← Назад
Решение #2828968 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| онуни | 66 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 42 | — | code_article |
Текст решения
10 602 символов
1111111111111111-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 24 декабрь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси АААААААААнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Х.Асқаровнинг котиблигида, даъвогар
БББББББББББББББББББББ Наманган вилоят бошқармасининг жавобгар
“ВВВВВВВВВВВВВ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан жами 8 579 236,4
сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни
даъвогар вакили ГГГГГГГ (ишончнома асосида)нинг иштирокида суднинг
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Судга
тақдим
этилган
даъво
аризасида
баён
қилинишича,
“ВВВВВВВВВВВВВ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади)нинг бир нафар ходими Я.Собиров иш жойида ишлаб
чиқаришда содир бўлган бахтсиз ходиса оқибатида шикастланиб ногирон бўлиб
қолганлиги учун унга БББББББББББББББББББББ Наманган вилоят бошқармаси
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) томонидан ногиронлик пенсияси
тайинланиб, тўлаб келинган.
Жавобгар томонидан пенсия харажатлари қонунда белгиланган муддатларда
ихтиёрий қопланмаган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш юзасидан юборган талабномалари
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги боис даъвогар судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 4 493 848,14 сўм асосий қарз
ва 4 085 388,26 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қувватлаб, уни қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор этилган
жавобгар суд мажлисига келмади ва низо юзасидан муносабат билдирмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан
ишни жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, даъво аризасида
келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, уларга
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгарда хайдовчи вазифасида ишлаган
Собиров Якубжон иш жойида ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз ходиса
оқибатида шикастланиб, ногирон бўлиб қолганлиги учун даъвогар томонидан
ногиронлик пенсияси тайинланган ва тўлаб келинган.
Даъвогар томонидан фуқаро Я.Собировга тўланган пенсия харажатларини
жавобгар ихтиёрий тўлиқ қопламаганлиги оқибатида 2025 йил 1 декабрь куни
ҳолатига 4 493 848,14 сўм қарздорлик юзага келган.
Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти
тўғрисида”ги Қонуни 66-моддаси иккинчи қисмининг мазмунига кўра мулкчилик
шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар боқувчисини йўқотганлик
учун, шунингдек ходимнинг меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда
меҳнатда майибланганлиги ёки касб касаллигига учраганлиги оқибатидаги
ногиронлик учун тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини
қопловчи пулни иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон
Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия
жамғармасига ўтказади.
Бироқ жавобгар даъвогар томонидан меҳнатда майибланган фуқаро учун
тўлаб берилган пенсия харажатларини қонунда белгиланган муддатда қоплаб
бермаган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш ҳақида юборган талабномалари
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил
14 декабрдаги 661-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий солиқни тақсимлаш,
пенсия ва бошқа тўловларни тўлаш учун ажратилган харажатларни қоплаш
тартиби тўғрисида низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)нинг
32-бандида ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда
меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини
йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари суммалари юридик шахслар томонидан
мазкур пенсиялар тўланган бутун давр учун қопланиши, бунда харажатлар тўлови
ҳар ойда пенсия тўланган ойдан кейинги ойнинг 25-санасидан кечиктирмасдан
амалга оширилиши белгиланган.
Шунингдек, даъво аризасида жавобгардан 4 085 388,26 сўм пеня ундириш
сўралган.
Низомнинг 42-бандида ушбу Низомда кўрсатилган Пенсия жамғармасининг
пенсияларни тўлашга ажратилган харажатлари юридик шахслар томонидан ўз
вақтида қопланмаган тақдирда, қопланиши лозим бўлган сумманинг ҳар бир
кечиктирилган куни учун қарздорлик суммасининг 100 фоизидан кўп бўлмаган
миқдорда пеня ҳисобланиши ва ундирилиши, пенянинг фоиз ставкаси Ўзбекистон
Республикаси Марказий банкининг қарздорликни қоплаш даврида амалда бўлган
қайта молиялаш ставкасининг уч юздан бирига тенг этиб қабул қилиниши назарда
тутилган.
Шу боис даъвогар жавобгарга пенсия харажатлари қоплаб берилмаган давр
учун жами 4 085 388,26 сўм миқдорида пеня ҳисоблаган (пенянинг ҳисоб-китоби
иш ҳужжатларида мавжуд).
Жавобгарнинг пенсия харажатларини қонунда белгиланган муддатда қоплаб
бермаганлиги ишдаги 1196 йил 8 январдаги “Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходиса
ва саломатликка бошқа хил зарар етказилиши тўғрисида”ги Н-1-шаклдаги 1-сонли
далолатнома, тўланган пенсия миқдори тўғрисидаги маълумотнома, талабнома ва
бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топди.
