← Назад
Решение #2828923 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| рисида ушбу Кодекс | 127 | — | code_article | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| ИПК | 154 | — | law | |
| ИПК | 3248 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1501-2502/15168-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – Х.Жамолиддинов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Б.Мамадалиев
Тафтиш инстанциясида маърузачи
судья – А.Абдурахманов
ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 24 декабрь
Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, вилоят
суди раисининг ўринбосари А.Абдурахмановнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
судьялар Ф.Миров ва Д.Акрамовадан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
М.Абдусатторовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакиллари Э.Т. ва
Х.Ш. (ишончнома асосида), жавобгар раҳбари Б.Т. (паспорт асосида), учинчи
шахс “ХХХХ” давлат муассасаси вакили Р.А. (ишончнома асосида) ва гувоҳ
С.Т.нинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси
Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ХХХХ” МЧЖ манфаатида
жавобгар “ХХХХ” хусусий корхонаси ҳисобидан 281 437 176 сўм асосий қарз,
28 143 717 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган Фарғона
туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 16 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва
Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация
инстанциясининг 2025 йил 12 ноябрдаги қароридан норози бўлиб, жавобгар
“ХХХХ” хусусий корхонаси томонидан берилган тафтиш тартибидаги шикоят
ва унга илова қилинган ҳужжатларни вилоят суди биносида ўтказилган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) “ХХХХ” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатини
кўзлаб судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ХХХХ” хусусий корхонаси
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 281 437 176 сўм асосий
қарз, 28 143 717 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Ишга “ХХХХ” давлат муассасаси, “ХХХХ” масъулияти чекланган
жамияти, “ХХХХ” масъулияти чекланган жамияти низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб
қилинган.
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 16 сентябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, даъвогар фойдасига
жавобгар ҳисобидан 281 437 176 сўм сўм асосий қарз, 5 500 000 сўм пеня ва
37 500 сўм почта харажати ундирилиши белгиланган. Даъвонинг қолган қисмини
қаноатлантириш рад этилган ва суд ҳаражатлари жавобгар зиммасига
юклатилган.
Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация
инстанциясининг 2025 йил 12 ноябрдаги қарори билан жавобгарнинг кассация
шикоятини қаноатлантириш рад этилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Суд қарорларидан норози бўлиб, жавобгар Фарғона вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериб,
шикоятида тарафлар ўртасида Фарғона шаҳар, “Ипак йўли” МФЙ, “Ғолиблар”
кўчасини 500 метр, “Шамшод” кўчасини 500 метр, “Шаббода” кўчасини
500 метр, “Марварид” кўчасини 500 метр, “Файз” кўчасини 500 метр йўлларини
жорий таъмирлаш ишларини бажариш бўйича қиймати 1 658 700 000 сўмни
ташкил қилувчи 2023 йил 5 июль куни 4-СП-сонли пудрат шартномаси
тузилганлиги,
мазкур
шартнома
бўйича
даъвогар
томонидан
1 004 832 328 сўмлик жорий таъмирлаш ишлари бажарилганлиги, мазкур
бажарилган ишлар ҳақида 2023 йил 25 сентябрь куни 1-сонли ҳисобварақфактура расмийлаштирилганлиги ва ваколатли шахслар томонидан
тасдиқланганлиги, пудрат шартномасининг 7-бандида белгиланган 15 % аванс
маблағи сифатида даъвогар жавобгарга 398 088 000 сўм ўтказиб берган бўлсада, қолган 606 744 328 сўм тўловларни амалга оширмасдан келганлиги, учинчи
шахс сифатида ишга жалб этилган “ХХХХ” давлат муассасаси вакили томонидан
суд мажлисида Буюртмачи ва пудратчи даъвогар ўртасида 2023 йил 7 июль кунги
154-60/Ф/1-сонли пудрат шартномаси қиймати 1 057 629 960 сўмга ўзгарганлиги
ҳақида
2023
йил
4
сентябрь
куни
154-60/Ф/1-сонли қўшимча келишув тузилганлиги маълум қилинганлиги, судлар
ўз қарорларида даъвогарнинг бир томонлама килинган ҳисоб-китобига асосан
етказиб берилган маҳсулотлар ва жавобгар бажарган ишларни ўзаро ҳисоб-китоб
қилиб, 281 437 176 сўм даъвогар ҳакдорлиги ҳақида асоссиз тўхтамга
келишганлиги, қолаверса судлар пудрат шартномаси бўйича жавобгар даъвогар
