← Назад
Решение #2829169 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| онуннинг | 86 | — | law | |
| нинг | 3 | — | law | |
| онун | 241 | — | law | |
| онун | 140 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуннинг | 150 | — | law |
Текст решения
7 909 символов
4-2001-2503/9047-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ
Бухоро шаҳри
2025 йил 23 декабрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья А.Раҳматованинг раислигида,
судья ёрдамчиси Қ.Қўзиеванинг котиблигида, қарздор ***нинг ўзига нисбатан
тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризаси асосида
қўзғатилган ишни тарафлар вакиллари иштирокисиз, суд биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
қарздор *** судга ариза билан мурожаат қилиб, ўзига нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида ш қўзғатишни сўраган.
Суднинг 2025 йил 27 октябрдаги ажрими билан қарздорга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилиб, унга нисбатан кузатув тартиб-таомили
жорий этилган. Қарздорнинг муваққат бошқарувчиси этиб А.Ҳабибов тайинланган
ва унинг зиммасига “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни (матнда Қонун
деб юритилади)га мувофиқ белгиланган вазифаларни бажариш масъулияти
юкланган.
Қарздор суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган бўлсада, суд мажлисида вакили иштирокини таъминлашмади. Шу сабабли
суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб
юритилади)нинг 170-моддасига асосан, ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан қарздорнинг
аризасини қаноатлантиришни ва қарздорни соддалаштирилган тартибда банкрот
деб топишни, унга нисбатан тугатишга доир иш юритишни бошлашни лозим деб
топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, қарздор тадбиркорлик субъекти
сифатида 2018 йил 12 июнда 615600-реестр рақами билан давлат рўйхатидан
ўтказилган ва солиқ органида 303263311- СТИР рақами берилган.
Бухоро вилоят солиқ бошқармасининг 2025 йил 20 майдаги қарорига асосан
қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан 1.362.575..029,61 сўм ундириш белгиланган ва
мажбурий ижрога қаратилган. Бироқ, ижроси таъминланмаган ва қарздор
томонидан ушбу қарздорлик уч ойдан ортиқ муддат давомида тўланмасдан
келинган.
Кузатув тартиб-таомили жараёнида муваққат бошқарувчи томонидан
қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилганлигини
ҳақида “Bizn s D il -M di ” иқтисодий газетасининг 04.11.2025 йил №88(3282)
нашрида эълон берилган, кредиторларнинг талаблари реестри тузилган ва
қарздорнинг молиявий аҳволи таҳлил қилиниб, қарздорнинг мол-мулклари ва пул
малағларини аниқлаш чоралари кўрилган. Муваққат бошқарувчининг тегишли
ташкилотлардан олинган жавоб хатларига асосан қарздорнинг номида молмулклари ва банк ҳисобварақларида пул маблағлари аниқланмаган.
Кредиторлар талаблари реестрига кўра, қарздорнинг кредитор олдидаги
қарздорлиги кредитор Бухоро вилоят солиқ бошқармаси олдида 1.380.269.500 сўм
солиқ қарзини ташкил қилади.
Муваққат бошқарувчи томонидан Қонуннинг 86-моддасига асосан
қарздорнинг молиявий аҳволи таҳлил қилиш натижаларига кўра судга тақдим этган
2025 йил 4 декабрдаги хулосасига кўра, қарздорнинг мол-мулклари мавжуд
эмаслиги ва тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжудлиги ва қарздорнинг
фаолиятини тиклаш имкони йўқлиги аниқланган.
Давлат хизматлари марказининг n w.bird r h .uz расмий сайти
маълумотларига кўра, қарздорнинг фаолияти ҳозирги кунда молия-хўжалик
фаолиятини амалга оширмаётган ҳолатга ўтказилган.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
(бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 3-моддасига кўра, тўловга
қобилиятсизлик - суд томонидан эътироф этилган, қарздорнинг пул мажбуриятлари
бўйича кредиторлар талабларини тўла ҳажмда қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар
ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини тўла ҳажмда бажаришга қодир
эмаслиги ҳақида тушунча берилган.
