← Назад
Решение #2828974 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 449 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2501/9449-сонли иш
Судья: С.А.Рустамов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳри
2025 йил 24 декабрь
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Рустамов
раислигида, судья ёрдамчиси О.Хакимовнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили А.Камбаров (ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар
«Uz Dong Yang Co” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма
корхонасининг жавобгар «Golaqt Savdo” масъулияти чекланган жамиятидан
6 063 825 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича ишни, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
«Uz Dong Yang Co” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма
корхонаси (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, «Golaqt Savdo” масъулияти чекланган жамияти
(кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан 6 063 825 сўм асосий қарз ва
суд харажатларини ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили суд муҳокамасидаги кўрсатмасида даъвони қувватлаб,
жавобгар билан тузилган шартномага кўра, жавобгар 6 063 825 сўмлик
маҳсулотларни етказиб бермаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни
сўради.
Жавобгар тегишли тартибда суд мажлиси куни, жойи ва вақти ҳақида
хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин.
Мазкур модда талабига кўра суд ишни жавобгар иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд, иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, даъвогар вакилининг
кўргазмаларини тинглаб, қуйидаги қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг
даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги матнларда
ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида
2022 йил 1 февралда 2-сонли “маҳсулот етказиб бериш” шартномаси тузилган.
Шартномага кўра, даъвогар 2022 йил 3 ноябрдаги 2976-сонли тўлов
топшириқномаси билан 10 000 000 сўм пул маблағларини жавобгарнинг
ҳисобрақамига ўтказиб берган.
Даъвогар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилиб,
жавогарнинг ҳисобрақамига пул маблағи ўтказиб берилган бўлса-да, жавобгар
3 936 175 сўмлик маҳсулотларни етказиб бериб, 6 063 825 сўмлик
маҳсулотларни етказиб бермаган.
Мазкур қарздорликни бартараф қилишни сўраб, даъвогар томонидан
жавобгарга юборилган огохлантириш хатлари жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда
ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган
бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни
қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 449-моддасига кўра, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар
ҳақини
шартномада
назарда
тутилган
ҳисоб-китоблар
тартиби
ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида
ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов
топшириқномалари билан амалга оширилади. Агар шартномада товарларни
тўпламга кирадиган алоҳида қисмлар бўйича етказиб бериш назарда тутилган
бўлса, сотиб олувчи товарлар ҳақини, башарти шартномада бошқача тартиб
назарда тутилган бўлмаса, тўпламга кирадиган сўнгги қисм жўнатилганидан
(танлаб олинганидан) кейин тўлайди. Агар маҳсулот етказиб бериш
шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда
тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини
шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб
олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради.
Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан ҳамда ишдаги мавжуд ҳужжатларга кўра,
даъвогарнинг 6 063 825 сўм асосий қарзни ундириш талаби асосли бўлиб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 6 063 825 сўм ундириш лозим бўлади.
Шунингдек, даъвогар даъво талабида жавобгардан 3 031 913 сўм жарима
ундиришни сўраган.
Даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган шартноманинг 6.1 бандига кўра,
(етказиб берувчи) маҳсулотни ўз вақтида етказиб берилмаган махсулот тан
нархининг 0.5% миқдорида, бироқ етказиб берилмаган маҳсулот миқдорининг
50%дан кўп бўлмаган миқдорда жарима тўлашига келишилган.
Мазкур ҳолатда суд, даъвонинг жарима ундириш талабини муҳокама
қилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 3 031 913 сўм жарима ундиришни
лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юкланади.
Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 6 063 825 сўм асосий
қарз, 3 031 913 сўм жарима, 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта
харажати ундиришни лозим топади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234,
236, 386, 419-моддаларига, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118,170-моддасини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Golaqt Savdo” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар
«Uz Dong Yang Co” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма
корхонаси фойдасига 6 063 825 сўм асосий қарз, 3 031 913 сўм жарима, 412 000
сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Андижон вилоят
судига апелляция шикоят (прокурор протест) келтириши мумкин.
Раислик этувчи
С.А.Рустамов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
Андижон шаҳри
2025 йил 24 декабрь
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Рустамов
раислигида, судья ёрдамчиси О.Хакимовнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили А.Камбаров (ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар
«Uz Dong Yang Co” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма
корхонасининг жавобгар «Golaqt Savdo” масъулияти чекланган жамиятидан
6 063 825 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича ишни, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 386,
419-моддаларига, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал
кодексининг 118,170-моддасини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Golaqt Savdo” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар
«Uz Dong Yang Co” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма
корхонаси фойдасига 6 063 825 сўм асосий қарз, 3 031 913 сўм жарима, 412 000
сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Андижон вилоят
судига апелляция шикоят (прокурор протест) келтириши мумкин.
Раислик этувчи
С.А.Рустамов