Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1301-2504/15505 Дата решения 23.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Жиззах туманлараро иқтисодий суди Судья TURSUNKULOV NIZOMJON RAJABOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый K US
Source ID cb63266f-f6ad-4e95-951e-0d818e5f7d33 Claim ID PDF Hash a12790846e2980df... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
Ушбу кодекс 705-моддаси Ушбу кодекс 705 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 6 329 символов
4-1301-2504/15505-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И Жиззах шаҳри 2025 йил 23 декабрь Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Р.Турсункулов раислигида, судья ёрдамчиси А.Намозованинг котибалигида, даъвогар Ўздаверлойиҳа давлат илмийлойиҳалаш институти Жизвилерлойиҳа бўлинмаси давлат муассасасининг жавобгар “ K US ” МЧЖ ҳисобидан 19 214 152 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили О.Хасанов (ишончнома асосида) иштирокида, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўздаверлойиҳа давлат илмий-лойиҳалаш институти Жизвилерлойиҳа бўлинмаси давлат муассасаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ K US ” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 19 214 152 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Бугунги суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирмади. Жавобгарга суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими унинг юридик манзили бўйича почта хизмати орқали етказилган. Лекин ажрим “қабул қилиб олувчи кўрсатилган манзилда яшамайди” деб қайтарилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг иккинчи қисмига кўра, суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда суд ИПКнинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд даъвогар вакилининг кўрсатма ва тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган. Мазкур низо тарафлар ўртасида ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасидан вужудга келган. ФК 703-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Ушбу кодекс 705-моддаси биринчи қисмига асосан буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 16 январда ер тоифасини ўзгартириш бўйича таклиф учун илова қилинадиган йиғма жилд ҳужжатларини шакллантириш бўйича 01/08-2025-сонли шартнома (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) тузилган бўлиб, унга кўра, даъвогар жавобгарга шартномада кўрсатилган ҳужжатларни шакллантириши, жавобгар эса кўрсатилган хизматлар ҳақини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан тақдим қилинган ўзаро тасдиқланган 2025 йил 14 ноябрдаги 23-сонли ҳисоб фактурага асосан даъвогар томонидан 30 214 152 сўмлик хизматлар кўрсатилган. Бироқ жавобгар шартномада белгиланган тўловларни қисман амалга оширган (11 000 000 сўм тўлаган). Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида шартнома бўйича 19 214 152 сўм муддати ўтган қарздорлиги қолган. Қарздорликни ундириш бўйича даъвогар томонидан юборилган талабнома жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган. Шартноманинг 2.2. бандига асосан буюртмачи иш бошланишидан олдин аванс тариқасида иш нархининг 30 фоизини бажарувчига тўлаб бериши лозим бўлган. Шартноманинг 4.2. бандида қолган сумма иш натижаси қабул қилиб олингандан кейин тўланиши кўзда тутилган. ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Шунга кўра, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. ИПКнинг 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шунга кўра, суд даъвогар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 412 000 сўм суд харажати ва 41 200 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим деб топади. Юқоридагиларни инобатга олиб, ИПКнинг 118, 128, 170, 176-180, 186, 192моддалари, ФКнинг 234, 236, 703, 705-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “ K US ” МЧЖ ҳисобидан даъвогар Ўздаверлойиҳа давлат илмий-лойиҳалаш институти Жизвилерлойиҳа бўлинмаси давлат муассасаси фойдасига 19 214 152 сўм асосий қарз, 412 000 сўм суд харажати ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ой ичида кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья Н.Р.Турсункулов