Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1806-2506/5957 Дата решения 23.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Қарши туманлараро иқтисодий суди Судья MAXMUDOV BEXZOD ULUG‘MURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Вилоят бошқармаси Ответчик / Подсудимый
Source ID 33b3de03-ff03-425b-bb03-e00ad91823b1 Claim ID PDF Hash d7d02199f736028c... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 172-моддаси ИПКнинг 172 law
ИПК 131-моддаси ИПК 131 law
ИПК 163-моддаси ИПК 163 law
ИПКнинг 133-моддаси ИПКнинг 133 law
ИПКнинг 107-моддаси ИПКнинг 107 law
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
тисодий процессуал кодексининг 42-моддаси тисодий процессуал кодекси 42 code_article
ва мажбуриятларини тушунтирди ва ушбу кодекснинг 10-моддаси ва мажбуриятларини тушунтирди ва ушбу кодекс 10 code_article
тисодий процессуал кодексининг 201-моддаси тисодий процессуал кодекси 201 code_article
Текст решения 15 106 символов
4-1806-2506/5957-сонли иш ЯККАБОҒ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Яккабоғ тумани 2025 йил 23 декабрь Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди, судья Б.Махмудов раислигида, А.Темиров суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили А (2025 йил 3 мартдаги 11-07/859-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар АТБ А" манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Вилоят бошқармасининг жавобгар "Б" масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар "С" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан кредит асосий қарзи 560 875 168 сўм, шундан муддати ўтган асосий қарзи 154 006 039 сўм, кредит фоизидан 57 940 557 сўм, жами 618 815 725 сўм қарздорликни ҳамда 41 200 сўм почта харажатларини ундириш, ундирувни гаровга қўйилган мулк жавобгар "Б" масъулияти чекланган жамиятига тегишли Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани, Татар МФЙ, Татар қишлоғида жойлашган “Соғломлаштириш оромгоҳи” маъмурий бино ва ёрдамчи биноларини участкасига бўлган ҳуқуқи билан қаратишни, гаров мулкларининг бошланғич сотув баҳосини белгилаб бериш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистан Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси(кейинги ўринларда —палата) даъвогар АТБ А" (кейинги ўринларда —даъвогар ва/ёки банк) манфаатида судга жавобгар "Б" масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда —жавобгар) ва қўшимча жавобгар "С" масъулияти чекланган жамияти(кейинги ўринларда —қўшимча жавобгар)га нисбатан даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ва қўшимча жавобгар ҳисобидан кредит асосий қарзи 560 875 168 сўм, шундан муддати ўтган асосий қарзи 154 006 039 сўм, кредит фоизидан 57 940 557 сўм, жами 618 815 725 сўм қарздорликни ҳамда 41 200 сўм почта харажатларини ундириш, ундирувни гаровга қўйилган мулк жавобгарга тегишли Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани, Татар МФЙ, Татар қишлоғида жойлашган “Соғломлаштириш оромгоҳи” маъмурий бино ва ёрдамчи биноларини участкасига бўлган ҳуқуқи билан қаратишни, гаров мулкларининг бошланғич сотув баҳосини белгилаб беришни сўраган. Суднинг 2025 йил 25 ноябрдаги ажрими билан иш юзасидан экспертиза тайинланган. Экспертиза ҳаракатларини амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Қашқадарё вилоят Бош бошқармаси зиммасига юклатилган ва иш бўйича иш юритиш экспертиза хулосаси олингунга қадар тўхтатиб турилган. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Қашқадарё вилояти бош бошқармаси томонидан 2025 йил 4 декабрда №06-01-08/436-сонли хат билан ажрим ижроси юзасидан хулоса(маълумотнома) тақдим қилинган. Суднинг 2025 йил 12 декабрдаги ажрими билан иш юритиш тикланган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган палата, жавобгар ва қўшимча жавобгарлар суд мажлисига келмади, шунингдек вакил(лар)и иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда — ИПК) 170-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмайди. