисидаги даъволар, аризалар ва шикоятлар билан судга мурожаат қилганда, давлат божини тўлашдан озод қилинган. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, бешинчи қисмида даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъвони қаноатлантиришни рад этиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига 1 102 211 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 333, 468, 474-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-180, 186 ва 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “ВВВВВВВВВВ” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “ББББББББББ” акциядорлик жамияти фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “ВВВВВВВВВВ” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 1 102 211 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Наманган туманлараро иқтисодий суди орқали Наманган вилояти суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой муддатда кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья АААААААААА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) Наманган шаҳри 2025 йил 24 декабрь 4-1601-2505/21786-сонли иш Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси ААААААААААнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Х.Асқаровнинг котиблигида, даъвогар “ББББББББББ” акциядорлик жамиятининг жавобгар “ВВВВВВВВВВ” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан 55 110 517,38 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни даъвогар вакили Ш.Т.Исмоилов (ишончнома асосида)нинг иштирокида суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 333, 468, 474-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-180, 186 ва 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қ и л а д и: Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “ВВВВВВВВВВ” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “ББББББББББ” акциядорлик жамияти фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “ВВВВВВВВВВ” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 1 102 211 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Наманган туманлараро иқтисодий суди орқали Наманган вилояти суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой муддатда кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья АААААААААА СУД МАЖЛИСИ БАЁННОМАСИ иш Наманган шаҳри 2025 йил 24 декабрь 4-1601-2505/21786-сонли Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси ААААААААААнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Х.Асқаровнинг котиблигида, даъвогар “ББББББББББ” акциядорлик жамиятининг жавобгар “ВВВВВВВВВВ” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан 55 110 517,38 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни даъвогар вакили Ш.Т.Исмоилов (ишончнома асосида)нинг иштирокида суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқмоқда. Раислик қилувчи суд мажлисини очиб, кўриладиган ишни эълон қилди ва котибдан суд мажлисида ҳозир бўлганлар ҳақида ахборот беришни сўради. Котиб суд мажлисига даъвогар вакили ҳозирлиги, суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар келмаганлиги тўғрисида раислик қилувчига ахборот берди. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлиси ўзбек тилида олиб борилишига келишиб олинди. Раислик қилувчи суд таркиби ва суд мажлиси котибини эълон қилди ҳамда уларга нисбатан раддиялар ҳамда иқтисодий иш юзасидан илтимосномалар борйўқлигини сўради. Раддия ва илтимосномалар бўлмади. Раислик қилувчи даъвогар вакилига Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 42-моддасида белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириб, унинг ваколатини ва шахсини аниқлади. Раислик қилувчи далилларни текшириш тартибини белгилаб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглашга киришди. Даъвогар вакилининг тушунтириши: қарздорлик тўлиқ тўланди, даъвони қаноатлантиришни рад этишингизни сўрайман. Тушунтириш бўйича саволлар бўлмади. Раислик қилувчи даъвогар вакилидан иш бўйича қўшимча ҳужжат бор йўқлигини сўради. Қўшимча ҳужжатлар бўлмади. Раислик қилувчи иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириш якунланганлигини билдириб, музокара учун даъвогар вакилига сўз берди. Даъвогар вакили: даъвони қаноатлантиришни рад этишингизни сўрайман. Раислик қилувчи суд муҳокамаси якунланганлигини маълум қилиб, якуний суд ҳужжати қабул қилиш учун маслаҳатда қолди. Раислик қилувчи даъвогар вакилини суд залига чақириб, ҳал қилув қарорининг хулоса қисмини ўқиб эшиттирди, ҳал қилув қарорининг мазмун-моҳиятини, бундай тўхтамга келиш сабабларини, ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш тартиби ва муддатларини ҳамда 5 кун муддат ичида суд мажлиси баённомасига нисбатан фикрмулоҳаза билдириш ҳуқуқини тушунтирди ва суд мажлисини ёпиқ деб эълон қилди. Мазкур баённома Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 201-202-моддалари талаблари асосида тузилди. Раислик қилувчи, судья: АААААААААА Котиб: А.Х.Асқаров