Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2302-2503/2236 Дата решения 23.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукус туманлараро иқтисодий суди Судья AMANIYAZOV JALG‘AS JOLDASBAEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID b697b9ee-535b-4e39-92e5-b96ffdac1318 Claim ID PDF Hash 66faf8dc5b54dd0f... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 5 956 символов
4-2302-2503/2236-сонли иқтисодий иш судья Ж.Ж.Аманиязов Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Беруний тумани 2025 йил 15 декабрь Беруний туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ж.Аманиязов раислигида, судья ёрдамчиси Г.Базарбаеванинг котиблигида, даъвогар вакили ХХнинг иштирокида, даъвогар ХХнинг жавобгар ХХдан 4 731 922 сўм асосий қарз ундиришни сўраган даъво аризасига асосан қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар ХХ (кейинги матнда - даъвогар деб юритилади) жавобгар ХХдан (кейинги матнда - жавобгар деб юритилади) 4 731 922 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 24 ноябрдаги ажрими билан ишга Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Ғазначилик бошқармаси (кейинги матнда – учинчи шахслар деб юритилади) низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жалб қилинган. Cуд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаган ҳолда, қарздорлик шу кунга қадар тўланмаганлигини билдириб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар ва учинчи шахслар вакиллари суд мажлисида қатнашмади ва ўзларининг ёзма фикрларини судга тақдим қилишмади. Суд иш ҳужжатларида уларнинг суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эканлигини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК)нинг 128, 129 ва 170-моддаларига мувофиқ ишни уларнинг вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб ҳамда ишдаги тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари электр энергияси етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан. 2 Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан даъвогар жавобгарга электр энергиясини етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган электр энергияси учун ўз вақтида ҳақ тўлаши лозим бўлган. Даъвогар томонидан ушбу шартнома мажбуриятлари тўлиқ бажарилган. Лекин, жавобгар истеъмол қилинган электр энергияси ҳақини даъвогарга тўлаб бермаган. ФК 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. ФК 468-моддасига асосан энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Жавобгар томонидан даъвогар олдидаги мазкур шартнома мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаганлиги оқибатида даъвогар олдида 4 731 922 сўм қарздорлиги ҳосил бўлган. Бу иш ҳужжатларидаги шартнома, солиштириш далолатномаси, талабнома, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари ва бошқа ҳужжатлар билан тасдиғини топади. Қайд этилганларга асосан суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини тўлашдан озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида»ги Қонунига илова қилинган Давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-банди “а» кичик бандида мулкий хусусиятга эга даъво аризалар учун даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи, Ӯзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2018 йил 25 октябрдаги РС-59-18-сонли қарорига ӯзғартириш киритиш тӯғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2022 йил 28 декабрдаги РС-71-22-сонли қарорида барча ишлар бўйича даъво аризаси ва аризалар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида почта харажати тўланиши кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 2 июндаги “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш 3 тўғрисида”ги ПФ-91-сонли Фармонига асосан 2025 йил 1 августдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдори 412 000 сўм қилиб белгиланган. Даъвогар томонидан иш бўйича олдиндан 41 200 сўм почта харажати тўланган. Шу боис, суд жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар ХХдан даъвогар ХХнинг фойдасига 4 731 922 сўм асосий қарз ҳамда иш учун олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар ХХдан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья Ж.Ж.Аманиязов