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. ИПКнинг 172-моддасига кўра, суд ишда иштирок этувчи шахснинг илтимосномасига ёки ўз ташаббусига кўра суд мажлисида танаффус эълон қилиши мумкин. Суд мажлисида танаффус уч кундан ошмаган муддатга эълон қилиниши мумкин. Танаффус ҳақида суд мажлиси баённомасида кўрсатилади. Танаффус тугаганидан кейин суд мажлиси давом эттирилади, бу ҳақда раислик қилувчи суд мажлисида эълон қилади. Танаффусдан олдин текширилган далилларни такроран кўриб чиқиш амалга оширилмайди, шу жумладан ишда иштирок этувчи шахсларнинг вакиллари алмаштирилганда ҳам амалга оширилмайди. Ишда иштирок этувчи шахслар танаффус эълон қилингунига қадар суд мажлисида ҳозир бўлганлигидан ёки бўлмаганлигидан қатъий назар, суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган ҳисобланади ҳамда уларнинг танаффус тугаганидан кейин суд мажлисига келмаганлиги суд мажлисини давом эттиришга тўсқинлик қилмайди. Шу сабабли, суд ИПКнинг 127-128,170,172-моддаси талаблари асосида суд мажлисини ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатлар асосида палата, жавобгар ва қўшимча жавобгарлар вакил (лар)и иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган банк вакили низо юзасидан тарафлар ўртасида ўзаро медиатив келишувга эришилганлигини маълум қилиб, медиатив келишув тақдим қилишиб, келишувни инобатга олиб, даъво аризани кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвогар манфаатида палата томонидан киритилган даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. 2 ИПК 131-моддасига биноан тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. “Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15моддасида медиация низони суд тартибида кўриш жараёнида, суд ҳужжатини қабул қилиш учун суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киргунига қадар, шунингдек суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида қўлланилиши мумкинлиги, 29-моддасида эса медиация тартибтаомилини амалга ошириш натижалари бўйича тарафлар келиб чиққан низо ёхуд мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари хусусида ўзаро мақбул қарорга эришган тақдирда, тарафлар ўртасида ёзма шаклда медиатив келишув тузилиши, медиатив келишув уни тузган тарафлар учун мажбурий кучга эга бўлиб, ушбу келишув унда назарда тутилган тартибда ҳамда муддатларда тарафлар томонидан ихтиёрий равишда бажарилиши, медиатив келишув бажарилмаган тақдирда тарафлар ўз ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини сўраб судга мурожаат этишга ҳақли эканликлари белгиланган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида ихтиёрий асосларда жавобгар томонидан 560 875 168 сўм, шундан муддати ўтган асосий қарзи 154 006 039 сўм, кредит фоизидан 57 940 557 сўм, жами 618 815 725 сўм қарздорликни 2026 йил 7 январь кунига қадар тўлаб бериши юзасидан низони медатив йўли билан ҳал бўлганлигини тасдиқлашга келишилиб, тарафлар медиатор Каримов Азамат Баходировични танлаб олишган ва унинг иштирокида Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 41806-2506/5957-сонли иқтисодий ишини медиация тартибида ҳал этилганлигини 2025 йил 23 декабрда тасдиқлашган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сон қарорини 32,321-бандига кўра, ИПК 163-моддаси биринчи қисмининг 8бандига мувофиқ судья тарафларни келиштириш чораларини кўради. Судлар низонинг характеридан келиб чиққан ҳолда ишни келишув битими ёки медиатив