← Назад
Решение #2828967 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
13
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ги Конвенция | 6 | — | law | |
| Конвенция | 11 | — | law | |
| рисида ушбу Кодекс | 127 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ИПКнинг | 13 | — | law | |
| нинг | 7 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| Конвенция | 4 | — | law | |
| Конвенция | 17 | — | law | |
| ФКнинг | 711 | — | law | |
| ФКнинг | 14 | — | law | |
| ИПК | 3247 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1501-2501/15167-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – Х.Жамолиддинов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – Д.Убайдуллаев
Тафтиш инстанциясида маърузачи
судья – А.Абдурахманов
ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 24 декабрь
Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатида, вилоят
суди раисининг ўринбосари А.Абдурахмановнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
судьялар Ф.Миров ва Б.Мамадалиевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
М.Абдусатторовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Ф.М.
(ишончнома ва ордер асосида), жавобгар раҳбари И.И. (паспорт асосида), вакили
адвокат Э.Ш. (ордер асосида) иштирокида, даъвогар “ХХХХ” оилавий
корхонасининг жавобгар “ХХХХ” хусусий корхонасидан 744 035 619,60 сўм
асосий қарз, 25 000 000 сўм адвокатлик хизмати учун, 20 722 179 сўм мажбурий
хизмат сафари харажатлари ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан
қўзғатилган иш бўйича қабул қилинган Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 29 октябрдаги
қароридан норози бўлиб, жавобгар “ХХХХ” хусусий корхонаси томонидан
берилган тафтиш тартибидаги шикоят ва унга илова қилинган ҳужжатларни суд
биносида, видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“ХХХХ” оилавий корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ХХХХ” хусусий
корхонасидан
(бундан
буён
матнда
жавобгар
деб
юритилади)
744 035 619,60 сўм асосий қарз, 25 000 000 сўм адвокатлик хизмати учун тўлов,
20 722 179 сўм мажбурий хизмат сафари харажатларини ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 9 сентябрдаги ажрими билан ишга низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
“ХХХХ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда учинчи шахс деб
юритилади) жалб қилинган.
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 16 сентябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган
Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2025 йил 29 октябрдаги қарори билан даъвогарнинг апелляция
шикояти қисман қаноатлантирилиб, Фарғона туманлараро иқтисодий судининг
2025 йил 16 сентябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилинган ҳамда янги қарор
билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, даъвогар фойдасига жавобгар
ҳисобидан 744 035 619,60 сўм асосий қарз, 25 000 000 сўм адвокатлик хизмати
учун тўлов, 12 801 524 сўм мажбурий хизмат сафари харажатлари, биринчи ва
апелляция инстанция судлари учун тўланган 11 727 542 сўм давлат божи,
78 700 сўм почта харажати ундирилган.
Апелляция инстанцияси судининг мазкур қароридан норози бўлиб,
жавобгар Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
тафтиш тартибида шикоят бериб, шикоятида “ l n fish OU” хорижий корхонаси
билан жавобгар ўртасида расмийлаштирилган R хисоб-фактурада юк ташиш
ва божхонадан олиб ўтиш шартлари кўрсатиб ўтилмаганлиги, ваҳоланки,
“Юкларни халқаро йўлларда ташиш шартномаси тўғрисида”ги Конвенциянинг
6-моддаси талабларига кўра, 2025 йил 19 майда расмийлаштирилган 2759-сонли
R (накладной) ҳисоб-фактуранинг 13-банди ёки бошқа бандларида юкни
ГЛОНАСС пломбаси илинган ҳолда чет давлат ҳудудидан олиб ўтиш шартлари
кўрсатиб ўтилиши кераклиги, Конвенциянинг 11-моддаси 2-қисмига кўра, юк
жўнатувчи тегишли хужжатлар ва маълумотларнинг йўқлиги, етарли эмаслиги
ёки нотўғри бўлиши натижасида етказилиши мумкин бўлган ҳар қандай зарар
учун ташувчи олдида жавобгар бўлади деб белгиланганлиги, даъвогар
томонидан жавобгар билан бирор-бир шартнома тузилмаган бўлса-да, даъвогар
