← Назад
Решение #2828964 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 68 | — | law | |
| онуни | 19 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Риштон тумани
2025 йил 24 декабрь
4-1505-2501/10227-сонли иш
Риштон туманлараро иқтисодий суди раиси, судья У.Эргашев раислигида,
судья ёрдамчиси С.Холиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
**************нинг “**************” акциядорлик жамияти манфаатини кўзлаб,
жавобгар “**************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 89 994 240
сўм миқдорида қайта ҳисоб қилинган сумма ва 41 200 сўм почта харажатини
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни, даъвогар вакили
Х.Усмонов (ишончнома асосида), жавобгар раҳбари М.Машрабов (паспорт
асосида)ларнинг иштирокида, видеоконференцалоқа режимида, Риштон туман
судлари биносида, очиқ суд мажлисида, кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
************** (бундан буён матнда палата деб юритилади)
“**************” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“**************” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар
деб юритилади) ҳисобидан 89 994 240 сўм миқдорида қайта ҳисоб қилинган сумма
ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни сўраган.
Суд ажрими билан Фарғона вилояти ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал
хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясидан мутахассис жалб қилинган.
Палата даъво аризасида мазкур иқтисодий ишни ўзи вакили иштирокисиз
кўриб чиқишни сўраган, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси иккинчи
қисмига мувофиқ иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг
йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Даъвогар вакили суд мажлисида даъво аризаси бўйича тушунтириш бериб,
суддан даъво аризасини қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар раҳбари суд мажлисида даъво аризаси бўйича тушунтириш бериб,
суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, суд мажлисларида иштирок этган
тарафларнинг тушунтиришини тинглаб, унга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга
кўра даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар томонидан жавобгар ҳудудида
ичимлик сувидан фойдаланиш аҳволи ўрганилган, ўрганиш натижаларига кўра,
жавобгар томонидан ичимлик суви тармоғига диаметри 20 мм бўлган сув қувури
ёрдамида ноқонуний уланиб олиб, фойдаланиб келинаётганлиги аниқланиб,
2025 йил 15 май куни 0063-сонли далолатнома расмийлаштирилган.
Расмийлаштирилган далолатномага асосан, жавобгар томонидан ичимлик
сувидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати натижасида, даъвогарга 89 994 240 сўм
қайта ҳисоб қилинган қилинган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 89 994 240 сўмни тўлаш хақида 2025 йил
30 май кунида юборилган талабнома, жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Натижада, даъвогар палата орқали судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар ҳисобидан 89 994 240 сўм миқдорида қайта ҳисоб қилинган
сумма ҳамда суд харажатларини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 68-моддаси 1-қисмига кўра,
ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий
ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар
давлат муҳофазасидадир.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 8-моддасига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун
хужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик
шахсларнинг, гарчи қонун хужжатларида назарда тутилган бўлмаса-да, лекин
фуқаролик қонун хужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган харакатларидан вужудга
келади.
Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 22 июль кунидаги “Ичимлик суви
таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида”ги Қонунининг
19-моддасига кўра, истеъмолчиларнинг мажбуриятлари ичимлик сувидан оқилона
ва тежамкорлик билан фойдаланиш, ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни
чиқариб юбориш тармоқларидаги, иншоотлардаги авариялар ёки шикастланишлар,
ичимлик сувини ҳисобга олиш асбобларидаги ва уларнинг пломбаларидаги
шикастланишлар тўғрисида ичимлик суви таъминоти ташкилотини хабардор
қилиш, ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича
хизматлардан фойдаланиш учун рухсат этилган нуқталарга уланиши ва
бошқалардан иборат.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги
194-сонли Қарорига 2-илова сифатида тасдиқланган “Истеъмолчиларга сув
таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш” Қоидаларининг
(кейинги матнларнда Қоидалар деб юритилади) 1-бандига кўра, мазкур Қоидалар
ичимлик сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш марказлаштирилган
тизимларидан фойдаланиш соҳасида сув қувурлари — канализация хўжалиги
ташкилотлари (кейинги ўринларда ИСКХ ташкилоти деб аталади) билан
истеъмолчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларни белгилайди.
Жавобгар 2024 йил 25 сентябрь кунида №2583575 рақам билан давлат
рўйхатидан ўтказилган бўлиб, 2025 йил 25 февраль кунида Фарғона шаҳар,
Машъал МФЙ, Соҳибқирон Темур кўчаси 58/3-уйни ижара асосида фойдаланишга
олган ва бу хақида кўчмас мулк ижара шартномаси ҳисобга қўйилганлиги
тўғрисида
гувоҳнома
расмийлаштирилган.
Даъвогар
2025
йил
15 май кунида жавобгар томонидан ичимлик суви тармоғидан ноқонуний уланиб
олиб, фойдаланиб келинаётганлиги аниқлаган ва 0063-сонли далолатнома
расмийлаштирилган,
даъвогар
ва
жавобгар
ўртасида
далолатнома
расмийлаштирилган санада яъни 2025 йил 15 май кунида 387-сонли шартнома
расмийлаштирилган. Жавобгар томонидан 2025 йил 25 февраль кунидан
2025 йил 15 май кунига қадарли ичимлик суви тармоғига диаметри 20 мм бўлган
сув қувури ёрдамида уланиб олиб, фойдаланиб келинган.
Фарғона вилояти ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида
назорат
қилиш
инспекциясидан
мутахассиси
томонидан
тузилган
2025 йил 23 декабрь кунидаги хулосага кўра, даъвогарнинг 2025 йил 15 май
кунида
тузилган далолатномасини инобатга олиб жавобгарга 79 кунга
19 748 736 сўм ҳисобланиши тавсия этилган.
Баён этилганларга кўра, суд даъвогарнинг 89 994 240 сўм миқдорида қайта
ҳисоб қилинган сумма ундириш талабини 19 748 736 сўм қисмини
қаноатлантиришни, 70 245 504 сўм қисмини рад этишни лозим деб топади.
Шунингдек, ИПК 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра суд, даъвони қисман қаноатлантириб, жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига 19 748 736 сўм миқдорида қайта ҳисоб қилинган
сумма ва 41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига 394 974,72 сўм давлат
божи, Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига
103 000 сўм видеоконференцалоқа харажатини ундиришни, даъвони қолган
қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади.
Шу билан бирга, даъвогар ҳисобидан даъво талабининг қаноатлантиришдан
рад этилган қисмига мутаносиб равишда 1 404 910,08 сўм миқдорида давлат божи
ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 176-179 - моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “**************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
даъвогар
“**************”
акциядорлик
жамияти
фойдасига
19 748 736 сўм қайта ҳисоб қилинган сумма ва 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар “**************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
республика бюджетига 394974,72 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар “**************” акциядорлик жамияти ҳисобидан республика
бюджетига 1 404 910,08 сўм давлат божи ундирилсин.
Жавобгар “**************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм
видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
Даъво аризасининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация тартибида
шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга.
Раислик қилувчи, судья
У.Эргашев