← Назад
Решение #2829134 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 564 | — | law | |
| ИПКнинг | 107 | — | law | |
| ИПКнинг | 157 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
8 281 символов
4-1801-2501/9992-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳар
2025 йил 23 декабрь
Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Қодиров раислигида,
судья ёрдамчиси Ш.Толиповнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “**************”
хусусий корхонаси манфаатида жавобгар “**************” МЧЖ ҳисобидан
13 520 000 сўм асосий қарз ва 6 760 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича ишни даъвогар раҳбари Б.Салохитдинов (шахсий
маълумотнома асосида), жавобгар вакили С.Абдуллаев (ишончнома
асосида)лар иштирокида, очиқ суд мажлисида суд биносида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар “**************” хусусий корхонаси (кейинги ўринда
– даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат
қилиб, жавобгар “**************” МЧЖ (кейинги ўринда – даъвогар деб
юритилади) ҳисобидан 13 520 000 сўм асосий қарз ва 6 760 000 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили суд муҳокамасига қадар
жавобгар томонидан асосий қарздорлик тўлиқ тўланганлиги сабабли даъвонинг
асосий қарз ундириш талабини рад қилишни ҳамда даъвони пеня ундириш
талабидан воз кечиши ҳақидаги аризасини инобатга олишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогарнинг даъвосини
қисман тан олиб, даъвогар олдидаги асосий қарздорликни тўлиқ тўлаб
берилганлигини инобатга олиб даъвони рад қилишни сўради.
Палата ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор
қилинган бўлсада, суд мажлисига келмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси(кейинги ўринда - ИПК)нинг 170-моддасига асосан ишни унинг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд ишда иштирок этган тарафларнинг низо бўйича тушунтиришларини
эшитиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, уларни муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини асосий қарз ундириш талабини рад
қилишни ҳамда пеня ундириш талабини кўрмасдан қолдиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2024 йил 25 ноябрь куни
3-сонли кўчар мол-мулк (машина механизм ва автотранспорт) воситасини
ижарага бериш шартномаси тузилган бўлиб, мазкур шартномага асосан
“Ижарага берувчи” (даъвогар) “Ижарага олувчи”га (жавобгарга) ўз балансидаги
выбракаток модель SR20 R русумли бир дона махсус техникани ижарага
бериши, ижарага олувчи эса техникаларни қабул қилиш ва унга шартномада
кўрсатилган суммани тўлаш мажбуриятини олган.
Мазкур шартнома мажбуриятларидан келиб чиқиб, 13 520 000 сўм
миқдордаги ижара ҳақи тўланмасдан қолган.
Даъвогар томонидан қарздорликни тўлаш ҳақида огоҳлантириш хатлари
юборилган бўлса-да, жавобгар ушбу огоҳлантириш хатларни оқибатсиз
қолдирган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар қарздорликни ундириш
ҳақида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Даъво талаблари асослидир.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги
ўринда - ФК) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасида мажбуриятларни
бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги, 333-моддасида
эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача
тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган.
ФКнинг 564-моддасига кўра транспорт воситасини экипажи билан
ижарага бериш шартномаси бўйича ижарага берувчи транспорт воситасини
вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун ҳақ эвазига ижарага олувчига
беради ва ўз кучи билан уни бошқариш ҳамда техник фойдаланиш бўйича
хизмат кўрсатади. Транспорт воситасини экипажсиз ижарага бериш
шартномаси бўйича ижарага берувчи транспорт воситасини бошқариш ва
техник фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатмаган ҳолда вақтинча эгалик қилиш
ва фойдаланиш учун ижарага олувчига ҳақ эвазига бериши қайд этилган.
Мазкур асосий қарздорлик тарафлар ўртасида расмийлаштирилган ҳисобфактура ва ишдаги мавжуд далиллар билан ҳам ўз тасдиғини топган.
Бироқ, суд муҳокамасига қадар жавобгар томонидан даъвогарга даъвода
ундириши сўралган 13 520 000 сўм асосий қарздорликни тўлиқ тўлаб
берганлиги аниқланди.
Шу сабабли суд даъвогарнинг асосий қарз ундириш талабини жавобгар
томонидан ихтиёрий тўлаб берилганлигини инобатга олиб рад қилишни лозим
топади.
Шунингдек, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг
4.1-бандига асосан, жавобгар ҳисобидан 6 760 000 сўм пеня ундиришни ҳам
сўраган.
Суд муҳокамасида даъвогар даъвонинг пеня ундириш талабидан воз
кечиш ҳақидаги аризани тақдим этди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 50-моддасига кўра, давлат органи ва бошқа
шахс томонидан даъвогарнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида тақдим
этилган даъво аризасидан (аризасидан) даъвогарнинг (аризачининг) воз кечиши
даъво аризасини (аризани) кўрмасдан қолдиришга олиб келади.
ИПКнинг 107-моддаси 8-бандига кўра, даъвогарнинг манфаатларини
кўзлаб прокурор, давлат органи ва бошқа шахс томонидан тақдим этилган
даъводан даъвогар воз кечган бўлса даъво ариза кўрмасдан қолдирилиши
белгиланган.
ИПКнинг 157-моддасига асосан, даъвогар ишни ҳар қандай инстанция
судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича
чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки
қисман воз кечишга ҳақли.
Суд даъвогарнинг унинг манфаатида киритилган даъвонинг пеня
ундириш қисмидан воз кечиши қонун ҳужжатларига хилоф эмаслиги ҳамда
бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига
таъсир қилмаслигидан келиб чиқиб, даъвогарнинг пеня ундириш талабидан воз
кечиш тўғрисидаги аризасини қабул қилишни ва даъвони пеня ундириш
қисмини кўрмасдан қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.
ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар,
экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддасига
мувофиқ
даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар
томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвонинг асосий қарз ундириш талабини рад
қилишни, пеня ундириш қисмини эса кўрмасдан қолдиришни, даъвогар
олдиндан тўлаб чиққан почта харажатини ўз зиммасига қолдиришни, жавобгар
ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим
топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 47, 234, 236, 237,
564-моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 166, 170, 176179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
даъвонинг жавобгар “**************” МЧЖ ҳисобидан 6 760 000 сўм
пеня ундириш талаби кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвонинг асосий қарз ундириш қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Жавобгар “**************” МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига
412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан
бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва
апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши
(протест келтирилиши) мумкин.
Судья
А.Қодиров