вакили “Ойбек” исмли шахс ҳамда юкни эгаси эканлиги таъкидлаган “Абдуллоҳ”
исмли шахслар жавобгарга юкни ГЛОНАСС (GPS) пломбаси ўрнатмасдан олиб
келиш бўйича кўрсатма берганлиги, апелляция инстанцияси суди асоссиз
равишда барча товарлар учун кузатув пломбаларини қўллаш мажбурий деган
хулосага келганлиги, Россия Федерацияси томонидан таъқиқ жорий этилган
корхоналар рўйхатида Франциянинг “V l fish” компанияси, Даниянинг “ v
Lin Pr ssing А/S” ва “Sk g r k Pr ssing /S” компаниялари ҳамда
Эстониянинг “VI ID OU” и “ v ktr OU” компаниялари бўлиб, ушбу
рўйхатда “ l n fish OU” корхонаси йўқлиги, суднинг юк жавобгарнинг айби
билан йўқ қилинганлиги тўғрисидаги важлари асоссизлиги, чунки, юк
жўнатувчи юк хатига тегишли тартибда Конвенция талабларидан келиб чиқиб
зарур ахборотларни такдим этмаганлиги ва божхона расмиятчилиги билан
боғлиқ кўрсатмаларни бериб ўтмаганлиги, бундан ташқари, даъвогар номидан
вакил сифатида иштирок этган “Ойбек” исмли шахс юкларни ГЛОНАСС
пломбаси илмасдан олиб ўтиш юзасидан кўрсатма берганлиги натижасида
даъвогарнинг мулки Россия Федерациясида йўқ қилинганлиги ва бошқа
важларни келтириб, Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 29 октябрдаги қарорини бекор
қилиб, даъво талабини рад этиш ҳақида қарор қабул қилишни сўраган.
Суд мажлиси ўтказиладиган вақт ва жой тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган учинчи шахсдан вакил келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 324-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ,
тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) берган шахс, шунингдек ишда
иштирок этувчи шахслар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида ушбу
Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади. Иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
мазкур шахсларнинг келмаганлиги ишни тафтиш тартибида кўриб чиқишга
тўсқинлик қилмайди.
Судлов ҳайъати ушбу қоидага асосланиб, ишни учинчи шахс иштирокисиз
кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида жавобгар вакиллари тафтиш тартибидаги шикоятини
қўллаб-қувватлаб, шикоятдаги важларини ўқиб эшиттириб, судлов ҳайъатидан
шикоятини қаноатлантиришни, апелляция инстанцияси судининг 2025 йил
29 октябрдаги қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг 2025 йил
16 сентябрдаги ҳал қилув қарорини кучида қолдиришни сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакили тафтиш тартибидаги шикоятга нисбатан
эътироз билдириб, шикоят асоссиз эканлиги сабабли судлов ҳайъатидан тафтиш
тартибидаги шикоятни қаноатлантирмасликни, апелляция инстанцияси
судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг
иш бўйича тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳамда қўшимча тақдим
этилган ҳужжатларни ўрганиб, ишдаги тўпланган далилларни текшириб, уларга
баҳо бериб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра тафтиш тартибидаги шикоятни
қаноатлантирмасликни, кассация инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Европа Иттифоқига кирган Эстония
давлатидаги “ l n fish OU” (сотувчи) фирмаси билан даъвогар (сотиб олувчи)
ўртасида 2024 йил 23 апрелда 230424-L-сонли умумий қиймати 1 000 000 АҚШ
долларини ташкил этган шартнома тузилган бўлиб, шартномага асосан сотувчи
янги музлатилган ва янги балиқ маҳсулотларини спецификацияга асосан сотиши,
сотиб олувчи эса сотиб олинган маҳсулот ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартномага асосан маҳсулот Инкотермс 2020 қоидаларига асосан СРТ
( rrig P id ) маҳсулот етказиш бериш шартларига мувофиқ сотувчи товар
экспортини божхонада расмийлаштириш, юк ташиш харажатларини тўлаш ва
товарни Тошкентгача етказиб бериш, харидор эса товарни қабул қилиб, уни
импорт божхона расмийлаштириш мажбуриятларини зиммасига олган.
Даъвогар 2025 йил 24 апрелда сотувчига 116 920 АҚШ доллари миқдорида
тўловни амалга оширган.
“ l n fish OU” Эстония (сотувчи) томонидан 2025 йил 12 мартдаги
120325R-1-сонли инвойсга асосан даъвогарга қиймати 57 720 АҚШ доллари,
вазни 20 865 кг брутто, 19 500 кг нетто бўлган музлатилган скумбрия балиқ
маҳсулотини юборган.
