← Назад
Решение #2828911 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
11111111111111-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 24 декабрь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси ПППППППППнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Х.Асқаровнинг котиблигида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Тошкент ҳудудий шаҳар бошқармасининг даъвогар
“ААААААААААА” маъсулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар
ББББББББББдан 48 357 000 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича юритилган иқтисодий ишни даъвогар вакили РРРРРРРР
(ишончнома асосида), жавобгар вакили КККККККК (ишончнома асосида) ва
Наманган шаҳар прокурори катта ёрдамчиси РРРРРРРРРРРР иштирокида, суд
биносида ўтказилган видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Судга
тақдим
этилган
даъво
аризасида
баён
қилинишича,
“ААААААААААА” маъсулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) ва Республика ихтисослаштирилган онкология ва
радиология илмий амалий тиббиёт маркази Наманган филиали (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2025 йил 20 октябрда тузилган 50/0909сонли кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбалари ишлаб чиқарган
электр энергияси олди-сотди шартномасига мувофиқ даъвогар жавобгарга қайта
тикланувчи энергия манбаларидан ишлаб чиқарилган электр энергиясини етказиб
бериш, жавобгар эса ушбу электр энергиясини қабул қилиш ва амалда қабул қилиб
олган электр энергияси ҳажми учун тўлов суммасини белгиланган муддатларда
тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан етказиб берилган қайта тикланувчи энергия
манбаларидан ишлаб чиқарилган электр энергиясини ҳақини жавобгар ўз вақтида
тўлиқ тўламаганлиги учун унинг даъвогар олдида 48 357 000 сўм миқдорда
қарздорлиги юзага келган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш юзасидан юборган талабномасини
жавобгар оқибатсиз қолдирганлиги боис Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Тошкент ҳудудий шаҳар бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади)
даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
ҳисобидан олди-сотди шартномасидан юзага келган 48 357 000 сўм қарздорлик
ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва
молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг Наманган вилояти
Ғазначилик хизмати бошқармаси ҳамда Наманган вилояти иқтисодиёт Молия бош
бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Даъво аризасида Палата ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво ариза судга тақдим
қилингандан сўнг жавобгар томонидан мавжуд қарздорлик тўлиқ қопланганлигини
маълум қилди ва суд харажатини ундиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво ариза юзасидан
мавжуд қарздорлик тўлиқ қопланганлигини маълум қилиб, уни қаноатлантиришни
рад этишни сўради.
Суд мажлисида прокурор ҳақиқатдан ҳам тарафлар ўртасида шартнома
тузилганлигини, ўзаро тузилган шартнома ғазначилик бўлинмасидан рўйхатдан
ўтказилганлиги, даъво ариза бщйича қарздорлик тўлиқ қопланганлиги сабабли уни
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Бугунги суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор этилган учинчи шахслар вакили суд мажлисига келмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан
ишни учинчи шахслар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд тарафлар вакилининг тушунтиришларини ва прокурорнинг фикрини
тинглаб, даъво аризасида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво
аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи ва
учинчи қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя
қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан
судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда
назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг,
гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик
қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда
бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади.
ФК 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 244-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни
кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил
20 октябрда Y / -50/0909-сонли олди-сотди шартномаси тузилган.
Ўзаро тузилган шартноманинг 2.1-банди ва 4.2-бандига кўра, даъвогар
(сотувчи) қайта тикланувчи энергия манбаларидан ишлаб чиқарилган электр
энергиясини етказиб бериш, жавобгар(сотиб олувчи) эса ушбу электр энергиясини
қабул қилиш ва амалда қабул қилиб олган электр энергияси ҳажми учун тўлов
суммасини белгиланган муддатларда тўлаш мажбуриятини олган.
Жавобгар шартноманинг 1-иловасига мувофиқ, тарифларни тартибга
солувчи ваколатли давлат органи томонидан ўрнатилган тариф бўйича даъвогарга
тўловларни амалга оширади.
ФК 386-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ олди-сотди шартномаси
бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб
топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг
учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.
Шартнома бўйича олинган мажбуриятлар даъвогар томонидан бажарилиб,
жавобгарга ҳисобварақ-фактуралар орқали жами 48 357 000 сўмлик энергия
манбаларидан ишлаб чиқарилган электр энергияси етказиб берилган.
Бироқ жавобгар шартнома бўйича олган мажбуриятларини лозим даражада
бажармай етказиб берилган энергия манбаларидан ишлаб чиқарилган электр
энергияси ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўлиқ тўламаган ва
48 357 000 сўм миқдорида қарздорликка йўл қўйган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги
Ғазначилик хизмати қўмитаси Наманган вилояти Ғазначилик хизмати
бошқармасининг судга тақдим этган 2025 йил 24 декабрдаги 01/09-35/1036-сонли
хатида тарафлар ўртасида 2025 йил 20 октябрда тузилган 50/0909-сонли
шартномаси руйхатдан ўтказилганлиги маълум қилинган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш ҳақидаги юборилган талабномаси
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган.
Бироқ, суд мажлиси кунига қадар жавобгар томонидан қарздорлик тўлиқ
тўлаб берилган.
ФКнинг 333-моддасига мувофиқ қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
беради.
Жавобгар вакили судга тақдим қилган 2025 йил 30 октябрдаги тўлов
топшириқномасига асосан 25 000 000 сўм ва 2025 йил 4 декабрдаги тўлов
топшириқномасига асосан 25 000 000 сўм жами 50 000 000 сўм тўловларни амалга
оширилган.
Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан даъвогарга 2025 йил 30 октябрда
25 000 000 сўм қарздорликни даъво аризаси рўйхатга олингунга қадар тўлаганлиги
аниқланди.
ФК 341-моддасига кўра, мажбурият, қоида тариқасида, унинг лозим
даражада бажарилиши билан бекор бўлади.
Шунга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад
этишни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг
9-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси
Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари палата аъзоларининг
манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан иқтисодий судларда давлат
божини тўлашдан озод қилинган.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Шу боис даъво талабининг асосли бўлган қисми бўйича давлат божини
жавобгардан, асоссиз бўлган қисми бўйича давлат божини даъвогардан ундириш
лозим бўлади.
Қайд этилганларга кўра суд, жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм
почта харажати, республика бюджетига 467 140 сўм давлат божи, Ўзбекистон
Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ харажати ҳамда даъвогар
ҳисобидан республика бюджетига 500 000 сўм давлат божи ундиришни лозим
топади.
Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236,
386-моддалари ва Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 74, 118, 128, 170, 176180, 186 ва 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар ББББББББББдан даъвогар
“ААААААААААА” маъсулияти
чекланган жамияти фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Республика бюджетига даъвогар “ААААААААААА” маъсулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 500 000 сўм, жавобгар ББББББББББдан 467 140 сўм давлат
божи ундирилсин.
Жавобгар ББББББББББдан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит
ҳисоб рақамига 103 000 сўм ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан
боғлиқ харажат ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб бир ой муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Наманган туманлараро иқтисодий суди орқали
Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат
ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой
муддатда кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
ППППППППП