Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1603-2501/10272 Дата решения 23.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманган туманлараро иқтисодий суди Судья SHOKIROV AKMALJON ABDUVALIJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 6d6a15a2-873f-4e10-9032-adf3713609de Claim ID PDF Hash dce8440615b9859a... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122 code_article
бундай битим ФКнинг 116- моддаси бундай битим ФК 116 law
Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114- моддаси Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 10 109 символов
4-1603-2501/000000-сонли иқтисодий иш Чуст тумани ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ судья: А.А.Шокиров 2025 йил 23 декабр Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Ҳабибованинг суд мажлиси котиблигида, туман прокурори ёрдамчиси ССССССС қатнашувида, даъвогарУУУУУУУ«ААААААА» MCHJ манфаатида жавобгар- ВВВВВВ ҳисобидан 491.097.986 сўм кўрсатилган таъмирлаш ҳақидан бўлган қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили раҳбар Х.Хусенов иштирокида, Чуст туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъво аризада баён этилишича, «ААААААА» MCHJ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва ВВВВВВ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2024 йил 14 августда 77-сонли пудрат ишларини бажариш бўйича шартнома тузилган. Мазкур шартнома шартига кўра, даъвогар томонидан жами 491.097.986 сўмлик пудрат ишлари, яъни Тўрақўрғон туман “Исвахон” МФЙдаги 13- сонли кўп қаватли турар жой уй биносини жорий таъмирлаш ишлари бажарилган. Бажарилган ишлар ҳисоб варақ-фактура ҳамда топшириш- қабул қилиш далолатномасига асосан икки тарафлама имзоланган. Бироқ, жавобгар томонидан 491.097.986 сўм маблағ тўлаб берилмаган. Бунга кўра, даъвогар манфаатида Тўрақўрғон туман адлия бўлими судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 491.097.986 сўм кўрсатилган таъмирлаш ҳақидан бўлган қарздорлик ҳамда олдиндан тўланган суд почта харажатлари ундиришни сўраган. Ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида туман вилоят молия бўлими ва вилоят Ғазначилик бошқармалари жалб этилган. Суд мажлиси муҳокамасида даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, қаноатлантиришни сўради. Белгиланган тартибда суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида хабардор қилинган жавобгар, низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс туман молия бўлими ва вилоят Ғазначилик бошқармаси вакиллари суд мажлисида иштирок этмадилар ҳамда даъво талаби юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмадилар. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейинги матнда – ИПК деб юритилади) 170-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан 2 тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд этилган. Бунга кўра суд низони ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида ҳал этиш мумкин деган хулосага келди ҳамда ишни жавобгар ва низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар вакиллари иштирокисиз мазмунан кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини, прокурор даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги фикрини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Мазкур ҳолатлар тарафларнинг мажбуриятлари пудрат шартномасидан келиб чиққан. ФК 631-моддасининг биринчи қисмига кўра, пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонун ҳужжатларида ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи таваккал қилади. Пудрат шартномасининг айрим турлари (маиший пудрат, қурилиш пудрати, лойиҳалаш ёки қидирув ишлари пудрати, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технология ишлари пудрати)га, агар ушбу Кодекснинг бундай турдаги шартномалар тўғрисидаги қоидаларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ушбу параграфда назарда тутилган қоидалар қўлланади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 14 августда 77-сонли пудрат ишларини бажариш бўйича шартнома тузилган. Мазкур шартнома шартига кўра, даъвогар томонидан жами 491.097.986 сўмлик пудрат ишлари, яъни Тўрақўрғон туман “Исвахон” МФЙдаги 13-сонли кўп қаватли турар жой уй биносини жорий таъмирлаш ишлари бажарилган. 3 Бажарилган ишлар икки тарафлама имзоланган ҳисоб варақфактура ҳамда топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида тасдиқланади. Бироқ, жавобгар томонидан 491.097.986 сўм маблағ тўлаб берилмаган. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддаси, 3-қисмига мувофиқ, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. ВВВВВВ бюджет ташкилоти ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2016 йил 23 декабрдаги 306-сон Қарори 3- бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. Тарафлар ўртасида тузилган шартнома тегишли ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказилмаган. Пленум қарори 4-бандига кўра, агар қонун ҳужжатларида қурилиш пудрати шартномаси фақат электрон дўкон, танлов, тендер, ягона етказиб берувчи билан амалга ошириладиган давлат харидлари натижалари асосида тузилиши назарда тутилган бўлиб, шартнома савдолар ўтказилмасдан тузилган бўлса, бундай битим ФКнинг 116- моддасига асосан ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Тарафлар ўртасида қурилиш пудрати шартномаси тузилишида танлов, тендер талабларига амал қилинмаган. ФК 116-моддасига кўра, қонунчиликнинг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114- моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади. ФК 114-моддасига кўра, ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир. Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани 4 аслича (шу жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт. ФК 113-моддасига кўра, ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини қўлланиш тўғрисидаги талабни ҳар қандай манфаатдор шахс қўйиши мумкин. Суд бундай оқибатларни ўз ташаббуси билан қўллашга ҳақли. Мазкур ҳолатда, тарафлар ўртасида қурилиш пудрати шартномаси тузилишида танлов, тендер талабларига амал қилинмагани боис ҳақиқий бўлмаганлиги, ҳақиқий бўлмаган битим бўйича тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши лозимлиги, олинган нарсани аслича (шу жумладан олинган нарса молмулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шартлиги назарда тутилгани сабабли суд ўз ташаббуси билан битимнинг оқибатларини қўллаб, битим бўйича бажарилган ишларни бугунги кунда қайтариш имкони мавжуд эмаслигидан келиб чиқиб, унинг қийматини пул билан ундиришни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни ва жавобгардан даъвогар фойдасига 491.097.986 сўм бажарилган таъмирлаш ҳақидан бўлган қарздорликни ундиришни лозим деб ҳисоблайди. «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5моддасининг 2-бандига кўра ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу асосда суд ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича 9.821.959,72 сўм миқдордаги давлат божи ва 41200 сўм почта харажатлари жавобгар ҳисобидан ундирилиши лозим. Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 118, 170, 176 - 180, 186моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Тўрақўрғон туман адлия бўлимининг «ААААААА» MCHJ манфаатида киритган даъво аризаси қаноатлантирилсин. ВВВВВВ ҳисобидан «ААААААА» MCHJ фойдасига 491.097.986 сўм бажарилган таъмирлаш ҳақидан бўлган қарздорлик ҳамда тўланган 41200 сўм суд-почта харажатлари ундирилсин. 5 Республика бюджетига ВВВВВВ ҳисобидан 9.821.959,72 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция ёки қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Наманган вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин. Раислик қилувчи А. Шокиров