← Назад
Решение #2829009 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| ИПК | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКниннг | 703 | — | law | |
| ФКнинг | 261 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
----------------сонли иқтисодий иш
судья: Б.Мадрахимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 24 декабрь
Наманган туманлараро иқтисодий суди, судья Б.Мадрахимов
раислигида, судья ёрдамчиси Х.Ишанхужаевнинг суд мажлиси
котиблигида, даъвогар - ------------- давлат муассасасининг жавобгар - ------------ МЧЖдан 2793637120 сўм асосий қарз, 419045568 сўм жарима, жами
3212682688 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар муассаса раҳбари Р.Рахимов
иштирокида, Наманган туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
------------- давлат муассасаси(бундан буён матнда – даъвогар)
Наманган туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, ------------- МЧЖ(бундан буён матнда – жавобгар)дан кўрсатилган
хизмат учун 2793637120 сўм асосий қарз, асосий қарз, 419045568 сўм
жарима, жами 3212682688 сўмни ундиришни сўраган.
Даъвогар муассаса раҳбари суд мажлисида даъвони қўллабқувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради.
Тегишли тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида хабардор
этилган даъвогар ва жавобгар ўз вакили орқали суд мажлисида иштирок
этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан
буён матнда – ИПК)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда
тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи
шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма
фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд
материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, учинчи қисмида эса
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги
қайд этилган.
Шу сабабли суд, ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўришни лозим
топди.
Бироқ олдинги суд мажлисида қатнашган жавобгар вакили
қарздорлик мавжудлиги ва тез мазкур қарз тўлови юзасидан даъвогар
билан келишув битимини тузишини билдирган.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ва қўшимча тақдим этилган
далилларни ўрганиб, даъвогар муассаса раҳбарининг тушунтиришларини
тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни лозим деб топди:
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан,
ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар
билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг
иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис
суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(бундан буён матнда –
ФК)нинг 234-моддаси иккинчи қисмида мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқиши белгиланган.
ФКнинг 333-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, қарздор айби
бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
ФКниннг 703-моддасида ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси
бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда
бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян
фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш
мажбуриятини олиши, мазкур қоидалар алоқа хизмати, тиббиёт,
ветеринария, аудиторлик, маслаҳат, ахборот хизматлари, таълим бериш,
сайёҳлик хизмати ва бошқа хизматлар кўрсатиш шартномаларига татбиқ
этилиши белгиланган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 16
майда хизматлар кўрсатиш юзасидан 7-сонли, 2025 йил 1 январда 4-сонли,
2025 йил 1 апрелда 12-сонли шартномалар тузилган.
Мазкур шартноманинг 1.1-бандида даъвогар қаттиқ маиший
чиқиндиларни қабул қилиш, сақлаш ва кўмиш ҳизматларини бажариш,
шартноманинг 2.2 ва 2.3-бандларида эса жавобгар шартнома имзоланган
пайтдан
бошлаб
ҳар
ойда
кўрсатиладиган
хизматлар
ва
жойлаштириладиган чиқиндилар ҳажми ҳақининг 30 фоизи миқдорида
даъвогарнинг ҳисобрақамига олдиндан пул кўчириш йўли билан тўловни
амалга ошириш, қолган 70 фоиз миқдоридаги тўлов суммасини даъвогар
томонидан тақдим этилган ҳисобварақ-фактурага асосан, мазкур
ҳисобварақ-фактура имзоланган кундан бошлаб 3 банк иш кунида амалга
ошириш мажбуриятини олган.
Юқоридаги шартномалар асосида 2024 йил 16 майдаги 47, 48, 49, 50,
51, 52, 53, 68-сонли, 2025 йил 31 январдаги 4-сонли, 2025 йил 1 мартдаги
12-сонли, 2025 йил 31 мартдаги 19-сонли, 2025 йил 30 апрелдаги 26-сонли,
2025 йил 31 майдаги 34-сонли, 2025 йил 30 июндаги 43-сонли, 2025 йил 31
июлдаги 50-сонли, 2025 йил 31 августдаги 58-сонли
ҳисобварақфактуралар билан жами 2918637120 сўмлик ҚМЧларни қабул қилиш,
сақлаш, кўмиш ва утилизация қилиш хизматлари кўрсатилган ва мазкур
кўрсатилган хизматлар жавобгар томонидан қабул қилиб олинган.
Бундан ташқари тарафлар ўртасида 2024 йил 31 декабрь ҳолатига ва
2025 йил 31 август ҳолатига солиштирма далолатнома тузилиб, жавобгар
томонидан жами 2793637120 сўм асосий қарздорлик тан олинган.
Даъвогар томонидан талабномалар юборилиб, қарздорликни тўлаш
сўралган бўлсада, бироқ жавобгар томонидан тўловлар амалга
оширилмаган.
Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 2793637120 сўмлик
қарздорлиги вужудга келган.
Мазкур ҳолатда, юқоридаги қарздорлик ишдаги мавжуд ҳужжатлар,
жумладан,
шартномалар,
ҳисобварақ-фактуралар,
солиштирма
далолатномалар
ва
даъвогар
вакилининг
суд
мажлисидаги
тушунтиришлари билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли даъвогарнинг
асосий қарз ундириш талаби асосли ҳисобланади ва уни қаноатлантириш
лозим бўлади.
Шунингдек, даъво аризасида тўлов кечиктирилганлиги учун
419045568 сўм жарима ундириш талаби қўйилган.
ФКнинг 260 – моддасига кўра, қонунчилик ёки шартнома билан
белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси
неустойка ҳисобланади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.2-бандида жавобгар
келишилган муддатдан кейин 3 кун давомида ҳисоб-китобларни амалга
оширмаса, тўлови кечиктирилган сумманинг 15 фоизи миқдорида жарима
тўлаши кўзда тутилган.
ФКнинг 261-моддасига асосан, неустойка жарима ёки пеня шаклида
бўлади. Қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган ҳолларда тўлайдиган ва қоида тариқасида, қатъий пул
суммасида ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланади.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини
ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани
камайтириш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007
йил 15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
қарорининг 2-бандида, шартномада жарима ёки пеня шаклида
белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган
мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири
ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал
қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб,
талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари
шартлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Шунга кўра, даъвогар жамият шартномага асосан жавобгар
ҳисобидан жарима ундиришни талаб қилишга ҳақли.
Мазкур ҳолатда, суд, юқоридаги қонун ҳужжатлари нормаларини
инобатга олган ҳолда даъвонинг жарима ундириш талаби асосли бўлсада,
уни камайтиришни ва жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 63000000
сўм жарима ундиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу
модданинг олтинчи қисмида эса агар даъвогар томонидан билдирилган
неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори
қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан
камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб
чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши
лозимлиги белгиланган.
Шу асосда ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41200 сўм почта
ҳаражати ва 64253654 сўм давлат божини ундириш лозим бўлади.
Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 118, 170, 176-179, 186моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвогар ------------- давлат муассасасининг даъво талаблари қисман
қаноатлантирилсин.
Жавобгар ------------- МЧЖ ҳисобидан даъвогар ------------- давлат
муассасаси фойдасига 2793637120 сўм асосий қарз, 63000000 сўм пеня,
жами 2856637120 сўм ҳамда 64253654 сўм давлат божи ва 41200 сўм почта
ҳаражати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир
ойлик муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори
кучга киргач эса кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш)
мумкин.
Раислик қилувчи
Б.Мадрахимов