2025 йил 19 майдаги 2759-сонли “Юкларни халқаро йўлларда ташиш
шартномаси” (СМR)га асосан юк сотувчи томонидан ташувчи ҳисобланган
жавобгар корхонага тегишли бўлган давлат рақами 40 521 NB /40 0536 B
транспорт воситасига (ҳайдовчи Э.Қодировга) юкланган.
СМRни 15-бандига асосан товар СРТ юк ташиш қоидаларига асосан
Тошкент шаҳрига етказилиши лозим бўлган. СМRда автотранспортда ташишга
топширилган товар Россия Федерацияси санкцияларига тушган товар эмаслиги
ёки транспорт воситасига ГЛОНАСС пломбасиз ташиш мумкинлиги ҳақида
шартлар киритилмаган.
Сотувчидан қабул қилинган хужжатларга мувофиқ товарни етказиб бериш
маршрутини танлаш жавобгар ихтиёрида бўлган.
Транспорт воситасида юкни олиб келиш жараёнида транспорт воситаси
2025 йил 25 май куни Россия Федерацияси Федерал божхона хизмати Смоленск
вилояти бошқармасида ушлаб қолинган. Текшириш жараёнида жавобгар
корхона даъвогарга тегишли маҳсулотни ташишда халқаро ҳуқуқ нормаларига
риоя қилмай, юкни ГЛОНАСС электрон пломбаларисиз Россия Федерацияси
орқали транзит ташиб келаётганлиги аниқланиб, маҳсулот ноқонуний товар
сифатида йўқ қилинган.
Жавобгар божхона хатти-ҳаракатлари устидан шикоят қилмаган.
Даъвогар жавобгарнинг айби билан товар йўқ қилинганлиги оқибатида
57 720 АҚШ долларининг сўмга нисбатан эквиваленти миқдорида
744 035 619,60 сўм зарар кўрганлиги сабабли ушбу зарар суммасини, ҳуқуқини
тиклаш учун сарфланган 25 000 000 сўм адвокатлик хизмати учун тўловни ва
20 722 179 сўм мажбурий сафар харажатларини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида, ҳар ким ўз
ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя
қилишга ҳақли эканлиги белгиланган.
ИПКнинг 13-моддаси биринчи қисмига биноан, суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 7-моддасига биноан, агар халқаро шартномада ёки битимда
фуқаролик қонунчилигидагига қараганда бошқача қоидалар белгиланган бўлса,
халқаро шартнома ёки битим қоидалари қўлланилади.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги низо халқаро юк ташиш қоидалари
талаблари бузилганлиги натижасида келиб чиққан бўлиб, низони фақатгина
ФКнинг нормаларига таянган ҳолда ҳал этиб бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасининг учинчи ва
тўртинчи қисмларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг халқаро
шартномалари халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принцип ва нормалари
билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқий тизимининг таркибий
қисмидир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон
Республикасининг қонунида назарда тутилганидан бошқача қоидалар
белгиланган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси
қоидалари қўлланилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1995 йил 31 августдаги
№132-1-сонли Қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси “Юкларни халқаро
йўлларда ташиш шартномаси тўғрисидаги Конвенция”га (бундан буён матнда
Конвенция деб юритилади) қўшилган.
Конвенциянинг 4-моддасида юк ташиш шартномаси товар-транспорт юк
хати билан расмийлаштирилиши; 9-моддасида товар-транспорт юк хати аксинча
ҳолат исботланмаганида, шартнома шартларининг далили ҳамда юкни ташувчи
томонидан юк қабул қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланиши;
12-моддасида юк хати (накладной) тузилган пайтдан юкка бўлган ҳуқуқ юк
қабул қилувчига ўтиши; 13-моддасида юк йўқотилганлиги аниқланса ёки
белгиланган муддатда етказилмаса, юк қабул қилувчи етказилган зарарни
тўлашни талаб қилиш ҳуқуқига эгалиги; шунингдек, Конвенциянинг
17-моддасида ташувчи юкни қабул қилган пайтдан уни етказиб беришгача
бўлган даврда юкнинг йўқолиши, шикастланиши ва кечикиши учун тўлиқ
жавобгар эканлиги белгиланган.
Сотувчи “ l n fish OU” (Эстония) томонидан қиймати 57 720 АҚШ
доллари бўлган брутто вазни 20 865 кг, нетто вазни 19 500 кг балиқ маҳсулоти
2025 йил 19 майдаги 2759-сонли халқаро юк хатига (СМR) асосан юк ташувчи
ҳисобланган жавобгар корхонага тегишли бўлган давлат рақами
40 521 NB /40 0536 B транспорт воситасига (ҳайдовчи Э.Қодировга) юкланиб
топширилган.
