Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1601-2503/21701 Дата решения 24.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманган туманлараро иқтисодий суди Судья MADRAXIMOV BEKZOD TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 301cc974-1976-4e1b-ae13-6f36daa21610 Claim ID PDF Hash 581281497957b215... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 53 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 1107-моддаси ФКнинг 1107 law
нинг 26-моддаси нинг 26 law
онунинг 27-моддаси онунинг 27 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
------------сонли иш судья: Б.Мадрахимов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 24 декабрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Мадрахимов раислигида, судья ёрдамчиси Х.Ишанхужаевнинг суд мажлиси котиблигида, техник ходимлар кўмаклашувида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг даъвогар -------- МЧЖ манфаатида жавобгар -------- ЯТТ ҳисобидан 16480000 сўм товон ундириш ҳақидаги даъво аризасини даъвогар вакили --------(ишончнома асосида), Наманган вилоят адлия бошқармаси вакили – мутахассис --------(ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, Наманган туманлараро иқтисодий суди биносида, видеоконференцалоқа(ВКА) режимидаги очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси(бундан буён матнда – Палата) -------- МЧЖ(бундан буён матнда – даъвогар) манфаатида судга даъво аризаси тақдим этиб, жавобгар -------ЯТТ(бундан буён матнда – жавобгар) ҳисобидан 16480000 сўм товон пулини ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 5 декабрдаги ажрими билан Наманган вилоят адлия бошқармасидан мутахассис жалб этилиб, даъвогарнинг товар белгисига доир мутлақ ҳуқуқи бузилганлиги, мазкур ҳолат юзасидан текширув ўтказилганлиги/ўтказилмаганлиги ҳамда даъво аризасида сўралган товон миқдорининг ҳисоб-китоби юзасидан ёзма равишда маълумот (хулоса, маслаҳат, тушунтириш) бериш ҳамда суд мажлисида қатнашиш вазифаси юклатилган. Палата ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қўллаб-қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Белгиланган тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида хабардор этилган жавобгар ўз вакили орқали иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буён матнда – ИПК)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд этилган. Шу сабабли суд, ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида қатнашган мутахассис даъвогар раҳбарининг Наманган вилояти адлия бошқармасига келиб тушган мурожаати асосида бошқарма бошлиғининнг 2025 йил 25 октябрдаги 299-um-s n-сонли буйруғи билан 2025 йил 6 ноябрда текширув ўтказилганлиги, жавобгарга тегишли савдо дўконида 3 дона “m gi r” автомобиллар учун масофадан бошқариш воситаси(пульт)нинг контрафакт нусхаси сотилганлиги, бироқ текширув кунида қолдиқда қолмаганлигини маълум қилди. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини ва мутахассис фикрини тинглаб, ишдаги ва қўшимча тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони талабини қисман қаноатлантиришни лозим топди: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддасида интеллектуал мулк қонун билан муҳофаза қилиниши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(бундан буён матнда – ФК)нинг 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар жамият Ўзбекистонда 2024 йил 29 майдан бери Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан берилган GU21458-ракамли гувохнома асосида ҳимояланган «m gi r» савдо белгиси остидаги маҳсулотларни сотиб келган. Даъвогар вакиллари томонидан ўрганишлар натижасида маълум бўлишича, жавобгар даъвогар жамиятга тегишли «m gi r» савдо белгисидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги маълум бўлган. Даъвогар раҳбарининг Наманган вилояти адлия бошқармасига келиб тушган мурожаати асосида бошқарма бошлиғининнг 2025 йил 25 октябрдаги 299-um-s n-сонли буйруғи билан 2025 йил 6 ноябрда текширув ўтказилган. Ўтказилган текширувда жавобгарга тегишли савдо дўконида 3 дона “m gi r” автомобиллар учун масофадан бошқариш воситаси(пульт)нинг контрафакт нусхаси