Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1601-2501/21131 Дата решения 23.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманган туманлараро иқтисодий суди Судья KARIMOV ABRORBEK AZIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 50b94fc6-d1ab-46ad-bd5f-5c1318d62fa0 Claim ID PDF Hash 6d0a323919f7a3d6... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
онун 26-моддаси онун 26 law
онун 47-моддаси онун 47 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
ИПК 217-моддаси ИПК 217 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения 8 470 символов
4-1601-2501/21131-сонли иш судья: А.Каримов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 23 декабрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Каримов раислигида, судья ёрдамчиси Т.Тўраевнинг котиблигида, даъвогар Анинг жавобгар “Б” масъулияти чекланган жамиятига 20600000 сўм молиявий жарима қўллаш ҳамда унинг ҳисобидан 20600000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни даъвогар вакили У.Хамиджанов (ишончнома асосида)нинг иштирокида суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) томонидан “Б” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)нинг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси “Реклама тўғрисида”ги Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)га риоя этилиши юзасидан ўтказилган текширишда Қонун талаблари бузилганлиги аниқланган. Текширишда аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари бўйича даъвогарнинг 2025 йил 30 сентябрдаги жавобгарга 20600000 сўм жарима қўллаш ҳақидаги 2-16-2025/100-сонли кўрсатмаси ижро этилмаганлиги сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарга 20600000 сўм молиявий жарима қўллашни ҳамда унинг ҳисобидан 20600000 сўм ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, жавобгар фаолиятида текшириш ўтказилганлигини, текширишда жавобгар томонидан қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланганлигини маълум қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, даъво аризасида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида рўйхатга олинганлигини тасдиқловчи махсус код асосида 2025 йил 22 сентябрдаги 201-IGh-сонли буйруққа асосан жавобгар фаолиятида Қонун талабларига риоя этилиши юзасидан текшириш ўтказилган. Текширишда жавобгар томонидан Наманган шаҳар, Бобуршоҳ кўчасида жойлашган бекатнинг том қисмида “L v sh nt r №1” ва “KFS” ёзуви туширилган ташқи реклама воситаси тегишли реклама паспорти олинмаган ҳолда жойлаштирилганлиги аниқланган. Текшириш якуни бўйича 2025 йил 22 сентябрда расмийлаштирилган далолатнома жавобгар раҳбари томонидан имзоланган ва иш судда кўрилгунига қадар эътироз билдирилмаган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 104-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) қуриш тартиби тўғрисида”ги низом 11-бандининг ўнинчи хатбошисида ташқи реклама ва унинг воситаларининг ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ташқи реклама объектлари (конструкциялари) ва унинг воситаларини ўрнатиш талабларини бузган ҳолда ўрнатишга йўл қўйилмаслиги, 13-бандининг биринчи хатбошисида ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш реклама жойининг паспорти мавжуд бўлганда амалга оширилиши, 93-банди ташқи реклама объекти (конструкцияси) эгаси реклама воситаларини фақат реклама жойи паспорти асосида жойлаштириши лозимлиги назарда тутилган. Қонун 26-моддаси биринчи қисмининг учинчи хатбошисига кўра ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) реклама жойининг паспортига мувофиқ фақат реклама тарқатиш мақсадида фойдаланилиши керак. Қайд этилганлардан келиб чиқиб суд жавобгар ташқи реклама воситасини тегишли реклама паспортини олмасдан жойлаштириб Қонун ва “Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) қуриш тартиби тўғрисида”ги низом талабларини бузган деб ҳисоблайди. Қонун 47-моддасининг биринчи қисмида реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун молиявий санкциялар белгиланган бўлиб, унга кўра ташқи реклама ва ахборотни жойлаштириш тартибини бузганлик - базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 225-сонли қарори билан тасдиқланган “Рақобат, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида”ги низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)нинг 3-бандига мувофиқ қонунчилик бузилиши ўз тасдиғини топган ва чора кўриш учун асослар етарли бўлган ҳолатларда, реклама тўғрисидаги қонунчилик бузилганда аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича ҳуқуқбузарнинг эътирози мавжуд бўлмаганда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги тўғрисидаги масалалар ваколатли давлат органи томонидан иш қўзғатмасдан кўриб чиқилиб, кўрсатма берилади. Жавобгарнинг текширишда аниқланган ҳолатлар бўйича эътирози бўлмаганлиги ҳамда қонунчилик бузилиши ўз тасдиғини топганлиги ва чора кўриш учун асослар етарли бўлганлиги учун даъвогар томонидан 2025 йил 30 сентябрда жавобгарга 2025 йил 29 сентябрга қадар бажарилиши мажбурий бўлган 2-16-2025/100-сонли кўрсатма берилган. Даъвогарнинг кўрсатмасида ташқи реклама ва ахборотни жойлаштириш тартибини бузганлиги учун жавобгарга базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари, яъни 20600000 миқдорида жарима қўлланилган. Даъвогарнинг кўрсатмаси унда белгиланган муддатда жавобгар томонидан ижро этилмаган. Ваҳоланки, Низомнинг 33-бандида кўрсатма унда белгиланган муддатда бажарилиши лозимлиги, кўрсатмани муддатида ижро этмаганлик қонунчиликда назарда тутилган жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланган. Низомнинг 43-бандига биноан агар реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузган ва аниқланган ҳуқуқбузарликлардаги айбини тан олган шахс белгиланган муддат мобайнида қонунчиликни бузгани учун қонунчиликда назарда тутилган молиявий санкциялар суммасини ихтиёрий равишда тўламаса, ваколатли давлат органи тегишли молиявий санкциялар белгилаш тўғрисида судга мурожаат қилади. Қайд этилганларга асосланган ҳолда даъвогарнинг кўрсатмасида белгиланган жаримани жавобгар бир ойлик муддатда ихтиёрий равишда тўлиқ тўламаганлиги сабабли суд даъво талабларини асосли деб ҳисоблаб, уларни қаноатлантиришни лозим топди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. ИПК 217-моддасининг биринчи қисмига кўра молиявий санкцияларни қўллаш ҳуқуқий таъсир чораси ҳисобланади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига асосан аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган. Бироқ, даъвогар томонидан 2025 йил 30 сентябрь кунги 2-16-2025/100сонли қарор билан жавобгарга 20600000 сўм миқдорида молиявий жарима қўлланганлиги сабабли даъвонинг молиявий жарима қўллаш талабини қаноатлантиришни рад этиш лозим бўлади. Шу боис суд даъвонинг молиявий жарима қўллаш талаби бўйича тарафлардан давлат божи ундирмасликни, даъвонинг 20600000 сўм ундириш талаби бўйича жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 41200 сўм почта харажатлари ундиришни лозим топди. Бинобарин ИПКнинг 118, 170, 176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қ и л д и: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Даъвонинг жавобгар “Б” масъулияти чекланган жамиятига 20600000 сўм молиявий жарима қўллаш талабини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “Б” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар А фойдасига 20600000 сўм молиявий жарима ва 41200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “Б” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ойлик муддатда шу суд орқали апелляция тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин. Раислик қилувчи, судья А.Каримов