Мазкур ҳолатда Эстония давлатидан Тошкентга олиб келиниши лозим
бўлган балиқ маҳсулотларини жавобгар Конвенция талабларига риоя қилган
ҳолда даъвогарга топшириши лозим бўлган.
Шунингдек, ФКнинг 711-моддасига биноан, юк ташиш шартномаси
бўйича юк ташувчи юк жўнатувчи томонидан ўзига ишониб топширилган юкни
белгиланган манзилга етказиб бериш ва уни олишга ваколат берилган шахсга
(олувчига) топшириш, юк жўнатувчи эса юкни ташиб берганлик учун
белгиланган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади.
Юк ташиш шартномаси тузилганлиги тегишли транспорт устави ёки
кодексида назарда тутилган ҳужжат (транспорт юкхати, коносамент ёки юкка
доир бошқа ҳужжат)ни тузиш ва уни юк жўнатувчига топшириш йўли билан
тасдиқланади.
Кассация инстанцияси суди юқоридаги нормаларга асосан, сотувчи
“ l n fish OU” ва жавобгар ўртасидаги 2025 йил 19 майдаги 2759-сонли халқаро
товар-транспорт юк хати (СМR) юк ташиш шартномасини расман
тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланиши, Конвенциянинг 17-моддасига асосан
ташувчи юкни қабул қилган пайтдан уни етказиб беришгача бўлган даврда
юкнинг йўқолиши, шикастланиши ва кечикиши учун тўлиқ жавобгар эканлиги,
жавобгар юкни қабул қилиш вақтида ушбу маҳсулот санкцияга тушган товарлар
рўйхатида бор ёки йўқлигига аниқлик киритиши лозим бўлганлиги, жавобгар
санкцияга тушган юкни ГЛОНАСС пломбасини ўрнатмасдан олиб ўтганлиги
натижасида даъвогарга тегишли юк йўқ қилинганлиги асоси билан даъвогарнинг
жавобгардан 744 035 619,60 сўм (57 720 АҚШ доллари х 12 890,43 сўм) ундириш
ҳақидаги талабини қаноатлантириш ҳақида асосли хулосага келган.
Бундан ташқари, даъвогар даъво талабида ўзининг бузилган ҳуқуқини
тиклаш учун сарфлаган 25 000 000 сўм адвокатлик хизмати учун тўловни ҳамда
20 722 179 сўм мажбурий хизмат сафари харажатларини ундиришни сўраган.
Аниқланишича, даъвогар ва “ F-KRONOS” адвокатлик фирмаси ўртасида
2025 йил 24 июнда ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ҳақида YL- D-LS 2025-06-сонли
шартнома тузилган бўлиб, даъвогар томонидан адвокатлик фирмасига ушбу
шартномага асосан 2025 йил 25 июндаги 0000000155-сонли ва 0000000156-сонли
тўлов топшириқномалари орқали 16 000 000 сўм, 2025 йил 10 июлдаги
0000000170-сонли тўлов топшириқномаси орқали 9 000 000 сўм жами
25 000 000 сўм тўловни амалга оширган.
Даъво талабида қайд этилган 20 722 179 сўм мажбурий хизмат сафари
харажатларининг ҳисоб-китоби ўрганилганда, даъвогар таъсислари Б.Умарова
ва Т.Умаровларнинг юкни Россия Федерацияси ҳудудида ушлаб қолиниши
бўйича уларни Россия Федерациясига бориб-келиш харажатлари ҳамда
мехмонхона харажатлари киритилганлиги аниқланди.
Юридик шахслар тўғрисидаги очиқ маълумотлар базасига асосан даъвогар
корхонанинг икки нафар таъсисчиси бўлиб, улар Б.Умарова ва Т.Умаровлар,
шунингдек Б.Умарова даъвогар раҳбари ҳисобланади.
Даъвогар томонидан иш ҳужжатларига корхона таъсисчиларининг
Тошкент-Москва ҳамда Москва-Тошкент йўналиши бўйича электрон шаклда
олинган авиабилетлари тақдим этилган. Ушбу йўналишда икки нафар
таъсисчининг бориб-келиш харажатлари эса 12 801 524 сўмни ташкил этади.
