← Назад
Решение #2829096 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
5 515 символов
4-1001-2518/118594-сонли иқтисодий иш
судья: А.А.Шокиров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чуст тумани
2025 йил 23 декабр
Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.А.Шокиров раислигида,
судья ёрдамчиси Ш.Ҳабибованинг котиблигида, даъвогар– «АААААААА»
MCHJнинг жавобгар– «ВВВВВВВВ» MCHJ ҳисобидан 6.000.000 сўм
жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни
даъвогар вакили Р.Исмаилова (ишончнома асосида), жавобгар вакили
раҳбар С.Эргашев иштирокида, видеоконференцалоқа режимида, Чуст
туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлиси
муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
«АААААААА» MCHJ судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
«ECO TEXNOTRANS LOGISTIK» MCHJ ҳисобидан 6.000.000 сўм жарима
ундиришни сўраган.
Суд мажлиси муҳокамасида даъвогар вакили даъво талабларини
қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили даъвони рад этишни сўради.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, тарафлар
вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра
даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейинги
матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмида
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган.
Мазкур ҳолатда жавобгарнинг даъвогар олдидаги мажбурияти
тарафлар ўртасида тузилган ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасидан
келиб чиққан.
ФК 703-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳақ эвазига хизмат
кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан
ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни
қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат
учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2025 йил
18 январда SCAR-UZ-180125-UGB8pEz-сонли, SCAR-UZ-180125-UGB8pEzсонли, SCAR-UZ-180125-UGB8pEz-сонли транспорт хизмати кўрсатиш
шартномалари тузилган.
Мазкур шартномаларнинг 1.1-бандига кўра, жавобгар даъвогарнинг
буюртмаси асосида транспорт хизмати кўрсатиш, яъни транспорт восита
билан таъминлаш мажбуриятини олган.
Шартнома шартига кўра, даъвогар томонидан жавобгарга
транспорт восита билан таъминлаши ҳақида буюртманома юборилган,
бироқ жавобгар томонидан белгиланган муддатда транспорт воситаси
билан таъминланмаган.
Шартноманинг 6.3-бандида, жавобгар белгиланган муддатда
транспорт воситаси билан таъминламаганлиги учун 2.000.000 сўм
миқдорида фақат жарима тўланиши келишилган.
ФК 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги баён
этилган.
ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб бериши назарда тутилган.
Демак, даъвогарнинг 6.000.000 сўм жарима ундириш талаби қонун
ҳужжатлари ва шартнома шартларига мувофиқ асосли.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарори 4-бандига кўра, ФКнинг
326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг
мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга
олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Шу асосда, суд қарздор ва кредиторнинг манфаатларини инобатга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириб,
3.000.000 сўм миқдорида қаноатлантиришни, даъво талабининг қолган
қисмини қаноатлантириш рад этишни лозим топади.
Юқорида қайд этилганларга кўра, суд даъвони қисман
қаноатлантиришни ва жавобгардан даъвогар фойдасига 3.000.000 сўм
жарима ундиришни, қолган талабларни қаноатлантиришни рад этишни
лозим топади.
«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб
чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши, ИПК 118-моддасининг
биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Шу асосга кўра, суд даъвогар томонидан даъво аризаси тақдим
этишда олдиндан тўланган 412000 сўм миқдорида давлат божи ва 41200
сўм почта харажатларини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни
лозим топади.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 165, 176, 177-моддаларини қўллаб
ҚАРОР ҚИЛДИ:
MCHJнинг
даъво
талаблари
қисман қаноатлантирилсин.
«ВВВВВВ» MCHJ ҳисобидан «АААААААА» MCHJ
фойдасига 3.000.000 сўм жарима ҳамда олдиндан тўланган 412000 сўм
давлат божи ва 41200 сўм почта харажатлари жами 3.453.200 сўм
ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
«АААААААА» MCHJ томонидан ортиқча тўланган 412000 сўм давлат
божи аризасига асосан қайтарилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида апелляция ёки қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Наманган вилоят судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция
судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши (прокурор протест
келтириши) мумкин.
«АААААААА»
Раислик қилувчи
А. Шокиров