Баён этилганлардан келиб чиқиб суд жавобгар пенсия харажатларини
қонунда белгиланган муддатда қопламаганлиги сабабли даъвогарнинг
жавобгардан 4 493 848,14 сўм асосий қарз ва 4 085 388,26 сўм пеня ундириш
талабини асосли деб ҳисоблайди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво талабларини қаноатлантириб,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 4 493 848,14 сўм асосий қарз,
4 085 388,26 сўм пеня, 41 200 сўм почта харажати ҳамда республика бюджетига
412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди.
Бинобарин ИПКнинг 118, 128, 170, 176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ВВВВВВВВВВВВВ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
даъвогар Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Наманган вилояти Наманган
шаҳар бўлими фойдасига 4 493 848,14 сўм асосий қарз, 4 085 388,26 сўм пеня,
41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “ВВВВВВВВВВВВВ” масъулияти чекланган ҳисобидан
республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ойлик муддатда шу суд
орқали апелляция тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
ААААААААА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(Хулоса қисми)
Наманган шаҳри
2025 йил 24 декабрь
4-1601-2505/21790-сонли иш
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси АААААААААнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Х.Асқаровнинг котиблигида, даъвогар
БББББББББББББББББББББ Наманган вилоят бошқармасининг жавобгар
“ВВВВВВВВВВВВВ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан жами 8 579 236,4
сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни
даъвогар вакили Ш.Садриддинов (ишончнома асосида)нинг иштирокида суднинг
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, ИПКнинг 118, 128, 170, 176-180 ва
186-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ВВВВВВВВВВВВВ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
даъвогар Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Наманган вилояти Наманган
шаҳар бўлими фойдасига 4 493 848,14 сўм асосий қарз, 4 085 388,26 сўм пеня,
41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “ВВВВВВВВВВВВВ” масъулияти чекланган ҳисобидан
республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ойлик муддатда шу суд
орқали апелляция тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
СУД МАЖЛИСИ БАЁННОМАСИ
ААААААААА
иш
Наманган шаҳри
2025 йил 24 декабрь
4-1601-2505/21790-сонли
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси АААААААААнинг
раислигида,
судья
ёрдамчиси
А.Х.Асқаровнинг
котиблигида,
даъвогар
БББББББББББББББББББББ Наманган вилоят бошқармасининг жавобгар
“ВВВВВВВВВВВВВ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан жами 8 579 236,4
сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни
даъвогар вакили Ш.Садриддинов (ишончнома асосида)нинг иштирокида суднинг
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқмоқда.
Раислик қилувчи суд мажлисини очиб, кўриладиган ишни эълон қилди ва
котибдан суд мажлисида ҳозир бўлганлар ҳақида ахборот беришни сўради.
Котиб суд мажлисига даъвогар вакили ҳозирлиги, суд муҳокамасининг вақти
ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар келмаганлиги
тўғрисида раислик қилувчига ахборот берди.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 170-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўришни лозим
топди.
Суд мажлиси ўзбек тилида олиб борилишига келишиб олинди.
Раислик қилувчи суд таркиби ва суд мажлиси котибини эълон қилди ҳамда
уларга нисбатан раддиялар ҳамда иқтисодий иш юзасидан илтимосномалар борйўқлигини сўради. Раддия ва илтимосномалар бўлмади.
Раислик қилувчи даъвогар вакилига Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 42-моддасида белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларини
тушунтириб, унинг ваколатини ва шахсини аниқлади.
Раислик қилувчи далилларни текшириш тартибини белгилаб, даъвогар
вакилининг тушунтиришларини тинглашга киришди.
Даъвогар вакилининг тушунтириши: даъвони қўллаб-қувватлайман.
Тушунтириш бўйича саволлар бўлмади.
Раислик қилувчи даъвогар вакилидан иш бўйича қўшимча ҳужжат бор
йўқлигини сўради. Қўшимча ҳужжатлар бўлмади.
Раислик қилувчи иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириш
якунланганлигини билдириб, музокара учун даъвогар вакилига сўз берди.
Даъвогар вакили: даъвони қаноатлантириб беришингизни сўрайман.
Раислик қилувчи суд муҳокамаси якунланганлигини маълум қилиб, якуний суд
ҳужжати қабул қилиш учун маслаҳатда қолди.
Раислик қилувчи даъвогар вакилини суд залига чақириб, ҳал қилув қарорининг
хулоса қисмини ўқиб эшиттирди, ҳал қилув қарорининг мазмун-моҳиятини, бундай
тўхтамга келиш сабабларини, ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш тартиби ва
муддатларини ҳамда 5 кун муддат ичида суд мажлиси баённомасига нисбатан фикрмулоҳаза билдириш ҳуқуқини тушунтирди ва суд мажлисини ёпиқ деб эълон қилди.
Мазкур баённома Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 201-202-моддалари талаблари асосида тузилди.
Раислик қилувчи, судья:
ААААААААА
Котиб:
А.Х.Асқаров