Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1807-2501/5131 Дата решения 23.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Қарши туманлараро иқтисодий суди Судья LATIPOV USMON YAXSHIBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Ххх давлат муассасаси
Source ID 1e0a5264-feb3-4795-ac1b-b7f3237d8751 Claim ID PDF Hash 3df4502512b9af41... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 14
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ст 2022 йилдан йилдан 2022 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 631-моддаси ФКнинг 631 law
збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122 code_article
нинг 19-моддаси нинг 19 law
онуннинг 56-моддаси онуннинг 56 law
ФКнинг 116-моддаси ФКнинг 116 law
ФКнинг 114-моддаси ФКнинг 114 law
збекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет Кодекси 122 code_article
нинг 66-моддаси нинг 66 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 15 648 символов
4-1807-2501/5131-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Чироқчи тумани 2025 йил 23 декабрь Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Латипов раислигида, судья ёрдамчиси А.Чулиевнинг котиблигида, даъвогар “Ххх” давлат муассасасининг, жавобгар Ххх давлат муассасасига нисбатан берган даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Э.Пардаев (ишончнома асосида), жавобгар вакили Н.Жўраев (ишончнома асосида)лар иштирокида, Чироқчи туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар “Ххх” давлат муассасаси (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Ххх давлат муассасаси (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 1.010.754.560 сўм бажарилган ишлари қийматини ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Қашқадарё вилоят ғазначилик хизмати бошқармаси жалб этилган. Учинчи шахс Қашқадарё вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси суд мажлиси муҳокамасига қадар маълумотнома тақдим этиб, тарафлар ўртасида тузилган шартнома Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмат бошқармаси Давлат харидларини ривожлантириш ва мониторинг қилиш бўлимидан рўйхатдан ўтмаганлигини маълум қилиб, иш ҳажми кўплиги сабабли ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда - ИПК)нинг 170-моддасига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, тарафлар ўртасида қурилиш пудрат ишларини бажариш ҳақида шартнома расмийлаштирилган бўлса-да, лекин мазкур шартнома тегишли тартибда ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказилмаганлигини, бу эса ўз-ўзидан битимнинг ҳақиқий эмаслигига олиб келишини, фуқаролик кодексининг 114-116-моддалари талабидан келиб чиқиб, бажарилган ишлар бажарилган қурилиш ишлари электрон тасдиқланган ҳисоб-фактура, солиштирма далолатнома ва ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тасдиқланишини билдириб, шартномани ҳақиқий эмаслик оқибатини қўллаб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабини тан олиб, 1.010.754.560 сўмлик бажарилган ишлар қабул қилинганлигини тан олиб, даъвогарга ҳеч қандай эътирози йўқлигини, бироқ шартнома ғазначилик бўлинмасидан рўйхатдан ўтмаганлиги сабабли даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатлари ва тақдим этилган далилларни ўрганиб чиқиб, уларни 1 муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2022 йил 18 июлда 2-сонли ва 2022 йил 25 июлда 10-сонли пудрат шартномалари тузилган. Тарафлар ўртасида тузилган 2022 йил 18 июлдаги 2-сонли шартноманинг 2-бандига кўра, “Бажарувчи” мазкур шартнома бўйича объектда қайта қўриш ишларини лойиҳа-смета ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолда бажариш мажбуриятини, “Буюртмачи” эса “Ёрдамчи пудратчи”га қайта қуриш ишларини бажариш учун зарур шароитлар яратиш, уларни қабул қилиш ва тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3-бандида шартнома бўйича объектнинг умумий қиймати барча солиқлар, йиғимлар ва ажратмаларни ўз ичига олган ҳолда жорий нархларда 55.442.772 сўмни ташкил этиши келишилган. Мазкур шартнома мажбуриятидан келиб чиқиб, даъвогар жавобгарга 2022 йил 30 декабрдаги 1-сонли ҳисоб-фактура билан 55.442.772 сўмлик жорий таъмирлаш ишлар топширилган бўлса-да, жавобгар томонидан қабул қилиб олинган