Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1202-2501/5231 Дата решения 24.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманган туманлараро иқтисодий суди Судья SHOKIROV AKMALJON ABDUVALIJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID a68d0bb8-cb16-4a35-97fe-6266279cbb04 Claim ID PDF Hash a8b19721d4ff63de... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
суд ФКнинг 326-моддаси суд ФК 326 law
ФКнинг 14-моддаси ФКнинг 14 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1603-2501/5231-сонли иқтисодий иш Чуст тумани ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ судья: А.А.Шокиров 2025 йил 25 декабр Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Хабибованинг котиблигида, даъвогар – «ААААААА» DMнинг жавобгар – «ВВВВВВВ» МЧЖ 3.749.085.584 сўм пеня ундириш ва пудрат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси ҳамда «ВВВВВВВ» МЧЖнинг «ААААААА» DM ҳисобидан 904.717.793,03 сўм пеня, 14.831.439,23 сўм жарима, 15.000.000 сўм зарар ундириш тўғрисидаги қарши даъво аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар вакили ТТТТТТТ (ишончнома асосида), жавобгар вакили ИИИИИИ (ишончнома асосида) иштирокида, видеконференцалоқа режимида, Чуст туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, аниқлади: “ААААААА” ДМ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда “YANGI AVLOD QURILISH INVEST” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 3.749.085.584 сўм пеня ундиришни ва 2024 йил 26 ноябрда тузилган 111551-сонли пудрат шартномасини бекор қилишни сўраган. «ВВВВВВВ» МЧЖ судга қарши даъво аризаси тақдим этиб, «ААААААА» DM ҳисобидан 904.717.793,03 сўм пеня, 14.831.439,23 сўм жарима, 15.000.000 сўм зарар ундиришни сўраган. Суд мажлиси муҳокамасида даъвогар вакили даъво талабларини тўлиқ қўллаб қувватлади. Жавобгар вакили даъвони тан олмай, қарши даъво аризасини тўлиқ қўллаб қувватлади. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни, қарши даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида Сирдарё туманидаги “ВЖД” “Коллектор трассасини автомобиль йўлидан кўчириш объектини фойдаланишга топшириш” тўғрисида 26.11.2024 йилда 111551-сонли пудрат шартномаси ва 29.01.2025 йилда 111551/2-сонли қўшимча пудрат шартномаси имзоланган. Шартнома шартларига кўра, жавобгар даъвогарнинг буюртмасига асосан лойиҳа смета хужжатларидаги иш жажмларини тўлиқ бажариши, 1 даъвогар эса уни қабул қилиб олиш ва келишилган ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Жавобгар шартноманинг 13-банди ва бажариладиган ишлар жадвали (1-илова)да белгиланган ишларни, яъни 2025 йил апрел ойи давридаги 2.143.183.779 сўм, май ойи давридаги 2.390.474.215 сўм, июн ойи давридаги 2.687.764.651 сўм, июль ойи давридаги 2.967.485.232 сўм, август ойи давридаги 2.308.044.070 сўмлик пудрат ишларини белгиланган муддатларда бажармай келганлиги боис даъво талабида шартноманинг 64-банди талаби асосида 2025 йил 1 май кунидан 30 август кунига қадарли бўлган вақт учун жами 3.749.085.584 сўм пеня ҳисобланиб, ундириш сўралган. Бироқ, суд даъво талабини асоссиз деб ҳисоблайди. Хусусан, шартноманинг 64-бандида, пудратчи, яъни иш бўйича жавобгар объектни ўз вақтида ишга тушириш бўйича ўз мажбуриятларини бузганлиги учун буюртмачига муддат ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун мажбуриятларнинг бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдрида пеня тўлаши назарда тутилган, бироқ объектни ишга тушириш муддати жавобгар томонидан бузилмаган, шартноманинг 12бандида, танлов савдолари натижаси бўйича аниқланган қурилишнинг давом этиш вақти иш бошланган кундан эътиборан 600 кунни ташкил этиши белгиланган бўлиб, даъвогар томонидан шартнома имзоланган санадан 12 ой (374 кун) ўтиб 12 сентябр 2025 йилда судга даъво аризаси билан мурожаат қилган, яъни тарафлар ўртасида тузилган шартномага кўра объектни бажариш муддати ҳали келмаган. Шунингдек, шартноманинг 64-бандида ишларни бажариш муддатини кечиктирганлик учун жавобгарни пеня тўлаш мажбурияти назарда тутилмаган. Зеро, объектни ўз вақтида ишга тушириш бўйича ўз мажбуриятларини бузганлиги учун пеня тўлаш назарда тутилган. Қайд этилганларга кўра, суд даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни, шу муносабат билан 2024 йил 26 ноябрда тузилган 111551сонли пудрат шартномасини бекор қилиш талабини ҳам қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, суд жавобгарнинг даъвогар ҳисобидан 904.717.793,03 сўм пеня, 14.831.439,23 сўм жарима, 15.000.000 сўм зарар ундириш тўғрисидаги қарши даъво аризасини қуйидаги асосларга кўра қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Хусусан, жавобгарга 2025 йил апрель ойидан август ойигача бажарилган ишлар юзасидан бир неча маротаба мурожаат килинганда иш хажмини жавобгар вакиллари тасдиқлашдан бош тортиб келган. Ушбу ҳолат иш хужжатлари билан тасдиқланади. Шундан сўнг 08.08.2025 йил кундаги 325-сонли хат билан қиймати 9.510.643.473,1 сўмлик бажарилган ишлар юзасидан ҳисоб китоб хужжатларини юбориб смета хужжатларини шакллантириб берилишини сўралган. 