Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1504-2502/15834 Дата решения 24.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья IMOMOV AXRORJON ANVAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Жаннатмакон Ўзбекистоним
Source ID 65c89708-3eb9-4499-9376-92bfb189ba08 Claim ID PDF Hash cade51f8442dddb1... Загружено 10.04.2026 17:05 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1504-2502/15834-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Марғилон шаҳри 2025 йил 24 декабрь Марғилон туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Имомов, Марғилон шаҳар прокуратураси даъвогар “Фарғона электр тармоқлари ҳудудий корхонаси” АЖ манфаатида, жавобгар "Жаннатмакон Ўзбекистоним" НТМдан 4 839 079 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Марғилон шаҳар прокуратураси “Фарғона электр тармоқлари ҳудудий корхонаси” АЖ манфаатида (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга мурожаат қилиб, "Жаннатмакон Ўзбекистоним" НТМ (бундан буён матнда жавобгар дебюритилади)дан 4 839 079 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Даъво аризасининг кўчирма нусхаси даъвогар томонидан жавобгарга почта орқали юборилган. Жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр қонунда белгиланган ўн беш кунлик муддатда судга тақдим этилмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнларда Иқтисодий процессуал кодекси деб юритилади) 2034-моддасининг саккизинчи қисмига кўра, суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар энергия таъминоти шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида 2025 йил 1 январь куни энергия таъминоти шартномаси тузилган. Шартноманинг 1-бандида даъвогар туташтирилган тармоқ орқали жавобгарга энергия бериб туриш, жавобгар эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар туташтирилган тармоқ орқали жавобгарга энергия бериб турган. Жавобгар эса қабул қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўламаган. Натижада 2025 йил 1 ноябрь ҳолатига 4 839 079 сўм қарздорлик юзага келган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сонли қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларининг 12-бандида электр энергияси истеъмолчилари фойдаланилган электр энергияси учун ўз вақтида ҳақ тўлашга мажбурлиги белгиланган. Даъвогар вакили судга тақдим этган маълумотга кўра, даъво аризаси судга топширилгач жавобгар томонидан тўлов амалга оширилмаган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Суд иш бўйича далилларни текширишни якунлаб, даъвони қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар "Жаннатмакон Ўзбекистоним" НТМдан даъвогар “Фарғона электр тармоқлари ҳудудий корхонаси” АЖга 4 839 079 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар "Жаннатмакон Ўзбекистоним" НТМдан республика бюджети даромадига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ичида шу суд орқали апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья А.Имомов