ишлар ҳақи тўланмасдан келган. Шунингдек, ўзаро тузилган 2022 йил 25 июлдаги 10-сонли шартноманинг 2-бандига кўра, “Ёрдамчи пудратчи” мазкур шартнома шартларига кўра, объектда жорий таъмирлаш кўзда тутилган қуриш ишларини бажариш мажбуриятини, “Пудратчи” эса “Ёрдамчи пудратчи”га қурилиш ишларини бажариш учун зарур шароитлар яратиш, уларни қабул қилиш ва маблиғ билан таъминловчи орган томонидан молиялаштирилгач, тўловини амалга оширишни ўз зиммасига олган. Шартноманинг 3.1-бандида шартнома бўйича “Ёрдамчи пудратчи” томонидан бажариладиган жорий таъмирлаш ишлари жорий нархларда объект 4Р84 “Яккабоғ ш-Чироқчи қ-Шўрбозор к автомобиль йўлининг 29-41 к.м қисмлари”ни жорий таъмирлаш ишларига пудрат шартномасини баҳоси 3.500.000.000 сўм ташкил этган. Тарафлар ўртасида 2022 йил 15 августдаги 11/1-сонли қўшимча келишувнинг 1-бандида 2022 йил 25 июлдаги 10-сонли шартноманинг 3.1-бандида кўрсатилан шартноманинг умумий қийматига 4.500.000.000 сўм қўшилиб 15 август 2022 йилдан 8.000.000 сўмга ва 2022 йил 6 сентябрдаги 12-сонли қўшимча келишувнинг 1-бандида 2022 йил 25 июлдаги 10-сонли шартноманинг 3.1-бандида кўрсатилан шартноманинг умумий қийматига 1.500.000.000 сўм қўшилиб, 6 сентябрь 2022 йилдан 9.500.000 сўмга ҳамда 2022 йил 19 сентябрдаги 12/1-сонли қўшимча келишувнинг 1-бандида 2022 йил 25 июлдаги 10-сонли шартноманинг 3.1-бандида кўрсатилан шартноманинг умумий қийматига 4-босқичда қурилиг таъмирлаш ишлари учун 500.000.000 сўм маблағ ажратиб, 2022 йил 19 сентябрдан 10.000.000.000 сўм деб ўзгартириш киритилган. Ушбу шартнома мажбуриятидан келиб чиқиб, даъвогар жавобгарга 2022 йил 29 августдаги 1-сонли ҳисоб-фактура билан 2.415.000.000 сўмлик, 2022 йил 29 августдаги 2-сонли ҳисоб-фактура билан 821.100.000 сўмлик, 2022 йил 29 августдаги 2-сонли ҳисоб-фактура билан 284.999.958 сўмлик, 2022 йил 29 августдаги 3-сонли ҳисоб-фактура билан 800.000.000 сўмлик, 2022 йил 15 сентябрдаги 4-сонли ҳисоб-фактура билан 1.500.276.979 сўмлик, 2022 йил 15 сентябрдаги 5-сонли ҳисоб-фактура билан 680.608.217 сўмлик, 2022 йил 2 30 ноябрдаги 7-сонли ҳисоб-фактура билан 2.398.372.088 сўмлик, 2022 йил 12 декабрдаги 8-сонли ҳисоб-фактура билан 883.328.213,99 сўмлик, 2022 йил 20 декабрдаги 8/1-сонли ҳисоб-фактура билан 196.673.709,80 сўмлик, жами 9.980.359.165,79 сўмлик пудрат ишлари қабул қилиб олинган бўлса-да, жавобгар томонидан қисман тўловлар амалга оширилгандан сўнг 955.311.788 сўмлик қарздорлик тўланмасдан қолган. Даъвогар томонидан 2022 йил 18 июлда 2-сонли шартнома бўйича 55.442.772 сўм ҳамда 2022 йил 25 июлда 10-сонли пудрат шартномасига асосан 955.311.788 сўм, жами 1.010.754.560 сўмлик бажарилган ишлар ҳақи ҳисобланган. Тарафлар ўртасида 2023 йил 30 мартда тузилган солиштирма далолатнома билан ҳам 1.010.754.560 сўмлик қарздорлик тасдиқланган. Даъвогарнинг жавобгарга бажарилган ишлар қийматини ундириш ихтиёрий равишда тўлаб бериш ҳақидаги талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар бажарилган ишлари ҳақини ундириш ҳақида судга мурожаат қилган. Мазкур ҳолатда суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК деб юритилади) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 631-моддасига кўра, пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олиши, мазкур модданинг 2-қисмида эса пудрат шартномасининг айрим турлари (маиший пудрат, қурилиш пудрати, лойиҳалаш ёки қидирув ишлари пудрати, илмий-тадқиқот, тажрибаконструкторлик ва технология ишлари пудрати)га, агар ушбу Кодекснинг бундай турдаги шартномалар тўғрисидаги қоидаларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ушбу параграфда назарда тутилган қоидалар қўлланади. Ишга жалб этилган учинчи шахс Ғазначилик бошқармаси томонидан тақдим этилган маълумотномада тарафлар ўртасида тузилган шартнома Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмат бошқармаси Давлат харидларини 3 ривожлантириш ва мониторинг қилиш бўлимидан рўйхатдан ўтмаганлиги қайд этилган. Ваҳолангки, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи қисмида, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлари бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилгандан кейин кучга кириши белгиланган. Бироқ, шартнома тузилиб, лойиҳа-смета ҳужжатлари қабул қилиб олинган бўлса-да, жавобгарнинг айби билан шартномани ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказиш чоралари кўрилмаган. Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни (кейинги ўринларда Қонун деб юритилади)нинг 19-моддаси мазмунига кўра, бюджет ташкилотлари давлат буюртмачилари ҳисобланиши, давлат буюртмачилари давлат харидларини режалаштириши, бўлажак давлат харидлари тўғрисидаги эълонларни фақат молиялаштириш манбалари ва миқдорлари мавжудлиги тасдиқланган тақдирдагина махсус ахборот портали орқали давлат харидларининг электрон тизимига ва оммавий ахборот воситаларига жойлаштириши шартлиги келтирилган. Қонуннинг 56-моддасида, энг яхши таклифларни танлаш воситасидаги давлат хариди қуйидаги шартлар бир вақтнинг ўзида бажарилган тақдирда амалга оширилиши назарда тутилган: ғолибни аниқлаш мезонлари товар (иш, хизмат) давлат харидининг нафақат пул ифодасига, балки миқдорий ва сифат баҳосига ҳам эга бўлади; товарнинг (ишнинг, хизматнинг) қиймати бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш минг бараваригача (бюджет буюртмачилари учун олти минг бараваригача) бўлган миқдорни ташкил этади. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги шартнома энг яхши таклифларни танлаш орқали харид қилиш тартиб-таомилларига риоя этилмасдан тўғридантўғри тузилган. ФКнинг 116-моддасида, қонунчилик талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги келтирилган. Шунга кўра юқорида келтирилган лойиҳа-смета хужжатлари тузиш шартномаси ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. ФКнинг 114-моддасига мувофиқ, ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ оқибатларидан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир. Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт. Ўзбекистон Республикаси Олий (хўжалик) суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 269-сонли қарорининг 11-банди тўртинчи хатбошида, судлар шуни назарда 4 тутишлари лозимки, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчига нисбатан товарларни(ишларни, хизматларни) етказиб берганлик учун ҳақ ундириш тўғрисидаги даъволар кўрилаётганда шартнома Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 122-моддаси учинчи қисмида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаганлиги, шартномани ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди. Бундай ҳолатда шартнома тузилмаган деб ҳисобланади, деб тушунтириш берилган. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Олий (хўжалик) суди Пленумининг “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” ги 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли қарорининг 8-банди еттинчи хатбошисида, судларга тушунтирилсинки, агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмаслиги ҳақида келтириб ўтилган. Юқоридагиларга кўра, суд шартномасини ҳақиқий эмаслик оқибатини қўллаб, жавобгардан даъвогар фойдасига 1.010.754.560 сўм бажарилган ишлар ҳақини ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда – ИПК деб юритилади)нинг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПК 118-моддасининг учинчи қисмида даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджетига ундирилиши белгиланган. Юқорида қайд этилганларга кўра, суд даъво талабини қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 1.010.754.560 сўм бажарилган ишлар қиймати, олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ва республика бюджетига жавобгардан 20.215.091 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 114,116-моддалари ва Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 72, 74, 112-113, 118, 166, 170, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд 5 қарор қилди: Даъво талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар Ххх давлат муассасаси ҳисобидан даъвогар “Ххх” давлат муассасаси фойдасига ўзаро тузилган 2022 йил 18 июлда 2-сонли ҳамда 2022 йил 25 июлда 10-сонли тузилган 2-сонли шартномаларни ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаб, 1.010.754.560 сўм бажарилган ишлари қиймати ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати; Республика бюджетига 20.215.091 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья У.Латипов 6