← Назад
Решение #2829029 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФК | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 631 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 47 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
10 840 символов
4-1904-2504/7133-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қумқўрғон тумани
2025 йил 23 декабрь
Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Усмоновнинг
раислигида, судья ёрдамчиси И.Поёновнинг котиблигида, даъвогар Термиз туман
йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасасининг, жавобгар
"JARQO’RG’ON MAXSUS QURILISH" хусусий корхонаси ҳисобидан
6 681 722,88 сўм асосий қарз, 3 340 861 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили А.Қўрбошев
(2025 йил 22 декабрдаги 01-09/568-сонли ишончнома асосида) иштирокида суд
биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида, иш ҳужжатлари билан бирга кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар Термиз туман йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасаси
(кейинги ўринларда матнда даъвогар - деб юритилади) судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар "JARQO’RG’ON MAXSUS QURILISH" хусусий
корхонаси (кейинги ўринларда матнда жавобгар - деб юритилади) ҳисобидан
ҳисобидан 6 681 722,88 сўм асосий қарз, 3 340 861 сўм пеня ва суд харажатларини
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга тушунтириш бериб,
тарафлар ўртасида 2023 йил 28 мартда 20-сонли пудрат шартномаси
имзоланганлигини, унга кўра даъвогар жавобгарнинг буюртмасига асосан
6 681 722,88 сўмлик ишлар бажариб берилганлигини, бажарилган ишлар жавобгар
томонидан 2023 йил 11 майдаги 1-сонли ҳисобварақ-фактура орқали қабул қилиб
олинганлигини, бироқ жавобгар бугунги кунга қадар қарздорликни тўламасдан
келаётганлигини,
жавобгарга
юборилган
талабномалар
оқибатсиз
қолдирилганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлсада, жавобгардан вакил суд мажлисига келмади ҳамда
даъво юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим этмади.
Иш ҳужжатида жавобгар ажрим нусхасини олганлиги ва у тегишли тартибда
хабардор қилинганлигини тасдиқловчи гибрид почта маълумотномаси мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмида иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Мазкур ҳолатда, суд ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриш мумкин
деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида
олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг
асосини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар кимга
бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган
муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши
ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Иш хужжатларига кўра, даъвогар (Термиз туман йўллардан фойдаланиш
унитар корхонаси) ва жавобгар ўртасида 2023 йил 28 мартда 20-сонли пудрат
шартномаси тузилиб электрон имзоланган.
Шартноманинг 1-бандига кўра “Пудратчи” “Буюртмачи” томонидан буюртма
қилинган 4К-206 а/й (айланма йўли)нинг 1 км, М-39 а/й (айланма йўли)нинг 58
км.даги автомобиль йўлларида мавжуд сувоқова қувурларини таъмирланган
қисмида асфальт қоплама қисмларини қайта жорий таъмирлаб бериш
хизматларини кўрсатишни бажариб бериш мажбуриятини, “Буюртмачи” эса иш
ҳажми бўйича бажарилган таъмирлаш ишларини қабул қилиб, мазкур шартнома
шартлари асосида тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Шунга кўра, даъвогар томонидан жавобгарнинг буюртмасига асосан жами
6 681 722,88 сўмлик пудрат ишлари бажариб берилиб, бажарилган ишлар тарафлар
ўртасида 2023 йил 11 майда расмийлаштирилган 1-сонли ҳисобварақ-фактура
билан тасдиқланиб, қабул қилиб олинган.
Жавобгар томонидан бажарилган ишлар ҳақи тўланмаганлиги сабабли
тарафлар ўртасида 6 681 722,88 сўм қарздорлик вужудга келган.
Бироқ, жавобгар томонидан қарздорлик бартараф этилмаган.
Даъвогарнинг қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаб бериш ҳақида қилган
мурожаати ва юборган талабномалари жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Термиз туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси Термиз туман
йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасаси сифатида қайта ташкил
этилиб, муассаса корхонанинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Шу боисдан, даъвогар қарздорликни ундириш бўйича судга даъво аризаси
билан мурожаат этган.
Даъвогарнинг даъвоси қуйидагиларга кўра асосли ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда матнда
ФК деб юритилади)нинг 234-моддасини биринчи қисмига кўра, мажбурият –
фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс
(кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян
ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса – қарздордан ўзининг
мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлишлиги белгиланган.
Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу кодексда кўрсатилган бошқа асосларда келиб
чиқиши белгиланган.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса –
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
2
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда
ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
ФКнинг 631-моддасида пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи)
иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш
ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш
мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг
учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади деб белгиланган.
Иш ҳужжатлари билан даъвогар шартномада белгиланган мажбуриятларни
бажарганлиги, жавобгар эса ўз вақтида тўловларни амалга оширмаганлиги ўз
исботини топади.
Шу боисдан, суд даъвогарнинг жавобгардан 6 881 722,88 сўм асосий қарзни
ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади.
Шунингдек, даъвогар ўз даъво талабида мажбуриятлар лозим даражада
бажарилмаганлиги сабабли жавобгардан 3 340 861 сўм пеня ундиришни ҳам
сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6.2-бандида тўловлар муддати
кечиктирилганда, “Буюртмачи” кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,2 фоиз
миқдорида лекин шартноманинг умумий суммасининг 50 фоизидан ошмаган
миқдорда пеня тўлайди деб келишилган.
Тўлов кечиктирилганлиги иш ҳужжатлари билан ўз исботини топади.
Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий (хўжалик) суди Пленумининг
2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сон қарори
4-бандида ФКнинг 326-моддасига кўра, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва
кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган
неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги тўғрисида тушунтириш берилган.
Жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида тўланмаганлиги ва пеня миқдори
тўғри ҳисобланганлиги иш ҳужжатлари (пенянинг ҳисоб-китоби маълумотномаси)
билан ўз исботини топади.
Қайд этилган қонун талаблари ва Пленум тушунтиришларидан келиб чиқиб,
суд қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, даъвогарнинг пеня
ундириш талабини қисман, яъни 500 000 сўм миқдорида қаноатлантиришни,
пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
ИПКнинг 47-моддасида тарафлардан бири низоли ёки суд ҳужжати билан
аниқланган ҳуқуқий муносабатдан чиқиб кетган ҳолларда (юридик шахснинг
қайта ташкил этилиши, талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш,
қарзнинг бошқа шахсга ўтказилиши, фуқаронинг ўлими ва мажбуриятлардаги
шахслар ўзгаришининг бошқа ҳолларида) суд бу тарафни унинг ҳуқуқий вориси
билан алмаштиради.
ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ
ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир
далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан,
далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим.
3
Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у
ишончли деб тан олинади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади, олтинчи қисмида агар даъвогар
томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб,
бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда
суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши
ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб
чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим деб
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи” тўғрисидаги Қонунига кўра,
мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида,
бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши
қайд этилган.
Юқоридагиларга кўра суд, даъвогарнинг даъво талабини қисман
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 6 681 722,88 сўм
асосий қарз, 500 000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини
ундиришни, жавобгардан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи
ундиришни лозим деб топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
47, 68, 74, 118, 170, 176, 179, 180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Термиз туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси унинг ҳуқуқий
вориси Термиз туман йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасаси билан
алмаштирилсин.
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар "JARQO’RG’ON MAXSUS QURILISH" хусусий корхонаси
ҳисобидан даъвогар Термиз туман йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат
муассасаси фойдасига 6 681 722,88 сўм асосий қарз, 500 000 сўм пеня ва олдиндан
тўланган 41 200 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш)
мумкин.
Судья
Т.Усмонов
4