келишув тузиш йўли билан тамомлашга кўмаклашишлари лозим. Низони келишув битими ёки медиатив келишув тузиш билан ҳал этиш имконияти ишни суд муҳокамасига тайёрлаш пайтида ҳам (ИПК 163-моддаси биринчи қисмининг 8-банди, 1631-моддаси биринчи қисмининг 3-банди), суд муҳокамаси жараёнида ҳам (ИПКнинг 16-боби) аниқланиши лозим. Тарафлар томонидан тузилган келишув битимининг шартлари ижро қилинаётганда унинг мазмуни бўйича ноаниқликлар ва низолар бўлмаслиги учун ажримнинг хулоса қисмида аниқ ва равшан ифодаланган бўлиши лозим. Келишув битимини тасдиқлаш ҳақида ажрим чиқарилади (ИПКнинг 133-моддаси). Келишув битими, агар унинг шартлари қонун ҳужжатларига зид бўлмаса, учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлмаса ва шартли асосда тузилмаган бўлса, суд томонидан тасдиқланади. Судларга 3 тушунтирилсинки, медиация — келиб чиққан низони тарафлар ўзаро мақбул қарорга эришиши учун уларнинг ихтиёрий розилиги асосида медиатор кўмагида ҳал қилиш усули ҳисобланганлиги сабабли даъво аризаси (аризаси) иш юритишга қабул қилинганидан кейин низо бартараф этилганлиги (хусусан, даъвогарнинг талаби жавобгар томонидан қаноатлантирилганлиги) муносабати билан медиатив келишув тузишга йўл қўйилмайди. Бундай ҳолатда иш мазмунан кўриб чиқилади, бу ҳақда суд ҳужжатининг асослантирувчи қисмида кўрсатилади. Ушбу қоида Ўзбекистон Республикасининг “Медиация тўғрисида”ги Қонуни талабига риоя қилинмаган ҳолда тузилган медиатив келишувга ҳам қўлланилиши ҳақида тушунтириш берилган. ИПКнинг 107-моддаси биринчи қисми 53-бандига асосан тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Суд, тарафлар томонидан тақдим этилган 2025 йил 23 декабрдаги медиатив тартиб таомилини амалга ошириш тўғрисида медиатив келишув ҳамда унга илова қилинган ҳужжатларни ўрганиб, тарафлар низони ўзаро медиатив келишув йўли билан ҳал қилганликларини, яъни иқтисодий суд ишини юритишда низони ҳал этишга кўмаклашганлигини, келишув ИПК ва Ўзбекистон Республикасининг “Медиация тўғрисида”ги Қонуни талабларига зид эмаслигини инобатга олиб, даъвогар манфаатида палата томонидан киритилган даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 18моддаси биринчи қисми 9-бандига кўра агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилиши лозим, бироқ ушбу Қонуннинг 9-моддаси биринчи қисми 2бандига асосан даъвогар манфаатида палатанинг даъво аризаси олдиндан давлат божи тўловисиз иш юритишга қабул қилинганлигини инобатга олиб, давлат божини ундирувсиз қолдириб, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 107, 108, 109, 118, 130-131, 127-128,170,172, 195-моддаларини қўллаб, суд АЖРИМ ҚИЛДИ: Даъвогар АТБ А" манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Вилоят бошқармасининг жавобгар "Б" масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар "С" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан кредит асосий қарзи 560 875 168 сўм, шундан муддати ўтган асосий қарзи 154 006 039 сўм, кредит фоизидан 57 940 557 сўм, жами 618 815 725 сўм қарздорликни ҳамда 41 200 сўм почта харажатларини ундириш, ундирувни гаровга қўйилган мулк жавобгар "Б" масъулияти чекланган жамиятига тегишли Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани, Татар МФЙ, Татар қишлоғида жойлашган “Соғломлаштириш оромгоҳи” маъмурий бино ва ёрдамчи биноларини участкасига бўлган ҳуқуқи билан қаратишни, гаров 4 мулкларининг бошланғич сотув баҳосини белгилаб бериш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогар АТБ А" томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатлари зиммасида қолдирилсин. Давлат божи ундирувсиз қолдирилсин. Ажримнинг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ажрим қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ажрим устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ажрим устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья Б.