олдида 606 744 328 сўм ҳакдорлигини кўрсатиб ўтишганлиги, пудрат
шартномасининг 10-бандига асосан даъвогарда пудрат шартномаси бўйича
бажарилган ишлар учун тўловлар 95% амалга оширилиб, 5% кафолат суммаси
тўлиқ молиялашганидан сўнг 12,5 % Бош пудратчи хизматини талаб килиш
ҳуқуқи вужудга келишига судлар баҳо бермаганлиги, 4-СП-сонли пудрат
шартномаси бўйича бажарилган қурилиш-монтаж ишларидан Бош пудратчи
харажатлари сифатида 125 604 041 сўмни тасдиқловчи далиллар иш
ҳужжатларида мавжуд эмаслиги, палата даъвогар манфаатида киритган даъво
аризасида ва суднинг ҳал қилув қарорида жавобгар билан 4-сонли СП-сонли
пудрат шартномаси бўйича бажарилган қурилиш-монтаж ишлари ва Бош
пудратчи харажатлари ўзаро ҳисоб-китоб килинганда, 125 604 041 сўм
281 437 176 сўм асосий қарзнинг таркибида деб баҳоланганлиги, судлар даъвогар
тақдим қилган 2023 йил 17 октябрь кунги 1-сонли Бош пудратчи хизмати учун
юборилган электрон счёт-фактура асосида 125 604 041 сўм Бош пудратчи
хизмати ундириш ҳақида барвақт хулосага келганлиги ва бошқа важларни
келтириб, кассация инстанцияси судининг 2025 йил 12 ноябрдаги қарорини
бекор қилиб, биринчи инстанция судининг 2025 йил 16 сентябрдаги ҳал қилув
қарорини ўзгартиришни, ҳал қилув қарори билан ундирилиши белгиланган
281 437 176 сўмдан 125 604 041 сўмни чегиришни ва даъвонинг рад қилинган
қисми бўйича суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни сўраган.
Суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган палата ва учинчи шахс “ХХХХ” масъулияти чекланган
жамиятидан вакил суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 324-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ,
тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) берган шахс, шунингдек ишда
иштирок этувчи шахслар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида ушбу
Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади. Иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
мазкур шахсларнинг келмаганлиги ишни тафтиш тартибида кўриб чиқишга
тўсқинлик қилмайди.
Судлов ҳайъати ушбу қоидага асосланиб, ишни палата ва учинчи шахс
“ХХХХ” масъулияти чекланган жамияти вакили иштирокисиз кўриб чиқиш
мумкин деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида жавобгар вакили тафтиш тартибидаги шикоятини қўллабқувватлаб, унда келтирилган важларни такрорлаб, судлов ҳайъатидан тафтиш
тартибидаги шикоятини қаноатлантиришни, кассация инстанцияси судининг
қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўзгартиришни сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакили тафтиш тартибидаги шикоятга нисбатан
эътироз билдириб, шикоятдаги важлар асоссиз эканлиги, судлар томонидан
қонуний ва асосли қарор қабул қилинганлиги, Қўқон туманлараро иқтисодий
судининг 2025 йил 25 августдаги ажрими билан жавобгарга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилиб, суднинг 2025 йил 5 декабрдаги
қарори билан жавобгар тўловга қобилиятсиз деб топилганлиги ва тугатиш
бошқарувчиси этиб Т.Искандаров тайинланганлиги билдириб, тафтиш
тартибидаги шикоятни қаноатлантирмасдан, суд қарорларини ўзгаришсиз
қолдиришни сўради.
Суд мажлисида учинчи шахс “ХХХХ” давлат муассасаси вакили Р.Алимов
шикоят бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида гувоҳ С.Тўрахўжаев ишга учинчи шахс сифатида жалб
этилган “ХХХХ” масъулияти чекланган жамиятида ишлаганлиги, мазкур МЧЖ
бугунги кунда фаолиятини тўхтатганлиги, ўша вактда иш бўйича лойиҳа
ҳужжатларини тайёрлаб берганлиги, бажарилиши лозим бўлган ишларнинг
лойиҳа қиймати 1 057 629 960 сўм бўлганлигини билдириб кўрсатув берди.
Тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг
иш бўйича тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳамда қўшимча тақдим
этилган ҳужжатларни ўрганиб, ишдаги тўпланган далилларни текшириб, уларга
баҳо бериб, шикоятда келтирилган важларни муҳокама қилиб, қуйидаги
асосларга кўра тафтиш тартибидаги шикоятни қаноатлантириб, суд қарорларини
бекор қилиб, янги қарор билан даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Иш ҳолатларига кўра, палата даъвогар манфаатида 2025 йил 17 июль куни
Фарғона туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритиб, жавобгар
ҳисобидан 281 437 176 сўм асосий қарз, 28 143 717 сўм пеня ва суд
харажатларини ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 18 июлдаги ажрими билан даъво аризаси иш юритишга
қабул қилинган.