сотилганлиги аниқланган. Бироқ текширув кунида мазкур маҳсулотлари қолдиқда қолмаганлигини маълум бўлган. ФКнинг 1107-моддасига кўра товар белгисидан қонунга хилоф равишда фойдаланаётган шахс қоидабузарликни тўхтатиши ва товар белгисининг эгасига етказилган зарарни тўлаши шарт. Товар белгисининг эгаси товар белгисидан қонунга хилоф равишда фойдаланаётган шахсдан зарарларнинг қопланиши ўрнига қонунда белгиланган миқдорда ва тартибда товон тўлашини талаб қилишга ҳақлидир. Ўзбекистон Республикасининг “Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида”ги қонун(бундан буён матнда – Қонун)нинг 26-моддасида товар белгисининг эгаси товар белгисидан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш мутлақ ҳуқуқига эга эканлиги, товар белгисига доир мутлақ ҳуқуқ гувоҳномада кўрсатилган товарларга нисбатан амал қилиши, бунда мутлақ ҳуқуқ товар белгиси Товар белгиларининг давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган санадан эътиборан рўйхатдан ўтказишнинг амал қилиш даврида амалга оширилиши ҳамда товар белгиси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар ўша куннинг ўзида Вазирликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилиши, товар белгисини ёки шу белги билан белгиланган товарни рухсат берилмаган тарзда тайёрлаш, қўллаш, олиб кириш, савдога таклиф этиш, сотиш, ўзгача тарзда фуқаролик муомаласига киритиш ёки уларни шу мақсадда сақлаш ёхуд улар билан адаштириб юборадиган даражада айнан ўхшаш бўлган бир хилдаги товарларни белгилаш товар белгисига доир мутлақ ҳуқуқни бузиш деб эътироф этилиши белгиланган. Мазкур модданинг учинчи қисмига кўра товар белгисидан унинг эгасининг мутлақ ҳуқуқини бузган ҳолда фойдаланаётган шахслар товар белгиси эгасининг талабига кўра етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаши шарт. Товар белгисининг эгаси ўзининг мутлақ ҳуқуқини бузган ҳолда товар белгисидан фойдаланаётган шахсдан зарарларнинг қопланиши ўрнига базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан минг бараваригача миқдорда товон тўлашини талаб қилиши мумкин. Бунда товон зарарлар етказилиши фактидан қатъи назар, ҳуқуқбузарликнинг хусусиятидан ва товар белгиси эгасининг мутлақ ҳуқуқини бузган ҳолда товар белгисидан фойдаланаётган шахснинг айби даражасидан келиб чиқиб, иш муомаласи одатлари ҳисобга олинган ҳолда тўланади. Товон миқдори тарафларнинг келишувига мувофиқ ёки суд томонидан белгиланади. Бундан ташқари, Қонунинг 27-моддасининг учинчи қисмида товар белгисидан ёки адаштириб юбориш даражасида у билан ўхшаш бўлган белгидан товарларда, товарларнинг этикеткаларида, ўровларида қонунга зид равишда фойдаланилганда улар контрафакт ҳисобланиши кўрсатилган. Мазкур ҳолатда суд жавобгарнинг товар белгисидан даъвогарнинг мутлақ ҳуқуқини бузган ҳолда фойдаланаётганлик ҳолати ўз исботини топган ҳамда даъвогарнинг жавобгардан 16480000 сўм товонни ундириш тўғрисидаги даъвосини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ жавобгар томонидан маҳсулот сотилган бўлсада, текширув кунида ушбу маҳсулотнинг қолдиқда қолмаганлиги ва бугунги кунда савдодан чиқариб ташланганлигини инобатга олган ҳолда даъвони қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 8240000 сўм товонни ундиришни лозим топди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга кўра, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41200 сўм почта харажати, бюджетга 412000 сўм давлат божи ҳамда 103000 сўм ВКА харажатини Олий суднинг депозитига ундириш лозим бўлади. Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 112, 118, 176-179моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-савдо палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг -------- МЧЖ манфаатидаги даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар -------- ЯТТ ҳисобидан: - даъвогар -------- МЧЖ фойдасига 8240000 сўм товон ҳамда олдиндан тўланган 41200 сўм почта харажати; - бюджетга 412000 сўм давлат божи; - Олий суднинг депозитига 103000 сўм ВКА харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори кучга киргач эса кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Б.Мадрахимов