Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2502/21914 Дата решения 24.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MAXMUDOVA SAIDA RAYIMJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 9b64040c-92a2-448c-9e47-db6ac2091f72 Claim ID PDF Hash eb36049fc19352f9... Загружено 10.04.2026 17:05 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
амда ФКнинг 326-моддаси амда ФК 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 24 декабрь 4-1501-2502/21914-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида, А.Мамадалиевнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакиллари Ж.Сулейманов (ишончномага асосан), У.Мусаев (адвокатлик ордери)лар иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз, даъвогар “************************” хусусий корхонасининг жавобгар “************************” масъулияти чекланган жамиятидан 24 383 994,88 сўм асосий қарз, 12 191 997,44 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Фарғона туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “************************” хусусий корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар “************************” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 24 383 994,88 сўм асосий қарз, 12 191 997,44 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Даъвогар вакиллари суд мажлисида кўргазма бериб, тарафлар ўртасида 2024 йил 23 апрелда 33-сонли тузилган шартномага асосан маҳсулот етказиб берилганлигини, жавобгар томонидан тўловлар ўтказиб берилмаганлиги сабабли судга даъво аризаси билан мурожаат қилганлигини, жавобгарнинг қарздорлиги ишдаги ҳужжатлар, ҳисоб-варақ фактура ҳамда тарафлар ўртасида тузилган солиштирма далолатнома билан тасдиқланиши, даъво аризаси судга тақдим қилингандан сўнг ҳам жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаганлигини баён қилиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўрадилар. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади деб белгиланган. Шу сабабли суд, жавобгарни суд мажлиси куни ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, даъвогар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишда мавжуд бўлган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Иш ҳужжатларига қараганда, даъвогар “************************” хусусий корхонаси ва жавобгар “************************” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2024 йил 23 апрель куни 33-сонли шартнома имзоланган. Шартноманинг 3.1-бандига кўра, “Сотиб олувчи” хизмат учун спецификацияда кўрсатилган суммани 100 фоизи миқдоридаги пул маблағни олдиндан ёки келишилган ҳолда 10 кун ичида ўтказиш йўли билан тўловни амалга ошириши белгиланган. Даъвогар томонидан жавобгарга шартномага асосан 24 383 994,88 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган, ушбу ҳолат 2024 йил 29 апрелдаги 70-сонли ишончнома ҳамда 2024 йил 01 май кунги 64-сонли ҳисоб-фактура билан тасдиқланади. Бироқ жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулотлар учун тўлов амалга оширилмай, шартномани талаблари бузилган. Мазкур ҳолат ишдаги мавжуд бўлган ишонч қоғози, ҳисоб варақ-фактура, даъвогар вакилларининг суд мажлисида берган кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топди. Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни тўлаш бўйича талабнома юборилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги ўринларда ФК деб юритилади) нинг 234-моддасида “Мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс бошқа шахс фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади” деб белгиланган. ФК 236-моддаси талабларига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 238-моддаси талабларига кўра мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши керак. ФК 705-моддасининг 1-қисмида “Буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт” деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 йилдаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалариҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 12-бандида “Судлар шунга эътибор беришлари лозимки, ФКнинг 333-моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади” деб тушунтириш берилган. Бироқ, жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 24 383 994,88 сўм миқдорида қарздорлиги юзага келган. Мазкур ҳолатда суд даъвогарнинг жавобгардан 24 383 994,88 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар жавобгар томонидан мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмасдан тўлов муддати кечиктирилганлиги учун 12 191 997,44 сўм пеня сўраган. Пеня ҳисоб-китоби даъво аризасига илова қилинган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Шартноманинг 5.4-бандига кўра, етказиб берилган маҳсулотлар учун тўлов муддатлари кечиктирилганда тўлов суммасининг ҳар бир кечиктирилган куни учун 0,4 фоиз миқдорида, бироқ шартнома баҳосининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли, суд даъво талабининг пеня ундириш қисмини ҳам асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 йилдаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-бандида келтирилган тушунтиришлар ҳамда ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, қарздор томонидан мажбуриятларни бажарилиши, пеня ундирилиши жавобгарнинг мулкий аҳволига таъсир қилиш даражасини эътиборга олиб, талаб қилинган пеняни 8 000 000 сўмгача камайтиришни, пенянинг қолган қисмини эса қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, ушбу модданинг олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Юқоридагиларга асосан суд, жавобгардан даъвогар фойдасига 24 383 994,88 сўм асосий қарз, 8 000 000 сўм пеня, тўланган 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, даъвонинг қолган қисмини рад қилишни лозим деб топди. Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 74, 118, 128, 170, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар “************************” хусусий корхонаси фойдасига жавобгар “************************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 24 383 994,88 сўм асосий қарз, 8 000 000 сўм пеня, тўланган 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи С. Махмудова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) Фарғона шаҳри 2025 йил 24 декабрь 4-1501-2502/21914-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида, А.Мамадалиевнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакиллари Ж.Сулейманов (ишончномага асосан), У.Мусаев (адвокатлик ордери)лар иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз, даъвогар “************************” хусусий корхонасининг жавобгар “************************” масъулияти чекланган жамиятидан 24 383 994,88 сўм асосий қарз, 12 191 997,44 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Фарғона туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 74, 118, 128, 170, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар “************************” хусусий корхонаси фойдасига жавобгар “************************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 24 383 994,88 сўм асосий қарз, 8 000 000 сўм пеня, тўланган 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи С. Махмудова