Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1601-2503/19524 Дата решения 24.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманган туманлараро иқтисодий суди Судья MADRAXIMOV BEKZOD TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID c4d79d02-0993-40c2-8588-d068ffe5f282 Claim ID PDF Hash 7f3f1365d0db1581... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
Конституциянинг 55-моддаси Конституция 55 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКниннг 703-моддаси ФКниннг 703 law
ИПК 73-моддаси ИПК 73 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
Мазкур кодекснинг 261-моддаси Мазкур кодекс 261 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 13 012 символов
----------------сонли иқтисодий иш судья: Б.Мадрахимов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 24 декабрь Наманган туманлараро иқтисодий суди, судья Б.Мадрахимов раислигида, судья ёрдамчиси Х.Ишанхужаевнинг суд мажлиси котиблигида, Наманган шаҳар прокурори ёрдамчиси Х.Ёқубжонов қатнашувида, даъвогар - ---------------- давлат муассасасининг жавобгар - --------------- давлат муассасасидан 96662425 сўм асосий қарз, 48331212 сўм пеня, жами 144993637 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили А.Алимов(ишончнома асосида) иштирокида, Наманган туманлараро иқтисодий суди биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: ---------------- давлат муассасаси(бундан буён матнда – даъвогар) Наманган туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ---------------- давлат муассасаси(бундан буён матнда – жавобгар)дан 96662425 сўм асосий қарз, 48331212 сўм пеня, жами 144993637 сўмни ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 24 октябрдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Наманган вилояти молия ва иқтисодиёт бош бошқармаси ва Наманган вилояти ғазначилик хизмати бошқармаси жалб этилган. Даъвогар вакили суд мажлисида даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Тегишли тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида хабардор этилган жавобгар, Наманган вилояти молия ва иқтисодиёт бош бошқармаси ва Наманган вилояти ғазначилик хизмати бошқармаси ўз вакили орқали суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буён матнда – ИПК) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 170-моддасиднинг биринчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши, мазкур модданинг учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги кўрсатилган. Шу сабабли суд ишни жавобгар ва учинчи шахсларнинг иштирокисиз кўришни лозим топади. Олдинги суд мажлисида қатнашган Наманган вилоят Ғазначилик ҳизмати бошқармаси вакили даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил 8 январда тузилган 2-сонли шартнома ғазначиликдан рўйхатдан ўтиши лозимлиги, бироқ рўйхатдан ўтказилмаганлиги, шунингдек тарафлар ўртасида 2025 йил 7 январда тузилган 1М-сонли шартнома ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилганлиги, даъвогар томонидан жавобгарга мазкур шартнома бўйича 30 фоиз аванс суммаси – 31069395 сўм миқдоридаги маблағлар ўтказиб берилганлигини маълум қилган. Прокуратура вакили даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ва қўшимча тақдим этилган далилларни ўрганиб, даъвогар вакилининг тушунтиришлари, прокурор фикрини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди: Конституциянинг 55-моддасига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК)нинг 234-моддаси иккинчи қисмида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. ФКнинг 333-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКниннг 703-моддасида ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олиши, мазкур қоидалар алоқа хизмати, тиббиёт, ветеринария, аудиторлик, маслаҳат, ахборот хизматлари, таълим бериш, сайёҳлик хизмати ва бошқа хизматлар кўрсатиш шартномаларига татбиқ этилиши белгиланган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 7 январда 1М-сонли шартнома тузилган бўлиб, унга кўра даъвогарнинг буюртмасига асосан жавобгар махсус қурилиш техника воситалари ҳамда машина механизмларини хизмат кўрсатиш учун ажратиши ва даъвогар мазкур хизматлар учун тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Даъвогар шартноманинг 2-бандига кўра 30 фоиз миқдоридаги маьлағларни – 31069395 сўмни 2025 йил 9 январдаги мемориал ордер асосида тўлаб берган. Шартномага кўра қолган тўловлар жавобгар томонидан ҳисобварақ-фактура тақдим қилингандан сўнг 10 кун ичида амалга оширилиши лозим бўлган. Бироқ жавобгар томонидан хизматлар кўрсатилмаган. Бундан ташқари, тарафлар ўртасида 2025 йил 8 январда 2-сонли пудрат ишларини бажариш юзасидан шартнома тузилган бўлиб, унга кўра жавобгар “4К 468 Гулбоғ қ-Чиғаноқ Қ-Қўштепа Қ-Навбаҳор ш автомобиль йўли 0-1 км оралиғи”ни жорий таъмирлаш ишларини бажариш, даъвогар мазкур бажарилган ишларни қабул қилиб олиш ва тўловларини амалга ошириш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси(бундан буён матнда – БК) 122-моддасининг биринчи қисмида юридик мажбуриятлар иқтисодий тасниф кодлари бўйича бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан қабул қилиниши ҳамда ғазначилик бўлинмалари томонидан рўйхатдан ўтказилиши, учинчи қисмида эса бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга кириши белгиланган. Бироқ мазкур пудрат шартномаси ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилмаган. Мазкур