Бироқ, иш ҳужжатларида уларнинг 7 920 655 сўмлик мехмонхонада туриш
билан боғлиқ мажбурий хизмат сафари харажатларини асословчи далиллар
мавжуд эмас.
ФКнинг 14-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларига биноан, агар қонун
ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса,
ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб
қилиши мумкин.
Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун
қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки
шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида
одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин
ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади.
Юқорида қайд этилганларга асосан, кассация инстанцияси суди даъво
талабининг асосий қарз ундириш ҳақидаги қисми асосли бўлганлиги сабабли
талабнинг 25 000 000 сўм адвокатлик хизмати учун тўловни ҳамда
12 801 524 сўм мажбурий хизмат сафари харажатларини ундириш ҳақидаги
қисми ҳам асосли деб ҳисоблаб, талабнинг ушбу қисмини қаноатлантириш,
мажбурий хизмат сафари харажатларининг қолган қисмини рад этиш ҳақида
асосли тўхтамга келган.
Гарчи жавобгар тафтиш тартибидаги шикоятида ва вакилининг суд
мажлисида берган кўрсатувида юк жўнатувчи юк хатига тегишли тартибда
Конвенция талабларидан келиб чиқиб зарур ахборотларни такдим этмаганлиги
ва божхона расмиятчилиги билан боғлиқ кўрсатмаларни бериб ўтмаганлиги,
даъвогар номидан вакил сифатида иштирок этган “Ойбек” исмли шахс юкларни
ГЛОНАСС пломбаси илмасдан олиб ўтиш юзасидан кўрсатма берганлиги
натижасида даъвогарнинг мулки Россия Федерациясида йўқ қилинганлиги,
апелляция инстанцияси суди асоссиз равишда барча товарлар учун кузатув
пломбаларини қўллаш мажбурий деган хулосага келганлиги,
Россия
Федерацияси томонидан таъқиқ жорий этилган корхоналар рўйхатида “ l n fish
OU” корхонаси йўқлиги тўғрисида важлар келтирган бўлса-да, судлов ҳайъати
унинг бу важлари билан келишмайди.
Хусусан, “Ойбек” ва “Абдуллох” исмли шахслар даъвогар корхонасида
фаолият юритганлиги ҳақида мақбул далиллар мавжуд эмас.
Бундан ташқари, жавобгар муқаддам ҳам айнан шу турдаги махсулотни
ГЛОНАСС пломбасини илган ҳолда даъвогарга олиб келган бўлиб, низоли
товарни санкцияда эканлигини билган ёхуд билиши мумкин бўлган ҳолат
ҳисобланади.
Юқорида қайд этилганларга кўра, апелляция инстанцияси суди биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвогарнинг даъво
талабини қисман қаноатлантириш ҳақида асосли ва тўғри тўхтамга келган, шу
сабабли апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор
қилиш учун асослар мавжуд эмас.
Юқорида баён қилинганларга асосан, судлов ҳайъати тафтиш тартибидаги
шикоятда келтирилган бошқа важлар ҳам апелляция инстанцияси судининг
қарорини ўзгартиришга, бекор қилишга асос бўлмайди деб ҳисоблайди.
ИПК 3247-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, ишни тафтиш
тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш
натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқорида қайд этилганларга асосан, судлов ҳайъати жавобгарнинг тафтиш
тартибидаги шикоятини қаноатлантирмасликни, апелляция инстанцияси
судининг 2025 йил 29 октябрдаги қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгар
томонидан олдиндан тўланган 3 948 789 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта
харажатини унинг зиммасида қолдиришни, жавобгардан Ўзбекистон
Республикаси Олий суди депозитига ишни видеоконференцалоқа режимида
кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати ундиришни лозим топади.
Бинобарин, судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 42, 68, 118, 308, 3244, 3246, 3247, 3249-моддаларини
қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
“ХХХХ” хусусий корхонасининг тафтиш тартибидаги шикояти
қаноатлантирилмасин.
Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2025 йил 29 октябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“ХХХХ” хусусий корхонаси томонидан олдиндан тўланган 3 948 789 сўм
давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин.
“ХХХХ” хусусий корхонаси ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий
суди депозитига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ
103 000 сўм суд харажати ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Мазкур қарордан норози тараф белгиланган муддат ичида Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
тафтиш тартибида шикоят (прокурор протест) бериши мумкин.
Раислик қилувчи
А.Абдурахманов
Ҳайъат аъзолари
Ф.Миров
Б.Мамадалиев