Махмудов 5 СУД Яккабоғ тумани сонли иш МАЖЛИСИ БАЁННОМАСИ 2025 йил 23 декабрь 6 4-1806-2506/5957- Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди, судья Б.Махмудов раислигида, А.Темиров суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Ж.М.Алимарданов (2025 йил 3 мартдаги 11-07/859-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар АТБ А" манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Вилоят бошқармасининг жавобгар "Б" масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар "С" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан кредит асосий қарзи 560 875 168 сўм, шундан муддати ўтган асосий қарзи 154 006 039 сўм, кредит фоизидан 57 940 557 сўм, жами 618 815 725 сўм қарздорликни ҳамда 41 200 сўм почта харажатларини ундириш, ундирувни гаровга қўйилган мулк жавобгар "Б" масъулияти чекланган жамиятига тегишли Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани, Татар МФЙ, Татар қишлоғида жойлашган “Соғломлаштириш оромгоҳи” маъмурий бино ва ёрдамчи биноларини участкасига бўлган ҳуқуқи билан қаратишни, гаров мулкларининг бошланғич сотув баҳосини белгилаб бериш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқмоқда. Бугунги суд муҳокамасида даъвогар вакили Ж.М.Алимарданов (2025 йил 3 мартдаги 11-07/859-сонли ишончнома асосида) иштирок этмоқда. Бугунги суд муҳокамасида тегишли тартибда хабардор қилинган палата, жавобгар ва қўшимча жавобгарлардан вакил иштирок этмади. Раислик қилувчи суд мажлисини очиқ деб эълон қилиб, қандай иш кўрилишини маълум қилди. Раислик қилувчи суд таркиби, судья ва суд мажлиси котибини эълон қилди. Раислик қилувчи ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг ваколатларини текшириб, уларга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 42-моддасида кўрсатилган ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтирди ва ушбу кодекснинг 10-моддасига асосан суд мажлиси ўзбек тилида олиб борилишига келишиб олинди. Раислик қилувчи суд таркиби, яъни судья ва суд мажлиси котибига нисбатан раддиялар бор ёки йўқлигини сўради. Рад қилиш ҳақида ариза берилмади. Раислик қилувчи иш кўриш тартибини тушунтириб, далилларни текшириш жараёнини бошлашдан олдин иштирок этувчи шахсларда илтимоснома ва аризалар бор ёки йўқлигини сўради. Ариза ва илтимосномалар бўлмади. Раислик қилувчи далилларни текшириш жараёнига ўтишни эълон қилиб, далилларни текшириш тартибини тушунтирди ва сўз навбатини даъвогар вакилига берди. Даъвогар вакили Ж.М.Алимардановнинг тушунтириши: -низо юзасидан жавобгар билан медиатив келишув туздик, медиатив келишувни инобатга олиб, даъво аризани кўрмасдан қолдиришингизни сўрайман. Саволлар бўлмади. 7 Раислик қилувчи далиллар текшириш жараёнини якунлаш ва суд музокарага ўтишдан олдин ишда иштирок этувчи шахсларда қўшимчалар бор ёки йўқлигини сўради. Қўшимчалар бўлмади. Раислик қилувчи далиллар текшириш жараёнини якунлаш ва суд музокараларига ўтишни эълон қилиб, сўзни даъвогар вакилига берди. Даъвогар вакили Ж.М.Алимардановнинг музокара нутқи: -даъво аризани кўрмасдан қолдиришингизни сўрайман. Раислик қилувчи суд алоҳида хонага чиқиб кетишини эълон қилди ва алоҳида хонага чиқиб кетди. Алоҳида хонадан чиқиб, раислик қилувчи ажримни эълон қилиб, қисқача бундай қарорга келиш асосларини тушунтириб берди ва ажрим устидан шикоят қилиши тартибини тушунтирди. Раислик қилувчи суд мажлисини ёпиқ деб эълон қилди. Суд мажлиси баённомаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 201-моддаси талаблари асосида ёзилди. Раислик қилувчи Б.Махмудов Суд мажлиси котиби А.Темиров 8