← Назад
Решение #2829178 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 157 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2503/9275-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бухоро шаҳар
2025 йил 23 декабрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья А.Раҳматова раислигида,
судья ёрдамчиси Қ.Қўзиеванинг котибалигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар *** манфаатида,
жавобгар ***дан кредит қарзини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида
қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Ф.Жумаев(ишончнома асосида)
иштирокида суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси
даъвогар *** (матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар *** (матнда жавобгар деб
юритилади)дан 15.325.027,37 сўм муддати ўтган асосий қарз, 52.372.520 сўм
муддати ўтган фоиз қарзи ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, суд
мажлиси кунига қадар кредит қарзи тўланмаганлигини билдириб, бугунги
кунда кредит қарзи ошганлиги сабабли судга 2025 йил 10 декабрдаги даъво
талаби миқдорини кўпайтириш ҳақида ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгардан 25.034.877,47 сўм муддати ўтган асосий қарз, 70.534.496,07 сўм
муддати ўтган фоиз қарзи ундиришни сўради.
ИПКнинг 157-моддасига кўра, даъвогар ишни биринчи инстанция
судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича
чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки
предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга
ёки камайтиришга ҳақли.
Шу сабабли суд даъвогарнинг даъо талаблари миқдорини кўпайтириш
ҳақидаги аризасини иш юритишга қабул қилишни лозим топади.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган палата ва жавобгар вакили иштирокини таъминлашмади. Суд
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб
юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосланиб, ишни уларнинг
иштирокисиз ишдаги мавжуд материаллар асосида кўриб чиқишни лозим
топади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришларини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2025 йил
20 мартда №25/2025-сонли кредит шартномасига асосан даъвогар жавобгарга
1.000.000.000 сўм миқдорида нақд пулда 3 ой имтиёзли даври билан 60 ой
муддатга, йиллик 32,99 фоиз устама тўлаш шарти билан кредит ажратган.
Даъвогар томонидан кредит шартномасига асосан жавобгарга
1.000.000.000 сўм миқдорида кредит ажратган, бироқ жавобгар кредитни
қайтариш жадвалига кўра кредит фоизларини ўз вақтида тўламаган.
Шунга кўра жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 9 декабрь куни
ҳолатида №25/2025-сонли кредит шартномаси бўйича 25.034.877,47 сўм
муддати ўтган асосий қарз, 70.534.496,07 сўм муддати ўтган фоиз қарзини
ташкил қилади. Даъвогар томонидан жавобгарга мазкур кредит қарзини тўлаш
ҳақида юборган талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Шунингдек,
жавобгардан банк ҳисобварақларида пул маблағлари бўлмаганлиги сабабли
кредит қарзини сўзсиз тартибда ундириш имкони бўлмаган.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодекси
(матнда
ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг ўзаро ҳуқуқ ва
мажбуриятлари кредит ва гаров шартномаларидан келиб чиққан.
ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофик, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига кўра кредит шартномаси бўйича
бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга
(қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида
пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини
қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 25.034.877,47 сўм муддати ўтган
асосий қарз, 70.534.496,07 сўм муддати ўтган фоиз қарзи иш ҳужжатларидаги
кредит шартномаси, банк маълумотномаси, банк айланмадан кўчирма ва
даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари билан тўлиқ
тасдиқланади. Демак, мазкур ҳолатда даъво талаби асосли ҳисобланади. Суд
мажлиси кунига қадар даъво талабидаги кредит қарздорлиги тўланмаган.
Шу сабабли суд даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни
лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд, иш юзасидан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта
харажатларини ва республика бюджетига 1.911.387,47 сўм давлат божи
ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 170, 179-180-моддаларини
қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъвогарнинг даъо талаблари миқдорини кўпайтириш ҳақидаги аризаси
иш юритишга қабул қилинсин.
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар ***дан даъвогар *** фойдасига 25.034.877,47 сўм муддати
ўтган асосий қарз, 70.534.496,07 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги жами
95.569.373,54 сўм кредит қарздорлиги ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Жавобгар ***дан республика бюджетига 1.911.387,47 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
шикояти (протести) берилиши мумкин.
Судья
А.Раҳматова