Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1304-2501/8740 Дата решения 24.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Жиззах туманлараро иқтисодий суди Судья G‘OZIYEV SHUKRULLO XADJAMKULOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 5ab466ed-7e63-4a12-8e6c-af64f2612351 Claim ID PDF Hash 093a35727f841577... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФКнинг 587-моддаси ФКнинг 587 law
нинг 118-моддаси нинг 118 law
Текст решения 6 437 символов
4-1304-2501/8740-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ Дўстлик шаҳри 24.12.2025 йил Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ғозиев раислигида, А.Розматовнинг котиблигида, туман прокурори ёрдамчиси А.Мусаев ҳозирлигида, Жиззах вилоят адлия бошқармаси вакили С.Мусаева (22.12.2025 йилдаги 14/1-сонли ишончнома асосида), даъвогар вакили М.Маматқулов (03.01.2024 йилдаги 11-06/13-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар Жиззах вилоят адлия бошқармаси "O`z gr lizing" ksi d rlik j mi ti манфаатида жавобгар " rn s Tum n Ob d nl shtirish B shq rm si" d vl t mu ss s siга нисбатан берилган даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъвогар Жиззах вилоят адлия бошқармаси "O`z gr lizing" ksi d rlik j mi ti манфаатида (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар " rn s Tum n Ob d nl shtirish B shq rm si" d vl t mu ss s si (бундан буён матнда қўшимча жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 25.539.123 сўм фоиз қарзни ундиришни сўраган. Суднинг 17.12.2025 йилдаги ажрими билан ишга Жиззах вилояти ғазначилик хизмати бошқармаси ва Арнасой туман иқтисодиёт ва молия бўлими низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида Жиззах вилояти ғазначилик хизмати бошқармаси вакиллари иштирок этмади. Иш хужжатларида ишни Жиззах вилояти ғазначилик хизмати бошқармаси вакиллари иштирокисиз кўриш хақида илтимоснома мавжуд. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва Арнасой туман иқтисодиёт ва молия бўлими вакиллари суд мажлисида иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни жавобгар ва Арнасой туман иқтисодиёт ва молия бўлими вакил(лар)и иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган Жиззах вилоят адлия бошқармаси вакили даъвогар манфаатида киритилган даъво аризасини қувватлаб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга маълумотнома тақдим этиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд, иш ҳужжатларини муҳокама қилиб, даъвогар вакилларининг тушунтиришларини, прокурор ёрдамчисининг даъвони қаноатланитириш ҳақидаги фикрини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда “ФК” деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларидан кўринишича, “O`z gr lizing” ksi d rlik j mi ti ва " rn s Tum n Ob d nl shtirish B shq rm si" d vl t mu ss s si ўртасида 15.03.2025 йилда 25/04-04-290-сонли ва 15.03.2025 йилда 25/04-04-291-сонли лизинг шартномалари (бундан буён матнда “шартномалар” деб юритилади) тузилган. ФКнинг 587-моддасига кўра лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади. Жавобгар лизинг шартномалари асосида даъвогардан 07.04.2025 йилдаги 25/44-сонли топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан бир дона “TTZ 812” русумли тракторни ва 04.04.2025 йилдаги 25/51-сонли топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан бир дона “2 TS-4.5-03 ” русумли тиркамани қабул қилиб олган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 4.3-бандига кўра жавобгар лизинг шартномасининг ажралмас қисми ҳисобланган “тўлов графигига” асосан лизинг тўловлари суммасини лизинг шартномасида белгиланган муддат ва миқдорларда тўлаш мажбуриятини олган. ФК 597-моддасининг биринчи қисмига кўра агар лизинг шартномасида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаши, мол-мулкдан уни етказиб бериш шартларига мувофиқ фойдаланиши, уни соз ҳолда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш ишларини бажариши, сақлаш бўйича бошқа харажатларни амалга ошириши шарт. Бироқ, жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, лизинг тўловларини шартномаларда белгиланган муддатларда тўлаб бермаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдидаги фоиз қарздорлиги 25.539.123 сўмни ташкил этган. Қайд этилган ҳолатлар тарафлар вакилларининг кўрсатмалари, даъвогар томонидан судга тақдим этилган маълумотнома ҳамда ишдаги мавжуд далиллар билан тўлиқ тасдиқланади. Шу боис суд, даъво талабининг жавобгардан 25.539.123 сўм фоиз қарзини ундириш тўғрисидаги талабини қаноатлантирилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганиб, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, ИПКнинг 118, 176, 179, 180 ва 186моддаларини қўллаб суд, қ р р қ и л а д и: Даъвогар Жиззах вилоят адлия бошқармаси "O`z gr lizing" ksi d rlik j mi ti манфаатида жавобгар " rn s Tum n Ob d nl shtirish B shq rm si" d vl t mu ss s siга нисбатан берилган даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар " rn s Tum n Ob d nl shtirish B shq rm si" d vl t mu ss s si ҳисобидан даъвогар “O`z gr lizing” ksi d rlik j mi ti фойдасига 25.539.123 сўм фоиз қарзи ва 41.200 сўм почта харажатлари; - Республика бюджетига 510.782,46 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали апелляция шикояти (протести), ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести)ни Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бериши мумкин. Судья Ш.Ғозиев