← Назад
Решение #2829090 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
7 338 символов
4-2302-2501/***-сонли иқтисодий иш
судья ***
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
*** тумани
2025 йил 23 декабрь
*** туманлараро иқтисодий судининг судьяси *** раислигида, судья
ёрдамчиси Р.Юсупованинг котиблигида, даъвогар вакили иш юритувчи ***
(2025 йил 26 ноябрдаги 29/30-сонли ишончнома) нинг иштирокида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси *** худудий бошқармаси даъвогар «***» масъулияти
чекланган жамиятининг манфаатини кўзлаб, унинг фойдасига жавобгар «***»
масъулияти чекланган жамиятидан 93 711 202 сўм асосий қарз ундиришни
сўраган даъво аризасига асосан қўзғатилган иқтисодий ишни судининг ўз
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси *** худудий бошқармаси (кейинги
ўринларда палата деб юритилади) даъвогар «***» масъулияти чекланган
жамияти (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) нинг манфаатини
кўзлаб, унинг фойдасига жавобгар «***» масъулияти чекланган жамияти
(кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) дан 93 711 202 сўм асосий қарз
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Палата даъво аризасида ишни ўзининг вакиллари иштирокисиз кўришни
сўраган.
Жавобгар суд мажлисида қатнашмади ва ўзининг ёзма фикрини судга
тақдим қилмади.
Суд иш ҳужжатларида жавобгарнинг суд муҳокамасининг вақти ва жойи
ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар
мавжуд эканлигини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига
мувофиқ ишни унинг вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топди.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб ҳамда ишдаги
тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво
аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари маҳсулот етказиб бериш
шартномасидан келиб чиққан.
2
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи – сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 449-моддасининг биринчи қисмига асосан сотиб олувчи етказиб
бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар
тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 01 мартда
86/Б-сонли шартнома тузилган бўлиб, ушбу шартноманинг 1.1-бандига асосан
даъвогар жавобгарга маҳсулотларини етказиб бериш, жавобгар эса уларни
қабул қилиб олиш ва уларнинг ҳақисини белгиланган муддатда тўлаш
мажбуриятини олган.
Ушбу шартномага асосан даъвогар ўз мажбуриятларини бажарган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 августдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган «Ҳисобварақфактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул
қилиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 2-бандига асосан ҳисобварақ-фактура
– Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ уни тақдим этиш
мажбуриятига эга бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи (етказиб берувчи)
томонидан
расмийлаштириладиган
қатъий
белгиланган
намунадаги
(форматдаги), товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки хизматлар
кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.
Ушбу Низом 63-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларига мувофиқ,
етказиб берувчи томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн
календарь кун, рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар бўйича
эса бир календарь кун ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо
билан тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шарт.
Сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад
этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланади.
Даъвогар томонидан юборилган талабнома жавобгар томонидан
эътиборсиз қолдирилган.
Шу боис даъвогар жавобгардан қарздорликни ундириш талаби билан
судга мурожаат қилган.
Ушбу ҳолатлар ишдаги шартнома, талабнома, ҳисобварақ-фактура,
ҳисоблашув далолатномаси ва бошқа ҳужжатлар билан тасдиқланади.
Шу боис, суд даъвогарнинг 93 711 202 сўм асосий қарз ундириш талабини
тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топди.
3
ИПК 118-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган
барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини тўлашдан
озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланади.
Ўзбекистон Республикаси «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунига илова
қилинган Давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-банди «а» кичик бандида
мулкий хусусиятга эга даъво аризалар учун даъво баҳосининг 2 фоизи
миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган
миқдорда давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг
2022 йил 28 декабрдаги РС-71-22-сонли қарорида барча ишлар бўйича даъво
аризаси ва аризалар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида
почта харажати тўланиши кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 2 июндаги «Иш ҳақи,
пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги
ПФ-91-сонли Фармонига асосан 2025 йил 1 августдан бошлаб базавий
ҳисоблаш миқдори 412 000 сўм қилиб белгиланган.
Даъвогар томонидан иш бўйича олдиндан 41 200 сўм почта харажати
тўланган.
Шу боис, суд жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта
харажатини, республика бюджетига 1 874 224,04 сўм давлат божи ундиришни
лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар «***» масъулияти чекланган жамиятидан «***» масъулияти
чекланган
жамияти
фойдасига
93 711 202 сўм асосий қарз ҳамда 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар «***» масъулияти
чекланган жамиятидан республика
бюджетига 1 874 224,04 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир
ой ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига апелляция
тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал
қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида
кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши
мумкин.
Судья
***