Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1806-2506/6619 Дата решения 23.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Қарши туманлараро иқтисодий суди Судья RUZIYEV KOMOL SUYAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID b3f17250-eb17-496c-9dd3-75307d4153b7 Claim ID PDF Hash 5df75a1fbad691ed... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 14
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
збекистон Республикаси Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 386-моддаси ФКнинг 386 law
ФКнинг 388-моддаси ФКнинг 388 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
кодекси 47-моддаси кодекси 47 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 449-моддаси ФКнинг 449 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онуни ва ИПКнинг 118-моддаси онуни ва ИПК 118 law
Текст решения 12 962 символов
4-1806-2506/6619-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Яккабоғ тумани 2025 йил 23 декабрь Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси К.Рузиевнинг раислигида, судья ёрдамчиси М.Буриев суд мажлиси котиблигида, тарфлардан; даъвогарвакили А (2025 йил 01 декабрдаги №01-25-3471-сонли ишончнома асосида) ва жавобгар вакили В (раҳбар) иштирокида,даъвогар “ВВВ” акциядорлик жамиятининг жавобгар “ССС” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 1 005 904 000 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар “ВВВ” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда —даъвогар ва(ёки) сотувчи) Яккабоғ туманлараро иқтисодий судига жавобгар “ССС” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда —жавобгар ва(ёки) масъулияти чекланган жамияти, сотиб олувчи)га нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 1 005 904 000 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Бунга асос қилиб, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2024 йил 01 ноябрда №7224885-сонли олди-сотди шартномаси (кейинги ўринларда —шартнома) имзоланган. Шартнома шартларига кўра, сотиб олувчи сотувга шартномада кўрсатилган маҳсулотлар ҳақини тўлаш, сотувчи эса сотиб олувчига шартнома кўрсатилган “Этил спирти” маҳсулотларини етказиб бериш мажбуриятини олган. Шартноманинг умумий қиймати 1 506 560 000 сўмни ташкил қилган. Даъвогар томонидан мажбурият лозим даражада бажарилиб, жавобгарга 1 470 036 191,99 сўмлик 4293.33 спирт маҳсулоти етказиб берилган ва бу ҳисоб-фактура ва бошқа ҳужжатлар орқали ўз тасдиғини топган. Шундай бўлсада, жавобгар сотиб олган товар қийматини тўлиқ тўламасдан, шартнома шартларини бузган ва даъвогарнинг қонуний манфаатларига путур етказган. Даъвогар томонидан 1 470 036 191,99 сўмлик маҳсулот етказиб берилган бўлиб, жавобгар шундан қисман тўловларни амалга ошириб, 1 005 904 000 сўм қарздорлик тўлаб берилмаган. Даъвогар томонидан жавобгарни мавжуд қарздорликни бартараф этиш ҳақида бир неча маротаба огоҳлантирилсада, лекин жавобгар томонидан даъвогарнинг ушбу талаби оқибатсиз қолдирилганлиги келтирилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, юзага келган 1 005 904 000 сўм асосий қарздорлик судга даъво аризаси тақдим қилингандан сўнг ҳам жавобгар томонидан тўланмаганлигини маълум қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабларини тан олиб, ҳақиқатдан ҳам даъвогар олдида 1 005 904 000 сўм қарздорлиги борлигини, жамиятнинг молиявий аҳволи яхши бўлмаганлиги сабабли, ушбу қарздорлигини ўз вақтида тўлаб бера олмаганлигини, ҳозирда ушбу қарздорлигини тўлиқ тўлаш чораларини кўраётганлигини маълум қилиб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни асл нусхасини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвогар манфаатида палатанинг даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда — ИПК) 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда — ФК) 8-моддаси биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида 2024 йил 01 ноябрда тузилган №7224885-сонли олди-сотди шартномаси келиб чиққан. ФКнинг 386-моддасига биноан олди-сотди шартномасига мувофиқ олдисотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 388-моддасига кўра, сотувчи сотиб олувчига олди-сотди шартномасида назарда тутилган товарни топшириши шарт.Агар олди-сотди шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, сотувчи сотиб олувчига ашёни бериш билан бир вақтда унга мансуб ашёни, шунингдек қонунчиликда ёки шартномада назарда тутилган ашёга алоқадор ҳужжатлар (техник паспорти, сифат сертификати, фойдаланиш бўйича йўриқнома ва ҳоказолар)ни топшириши шарт. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида тузилган шартномани 3.1-банди шартларига кўра, сотувчи сотиб олувчига белгиланган этил спиртини сотиши, сотиб олувчи эса уни қабул қилиб олиши ва қийматини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан жавобгарга 2024 йил 07 ноябадаги №1232-сонли ҳисобарақ-фактурага асосан 1 470 036 191,99 сўмлик этил спирти маҳсулотлари етказиб берилган. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 47-моддасига асосан товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт. Ҳисобварақ-фактура, қоида тариқасида, электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизимида электрон шаклда расмийлаштирилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 522-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби тўғрисида” Низомнинг 2-бандида электрон ҳисобварақ-фактура - товарларни (ишлар, хизматларни) реализация қилиш ва сотиб олишни тасдиқлайдиган, электрон ҳисобварақфактура айланиш тизими операторлари орқали тақдим этиладиган ва қабул қилинадиган, қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган шаклларда расмийлаштирилган электрон ҳужжатлиги белгиланган. Даъвогар томонидан жавобгарга Did .uz( umihg.uz) электрон тизими орқали ҚҚС билан биргаликда қиймати жами 1 470 036 191,99 сўмлик шартномада назарда тутилган маҳсулот берилганлиги юзасидан ҳисобварақфактуралар юборилган. Жавобгар даъвогар томонидан юборилган ҳисобварақфактура ва маҳсулотлар эътирозсиз қабул қилиб олинган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 489-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 63-бандида етказиб берувчи томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шартлиги, сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланиши қайд этилган. Бироқ, жавобгар шартнома бўйича даъвогардан олинган маҳсулотлар учун қисман тўловлар амалга ошириб, қолган 1 005 904 000 сўм тўловларни амалга оширмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида олинган маҳсулотлар бўйича 1 005 904 000 сўм миқдорида қарздорлик юзага келган. Даъвогар юзага келган қарздорликни ихтиёрий асосларда тўлаш юзасидан жавобгарга талабнома юборган, лекин жавобгар даъвогарнинг ушбу талабномасини ижро этмасдан, даъвогар олдидаги 1 005 904 000 сўм асосий қарздорликни тўлаш чоралари кўрилмаган. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги жами 1 005 904 000 сўм асосий қарздорлик ҳолати иш ҳужжатларида мавжуд шартнома, ҳисобварақ-фактура, ишончнома, товар-транспорт юк хати, буйруқ, талабнома, солиштирма далолатнома ва бошқа ишга алоқадор ҳужжатлар каби далиллар билан ўз тасдиғини топиши сабабли инкор этиб бўлмайди. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 449-моддаси биринчи қисмига биноан сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади. ФК 340-моддасига кўра, мажбурият ушбу Кодексда, бошқа қонун ҳужжатларида ёки шартномада назарда тутилган асосларга кўра тўлиқ ёки қисман бекор бўлади. Мажбуриятни тарафлардан бирининг талаби билан бекор қилишга қонунчилик ёки шартномада назарда тутилган ҳоллардагина йўл қўйилади. ФК 341-моддасига кўра, мажбурият, қоида тариқасида, унинг лозим даражада бажарилиши билан бекор бўлади. ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмида асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги лозим, бироқ жавобгар томонидан 1 005 904 000 сўмлик маҳсулотлар ҳақи даъвогарга тўлаб берилганлигини фактини ва шартнома бўйича олган мажбуриятлари бажарилганлигини тасдиқловчи далиллар тақдим этилмади. ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ФКнинг 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Юқорида қайд этилганларга асосан, суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 1 005 904 000 сўм асосий қарзни ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, даъво ариза талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Бундай ҳолларда, суд “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатларини мутаносиб равишда тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, даъво ариза талаблари асосли деб топилганлиги сабабли судхаражатларини жавобгар зиммасига юклаб, ундан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 74-75, 118, 127, 128, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар “ВВВ” акциядорлик жамиятинингдаъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “ССС” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “ВВВ” акциядорлик жамияти фойдасига 1 005 904 000 сўм асосий қарз ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган 20 118 080 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали Қашқадарё вилоят судига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья judgecode К.С. Рузиев