ҳолатда ушбу шартнома ғазначилик бўлинмасидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги сабабли кучга кирмаган, тузилмаган ҳисобланади. Бироқ 2025 йил 28 январдаги 1-сонли ҳисобварақ-фактурага кўра жавобгар томонидан 46000125.99 сўмлик жорий таъмирлаш ишлари бажарилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2016 йил 23 декабрдаги 306-сонли қарорининг 2.3-бандида қурилиш пудрати шартномасида муҳим шартларнинг мавжуд бўлмаганлиги ва шунга кўра шартнома тузилмаган деб ҳисобланиши, агар бундай ишларнинг бажарилганлиги ҳолати тақдим этилган далиллар билан исботланса, бажарилган ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги талабни рад этишга асос бўлмаслиги ҳақида тушунтириш берилган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 18 декабрдаги “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 203-сонли қарори 8-бандининг еттинчи хатбошисида агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмаслиги ҳақида тушунтириш берилган. Юқоридаги ҳолатлардан кўриниб турибдики, шартнома ғазначилик бўлинмасидан рўйхатдан ўтказилмаган бўлсада, ишларнинг бажарилганлиги тарафлар ўртасида ўзаро тасдиқланган ҳисобварақфактурада ўз аксини топган. Шунингдек, тарафлар ўртасида 2022 йил 1 февралда 3/МТ-сонли машина механизм ва махсус автотранспорт хизмати тўғрисидаги шартнома имзоланган. Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 13 февралдаги 4-1601-2404/127-сонли ҳал қилув қарорида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси Наманган вилояти Ғазначилик хизмати бошқармасининг 2024 йил 13 февралдаги 01/13-35/104-сонли хатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 24 июндаги 345-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 июндан бошлаб Автомобил йўллари қўмитаси таркибидаги барча унитар корхоналарига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси томонидан хизмат кўрсатилиши белгиланганлиги, бироқ Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 августдаги 482-сонли (ХДФУ) қарорига мувофиқ 2022 йил 31 декабрга қадар Автомобил йўллари қўмитаси таркибидаги, хусусан Наманган туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасига тижорат банклардаги махсус мақсадли ҳисобварақларидан вақтинча фойдаланишга рухсат берилганлиги маълум қилинганлиги ўз аксини топган. ИПК 73-моддасининг иккинчи қисмига кўра иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди. Шу сабабли мазкур ҳолатда тарафлар ўртасида 2022 йил 1 февралда тузилган 3/МТ-сонли шартноманинг Ғазначиликдан ўтиши мажбурий бўлмаган. Мазкур шартномага кўра даъвогар жавобгарнинг буюртмасига кўра машина механизм ва махсус автотранспорт хизматини кўрсатиш, жавобгар унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шундай бўлсада, ушбу шартнома юзасидан қанча ишлар бажарилганлиги, қанча маблағлар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар даъвогар томонидан суд муҳокамаси жараёнларида тақдим этилмади. Гарчи даъвогар томонидан тарафлар ўртасида 2022 йил 1 июлда ва 2025 йил 25 июнда тузилган ва жавобгар томонидан 96662425.01 сўм миқдоридаги қарздорлик тан олинган солиштирма далолатнома тақдим этилган бўлсада, мазкур қарздорлик тегишли ҳужжатлар, жумладан ҳисобварақ-фактуралар, ишларни бажариш ва қабул қилиш далолатномалари, тўлов топшириқномалари ҳамда ишларни бажарилганлигини/тўловлар амалга оширилганлигини тасдиқловчи бошқа маълумотлар даъвогар томонидан тақдим этилмаганлиги сабабли ўз исботини топмади. ИПКнинг 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги, 72-моддасида эса қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмаслиги қайд этилган. Шу сабабли даъвогарнинг 96662425 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш лозим бўлади. Бундан ташқари, даъво аризасида тўлов кечиктирилган кунлар учун 48331212 сўм пеня ундириш талаби қўйилган. ФКнинг 260 – моддасига кўра, қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. Мазкур кодекснинг 261-моддасига асосан, неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлади. Қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. Бироқ пеня кечиктирилган суммага нисбатан ҳисобланиши ва кечиктирилган сумма – 96662425 сўм асосий қарзни ундириш талаби ўз исботини топмаганлиги ва рад этилганлиги сабабли даъвогарнинг 48331212 сўм пеняни ундириш талабини ҳам қаноатлантиришни рад этиш лозим бўлади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши, ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида эса суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу асосда ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича томонидан тўлаб чиқилган 41200 сўм почиа харажатини унинг зиммасида қолдириш ва тўланиши лозим бўлган 2899872.74 сўм давлат божини даъвогар ҳисобидан бюджетга ундириш лозим бўлади. Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 118, 170, 176-179, 186моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар ---------------- давлат муассасасининг даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар ---------------- давлат муассасаси ҳисобидан бюджетга 2899872.74 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар ---------------- давлат муассасаси томонидан тўлаб чиқилган 41200 сўм почта харажати инобатга олинсин ва унинг зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори кучга киргач эса кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Б.Мадрахимов