Ишни кўриш давомида Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил
25 августдаги ажрими билан жавобгарга нисбатан тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги иш қўзғатилиб, кузатув тамойили жорий этилган.
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 16 сентябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, даъвогар фойдасига
жавобгар ҳисобидан 281 437 176 сўм сўм асосий қарз, 5 500 000 сўм пеня ва
37 500 сўм почта харажати ундирилиши белгиланган.
ИПК 107-моддасининг 9-бандига асосан, жавобгарга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим
этилган талаб қонунга кўра тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш доирасида
кўрилиши лозим бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 23 июндаги
“Иқтисодий судлар томонидан “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида”ги 13-сонли қарорининг 11-бандига мувофиқ, агар тўловга
қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилгандан кейин қарздордан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза берилгунга қадар
вужудга келган қарзни ундириш ҳақида кредиторнинг даъво аризаси (суд
буйруғи бериш ҳақидаги ариза) судга келиб тушса, ИПК 154-моддаси биринчи
қисмининг 1-бандига асосан даъво аризаси (ариза)ни иш юритишга қабул қилиш
рад этилади.
Агар кўрсатилган ҳолатлар даъво аризаси иш юритишга қабул
қилингандан кейин аниқланса, ИПК 107-моддасининг 9-бандига асосан даъво
аризаси кўрмасдан қолдирилади.
Ушбу қоида қарздорликни ундириш тўғрисида биринчи инстанция судида
ишни кўриш жараёнида жавобгарга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида
иш қўзғатиш ҳақидаги ариза судга берилган ва у суд томонидан иш юритишга
қабул қилинган ҳолатга ҳам қўлланилади.
Юқоридагиларга асосан биринчи инстанция суди жавобгарга нисбатан
тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилганлиги сабабли даъвогарнинг
даъво аризасини кўрмасдан қолдириш чораларини кўрмасдан, ишни мазмунан
кўриб чиқиб, даъвони қаноатлантириш тўғрисида, кассация инстанцияси суди
эса биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдириш
тўғрисида қарор қабул қилиб, хатоликка йўл қўйган.
Бу ҳолатда, биринчи ва кассация инстанцияси судлари томонидан моддий
ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланган деб бўлмайди.
ИПК 3248-моддасига мувофиқ, суд ҳужжатининг ноқонунийлиги ёки
асоссизлиги ҳал қилув қарорини, қарорни ёки ажримни ўзгартириш ёки бекор
қилиш учун асос бўлади.
3247-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига кўра, ишни тафтиш тартибида
кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги
қарор қабул қилишга ҳақли.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5-моддаси
2-бандига асосан, иқтисодий судларнинг даъвони кўрмасдан қолдириш
тўғрисидаги ажрими бўйича давлат божи ундирилади.
Судлов ҳайъати юқоридаги нормаларга асосан, даъво аризаси кўрмасдан
қолдирилиши лозимлигини инобатга олиб, суд харажатларини даъвогар
зиммасида қолдиришни лозим топди.
Юқорида қайд этилганларга асосан, судлов ҳайъати жавобгарнинг тафтиш
тартибидаги шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг
2025 йил 16 сентябдаги ҳал қилув қарори ва кассация инстанцияси судининг
2025 йил 12 ноябрдаги қарорини бекор қилишни, янги қарор қабул қилишни,
палатанинг даъвогар манфаатида киритган даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни, даъвогар ҳисобидан жавобгар фойдасига апелляция ва тафтиш
шикоятлари беришда тўланган 2 520 000 сўм давлат божи ундиришни, даъвогар
ҳисобидан Республика бюджетига ишни биринчи инстанция судида кўриш
билан боғлиқ 6 191 778,6 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Бинобарин, судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 42, 68, 118, 308, 3244, 3246, 3247, 3248-моддаларини
қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
“ХХХХ” хусусий корхонасининг тафтиш тартибидаги шикояти
қаноатлантирилсин.
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 16 сентябрдаги ҳал
қилув қарори ва Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
кассация инстанциясининг 2025 йил 12 ноябрдаги қарори бекор қилинсин.
Янги қарор қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий
бошқармасининг “ХХХХ” масъулияти чекланган жамияти манфаатида киритган
даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
“ХХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
- “ХХХХ” хусусий корхонаси фойдасига апелляция ва тафтиш шикоятлари
беришда тўланган 2 520 000 сўм давлат божи;
- Республика бюджетига ишни биринчи инстанция судида кўриш билан
боғлиқ 6 191 778,6 сўм давлат божи ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Мазкур қарордан норози тараф белгиланган муддат ичида Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
тафтиш тартибида шикоят (прокурор протест) бериши мумкин.
Раислик қилувчи
А.Абдурахманов
Ҳайъат аъзолари
Ф.Миров
Д.Акрамова