← Назад
Решение #2828979 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| Конституция | 138 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1602-2501/11273-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Янгиқўрғон шаҳарчаси
2025 йил 24 декабрь
Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.С.Мусабоев
раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Халиловнинг суд мажлиси котиблигида,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси
даъвогар ААнинг жавобгар ББ ҳисобидан 60 053 760 сўм асосий қарз,
30 026 880 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган
ишни даъвогар вакили О.Муроджонов (ишончнома асосида), жавобгар вакили
Б.Турсунов (шахсий маълумотнома асосида)лар иштирокида, суд биносида
видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси
АА (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво
билан мурожаат қилиб, жавобгар ББ (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) дан 60 053 760 сўм асосий қарз, 30 026 880 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида даъвони қўллаб қувватлаб, даъвони
тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида даъвога эътирозлари йўқлигини, пеняни
тўлай олмаслигини, асосий қарзни тўлаб беришлигини маълум қилиб,
даъвонинг пеня ундириш қисмини рад қилишни сўради.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси
даъво аризасида ишни ўзининг иштирокисиз кўришни илтимос қилган.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, ишда иштирок этувчи
шахслар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра
даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси учинчи
қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун
унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда
холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Конституциянинг 138-моддасига мувофиқ, суд ҳокимиятининг
ҳужжатлари барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, мансабдор
шахслар ҳамда фуқаролар учун мажбурийдир.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 234-моддаси иккинчи қисмида мажбуриятлар
1
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқиши белгиланган.
ФКнинг 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги баён этилган.
ФКнинг 333-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2025 йил
10 апрелда 2-сонли хизмат кўрсатиш бўйича шартнома тузилган. Шартнома
шартларига кўра, даъвогар хизматлар кўрсатиш, жавобгар эса кўрсатилган
хизматлар қийматини тўлаш мажбуриятини олган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномалар шартларига кўра, кўрсатилган
хизматлар учун жавобгар белгиланган муддатларда тўловларни тўлашлиги
белгиланган.
Шартномага мувофиқ, даъвогар томонидан ўз зиммасидаги мажбурият
бажарилиб, жавобгарга ҳизматлар кўрсатилган бўлсада, бироқ жавобгар
томонидан шартномавий мажбурият лозим даражада бажарилмай, бажарган
ишлар учун тўловлар тўлиқ амалга оширилмаган. Оқибатда жавобгарнинг
даъвогардан 60 053 760 сўм миқдорида қарздорлиги вужудга келган.
Жавобгарнинг даъвогардан 60 053 760 сўм қарздорлиги мавжудлиги
ишдаги мавжуд далиллар, хусусан тарафлар ўртасида тузилган шартнома,
ҳисобварақ-фактура ва бошқа ҳужжатлар билан ўз исботини топади.
Таъкидлаб ўтилган ҳуқуқ нормалари ва тарафлар ўртасида тузилган
шартнома шартларига асосан даъвогарнинг жавобгардан 60 053 760 сўм
асосий қарзни ундириш ҳақидаги даъво талабининг асосий қарз ундириш
қисми асосли қўйилган, уни тўлиқ қаноатлантириш лозим бўлади.
Шунингдек, даъво аризасида 30 026 880 сўм пеня ундириш сўралган.
Ўзбекистон
Республикаси
“Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 32моддаси 2-қисмига кўра, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар)
ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб
берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов
суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг
50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
қарорининг 2-бандида, шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган
неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг
бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар
2
неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка
миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг
асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби
ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган
неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида
тушунтириш берилган.
ФКнинг 326-моддаси иккинчи қисми мазмунига кўра, суд қарздор ва
кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим
бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвонинг пеня ундириш қисмини
даъвогар ва жавобгарнинг манфаатларини ҳисобга олиб, 4 500 000 сўмга
қаноатлантиришни лозим топди.
Бундан ташқари, ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд
харажатлари ишда иштирок қилувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади,
учинчи қисмига мувофиқ, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод
қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса,
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади.
Юқоридаги ҳуқуқ нормалари талабидан келиб чиқиб суд, суд
харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклаб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 41 200 сўм почта харажати ва давлат бюджетига 1 801 612,80 сўм
давлат божи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб
рақамига 103 000 сўм видоеконференцалоқа ҳаражати ундиришни лозим
топди.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 165, 170, 176, 177-моддаларини қўллаб
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий
бошқармасининг ААманфаатида киритган даъво аризаси қисман
қаноатлантирилсин.
ББ ҳисобидан АА фойдасига 60 053 760 сўм асосий қарз, 4 500 000 сўм
пеня, тўланган 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
ББдан бюджетга 1 801 612,80 сўм давлат божи ундирилсин.
ББдан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига
103 000 сўм ВКА ҳаражати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси
берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида апелляция ҳамда қонуний кучга киргандан эътиборан олти ой ичида
кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
3
Раислик қилувчи
Ж.С.Мусабоев
4