Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1601-2505/21726 Дата решения 24.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманган туманлараро иқтисодий суди Судья SHERALIYEV SHUXRAT JANISHBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый ПППППППППППП
Source ID b1bef0a8-afbb-4dec-971c-245b23b02f58 Claim ID PDF Hash 52d4ac1f72e92a7f... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 2034-моддаси ИПК 2034 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 8 865 символов
222222222222222-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 24 декабрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси КККККККК, даъвогар ВВВВВВВВВВВнинг жавобгар “ПППППППППППП” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 4 312 286 сўм асосий қарз ва 862 457 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Судга тақдим этилган даъво аризасида баён этилишича, ВВВВВВВВВВВ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “ПППППППППППП” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2025 йил 17 мартда 70/LX-сонли лабаратория синов ишларини бажариш тўғрисида шартнома тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар лаборатория синовларини ва таҳлил ишларини амалга ошириш, жавобгар ишларни қабул қилиш ҳамда уларни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан шартномавий мажбуриятлар бажарилиб, жавобгарга 4 768 218,11 сўмлик ишлар бажариб берилган. Жавобгар бажарилган ишлар ҳақини тўлиқ тўламаганлиги оқибатида унинг даъвогар олдида 4 312 286 сўм асосий қарздорлиги юзага келган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш юзасидан юборган талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли даъвогар судга шартноманинг 6.6-бандига асосан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 4 312 286 сўм асосий қарз ва 862 457 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига асосан даъвонинг баҳоси юридик шахсга нисбатан - базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ошмаганлиги сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилмоқда. ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига кўра жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. ИПК 2034-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. ИПК 2034-моддасининг олтинчи қисмига биноан соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Суднинг 2025 йил 5 декабрдаги ажрими билан ишни соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиш 2025 йил 24 декабрь куни соат 10:00 га белгиланган ҳамда жавобгарга ажрим чиқарилган кундан эътиборан 15 кунлик муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикри, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш ҳуқуқи тушунтирилган. Бироқ жавобгар томонидан даъво аризаси бўйича ёзма эътироз билдирилмади. Иш ҳужжатларига кўра даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил 17 мартда 70/LX-сонли лабаратория синов ишларини бажариш тўғрисида шартнома тузилган. Шартномага мувофиқ даъвогар Наманган вилояти, Поп тумани, Туман МФЙда “210 ўринли янги мактабгача таълим ташкилоти қурлиши биноси” объектида меъёрий ҳужжатлар асосида лаборатория синовлари ва таҳлил ишларини амалга ошириш ва бу ҳақда тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш мажбуриятини, жавобгар эса бажарилган ишларни қабул қилиш ва уларни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартнома бўйича даъвогар томонидан 2025 йил 27 сентябрдаги 70/IХ-2-сонли ҳисобварақ-фактура орқали жавобгарга 4 768 218,11 сўмлик ишлар бажариб берилган. Шартноманинг 3.2-бандида даъвогар мазкур шартномада назарда тутилган ишларни бажаришдан олдин жавобгардан олдиндан шартнома суммасининг 30 фоиз миқдорида тўловни амалга оширгандан сўнг даъвогар томонидан объектни ҳолатини ўрганади, жавобгардан шартнома суммасининг қолган 70 фоизи миқдорида тўловни амалга оширгандан сўнг даъвогарга объект хулосасини топшириши назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 693-моддаси биринчи қисмининг мазмунига кўра илмий-текшириш ишлари пудрат шартномаси бўйича пудратчи (ижрочи) буюртмачи берган вазифада кўрсатилган илмий текширишларни амалга ошириш, тажриба-конструкторлик ва технология ишлари пудрат шартномаси бўйича эса - янги буюм намунасини, унга тегишли конструкторлик ҳужжатларини, янги технологияни ишлаб чиқиш ёки намуна нусхасини тайёрлаш мажбуриятини, буюртмачи пудратчига (ижрочига) техникавий топшириқ бериш, ишни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Жавобгар шартнома бўйича олган мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан бажарилган ишлар ҳақини тўлиқ тўламаган ва 4 312 286 сўм миқдорида қарздорликка йўл қўйган. Бироқ, жавобгар томонидан мавжуд асосий қарздорлиги тўлиқ тўлаган бўлиб, бу ҳақда даъвогар томонидан 2025 йил 24 декабрда судга тақдим этилган 4-02-1906/6сонли маълумотномаси билан тасдиқланган. Мазкур ҳолатда қарздорлик жавобгар томонидан тўлиқ тўланганлиги боис суд даъвонинг асосий қарз ундириш талабини қаноатлантиришни рад этиш лозим деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, даъво аризасида жавобгар қарздорликни ўз вақтида тўламаганлиги сабабли унинг ҳисобидан 862 457 сўм пеня ундириш сўралган. Ўзаро тузилган шартноманинг 5.2-бандида мазкур жавобгар шартнома бўйича бажарилган иш учун тўловларни шартноманинг 3-бобида белгиланган тартиб ва муддатда амалга оширмаган тақдирда даъвогарга қарздорлик суммасини ва тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлашига келишилган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Шу боис суд даъвонинг пеня ундириш талабини ҳам асосли деб ҳисоблайди. ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сон қарорининг 4-бандида назарда тутилган тушунтиришларни, жавобгар асосий қарзни иш судда кўриб чиқилгунига тўлаганлигини инобатга олиб, суд ундирилиши талаб қилинган 862 457 сўм пеняни 250 000 сўм миқдорида қаноатлантириб, қолган қисмини рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 250 000 сўм пеня, 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатлари ундиришни лозим топди. Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333, 326, 693моддалари ва Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 2034, 2035моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “ПППППППППППП” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар Наманган вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси фойдасига 250 000 сўм пеня, 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабларини қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн кун муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья КККККККК