Қонун 241-моддасига кўра, ўз фаолиятини тугатган қарздор якка тартибдаги
тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир бўлмаган ва
уларнинг жойлашган ерини (яшаш жойини) аниқлашнинг имкони бўлмаган
тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги
ариза, кредиторлик қарзи миқдоридан қатъи назар, кредитор, ваколатли давлат
органи, давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли орган томонидан
берилиши мумкин.
Бинобарин, мазкур ҳолатда қарздорнинг пул маблағлари, мол-мулки мавжуд
эмаслиги сабабли кредиторлар олдидаги қарзларини тўлаш бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмас ва унинг тўловга қобилиятсизлиги
вужудга келган ҳисобланади.
Шу сабабли суд кредиторнинг аризасини қаноатлантиришни, қарздорни
соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни, унга нисбатан тугатишга доир
иш юритишни бошлашни лозим топади.
Қонун 140-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, суд томонидан
қарздорни банкрот деб топиш тўғрисида қарор қабул қилиниши тугатишга доир иш
юритишнинг бошланишига сабаб бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Бухоро
вилояти ҳудудий бошқармасининг хатига асосан қарздорни тугатиш
бошқарувчилиги суд бошқарувчилик аттестатига эга Мухамедов Ризамат
Тўраевичнинг номзодини тавсия қилган.
Суд, қарздорни тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашга монелик қилувчи
ҳолатлар мавжуд эмаслиги сабабли, Мухамедов Ризамат Тўраевични тугатиш
бошқарувчиси этиб тайинлашни лозим топди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд, ариза қаноатлантирилганлиги сабабли иш юзасидан суд харажатларини
қарздор зиммасига юклашни, қарздор томонидан суд харажатларнинг олдиндан
тўланганлигини инобатга олишни лозим топади.
Юқорида баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 118, 128, 170, 176-179 ва
186-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Қарздор ***нинг аризаси қаноатлантирилсин.
Қарздор *** соддалаштирилган тартибда банкрот деб топилсин ва унга
нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Тугатиш ишларини олиб бориш
учун 6 (олти) ой муддат белгилансин.
Қарздорнинг тугатиш бошқарувчиси этиб Мухамедов Ризамат Тўраевич
тайинлансин ва унинг зиммасига:
Тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги тўғрисида расмий нашрларда
эълон бериш ва ўзига маълум бўлган барча кредиторларни қарздорнинг
банкротлиги ҳақида ёзма шаклда хабардор қилиш (муддат 3 (уч) кун);
Тугатишга доир иш юритиш ишларини “Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талаблари асосида олиб бориш,
қарздорнинг молия-хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш, унинг дебитор қарздорлиги
ва мол-мулкини аниқлаш чоралари кўриш, кредиторлар талабларини Қонуннинг
150-моддасида белгиланган тартибда қаноатлантириш;
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
2013
йил
24 августдаги 224-сонли Қарори билан тасдиқланган “Сохта банкротлик,
банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини
аниқлаш Қоидалари”га асосан қарздорда сохта банкротлик, банкротликни яшириш
ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги ёки мавжуд
эмаслиги тўғрисида хулоса тақдим этиш (муддат 1 (бир) ой);
Тугатишга доир иш юритиш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида
ҳар ойнинг якуни билан судга жорий ҳисоботлар тақдим этиш;
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 23 ва 144-моддаларида белгиланган суд бошқарувчисининг
мажбуриятларини оғишмай бажариш;
Тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомили натижалари тўғрисидаги
ҳисоботни 2026 йил 23 майга қадар тақдим этиш вазифаси юклатилсин.
Тугатиш бошқарувчиси иш ҳақи харажатлари қарздор “ ish lu tr d ”
масъулияти чекланган жамияти томонидан қонунда белгиланган тартибда қоплаб
берилиши, қарздорнинг мол-мулки аниқланган тақдирда ушбу харажатлар
қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан қопланиши белгиланган.
Ҳал қилув қарори дарҳол ижрога қаратилсин ва ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан
бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши
мумкин.
Судья
А.Раҳматова