2 Бундан ташқари, 17.10.2025 йилдаги 376-сонли хат юборилган бўлиб, такроран смета хужжатларини шакллантириб берилишини ва ишларни ҳисоб китоб қилинишида амалий ёрдам берилишини сўралган. 2025 йил 17 октябрда 374-сонли хат билан 4.370.643.091 сўм қарздорликни тўлаб берилишини сўралган. Жавобгар юборилган хужжатларни ижроси, яъни бажарилган ишларни молиялаштириш билан боғлик бўлган хужжатларни ўз вақтида расмийлаштирмасдан ва тўланмасдан келган. Бажарилган ишлар юзасидан хужжатларни даъвогар томонидан тасдиқламаганлиги оқибатида, жавобгар томонидан объектга ажратилган маблағларни мақсадли сарфланиши юзасидан “CONTROL ASSISTANT” МЧЖ билан 2025 йил 7 октябрдаги 49/2025-сонли шартнома тузилиб, назорат ўлчовидан ўтказилган. Назорат ўлчови якуни бўйича жавобгар томонидан мазкур объектда жами қиймати 12.652.251.745 сўмлик ишлар бажарилганлиги аниқланган. Ушбу ҳолат иш хужжатлари билан тасдиқланади. Шундан сўнг даъвогар 14.10.2025 йилда қиймати 2.966.287.845 сўм бажарилган ишлар юзасидан хисоб китоб хужжатларни тасдиқлаган ва тўловларни ўтказиб берилган. Шартноманинг 63-бандида, шартномага мувофик бажарилган ишлар хажмини тасдиклашдан асоссиз равишда бош торганлиги учун буюртмачи пудратчига ўзи тасдиқлашни рад этган ёки бош тортган сумманинг 0,5 фоизи миқдорида жарима тўлаши белгиланган. Шарноманинг 62-бандида, мазкур шартномага тегишли иловаларда кўрсатилган ўз мажбуриятларига риоя қилинмаганлиги, ўз вақтида молиялаштирилмаганлиги ва шартномада белгиланган бошқа мажбуриятларни бузганлиги учун буюртмачи пудратчига кечиктирилган хар бир кун учун мажбуриятларнинг бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлаши, бунда пенянинг умумий суммаси бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар қийматининг 50 фоизидан ошмаслиги лозимлиги назарда тутилган. ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги №163-сонли «Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим жаражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги Фуқаролик қонун хужжатларини қўллашнинг айрим масалалари хақида»ги қарорининг 4-бандида, ФКнинг 326-моддасида, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги ҳақида тушунтириш берилган. Бундан кўринадики даъвогарнинг пеня ва жарима ундириш талаблари асосли, бироқ суд ФКнинг 326-моддасини қўллаб кредитор ва 3 қарздорнинг манфаатларини инобатга олиб пеняни 180.943.558,60 сўм миқдорида, жаримани тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб хисоблайди. Бундан ташқари, жавобгар бажарилган ишлар юзасидан хужжатларни даъвогар томонидан тасдиқламаганлиги оқибатида, жавобгар томонидан объектга ажратилган маблағларни мақсадли сарфланиши юзасидан “CONTROL ASSISTANT” МЧЖ билан 2025 йил 7 октябрда тузилган 49/2025сонли шартнома тузиб, шарномага асосан баҳолаш ташклотига 15.000.000 сўм маблағ тўлаб берганлиги боис ушбу маблағни зарар сифатида даъвогардан ундиришни сўраган. ФКнинг 14-моддасига мувофиқ, агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин. Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. Шу асосда, суд жавобгарнинг 15.000.000 сўм зарар ундириш талабини асосли ва қаноатлантирлиши лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этишни, жавобгарнинг қарши даъво аризасини қисман қаноатлантиришни ва даъвогар ҳисобидан жавобгар фойдасига 180.943.558,60 сўм пеня, 14.831.439,23 сўм жарима, 15.000.000 сўм зарар ундиришни, қолган қарши даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида” ги қонун иловасида Давлат божи ставкаларининг миқдори белгиланган бўлиб, 2бандида мулкий хусусиятга эга даъво аризалардан эса даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида бироқ, БҲМ нинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорида ундирилиши назарда тутилган. Даъвогар ва жавобгар томонидан олдиндан давлат божи тўланмаган. Юқоридагиларга кўра суд даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни тўлиқ рад этилган қисмига нисбатан республика бюджетига 74.981.711,68 сўм, қарши даъво аризаси учун 18.690.984,64 сўм жами 93.672.696,32 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68,118,176, 179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: «ААААААА» DMнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. «ВВВВВВВ» МЧЖнинг қарши даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. 4 «ААААААА» DM ҳисобидан «ВВВВВВВ» МЧЖ фойдасига 180.943.558,60 сўм пеня, 14.831.439,23 сўм жарима, 15.000.000 сўм зарар ҳамда 41200 сўм почта харажатлари ундирилсин. «ВВВВВВВ» МЧЖнинг қолган қарши даъво аризаси талабларини қаноатлантириш рад этилсин. «ААААААА» DM ҳисобидан Республика бюджетига даъво аризаси учун 74.981.711,68 сўм, қарши даъво аризаси учун 18690984,64 сўм жами 93.672.696,32 сўм давлат божи ундирилсин. «ААААААА» DM ҳисобидан олий суд депозит ҳисоб рақамига 103000 сўм ВКА харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция ёки қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Наманган вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин. Раислик қилувчи А. Шокиров 5