← Назад
Решение #2829186 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| Конституция | 138 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
6 975 символов
4-1604-2501/11168-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Янгиқўрғон шаҳарчаси
2025 йил 23 декабрь
Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.С.Мусабоев
раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Халиловнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар ААнинг жавобгар ББ ҳисобидан 83 000 000 сўм асосий қарз,
33 200 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган
ишни даъвогар тугатиш бошқарувчиси Э.Бозоров иштирокида, суд биносида
видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
АА (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси
тақдим этиб, жавобгар ББ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) дан
83 000 000 сўм асосий қарз, 33 200 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қўллаб, уни қаноатлантириб
беришни сўради.
Жавобгар белгиланган тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида хабардор қилинган жавобгар, вакил иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг иккинчи қисмига кўра ишни
кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган
жавобгар иқтисодий судининг мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин. Шу сабабли суд мазкур иқтисодий ишни уларнинг вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд ишдаги тўпланган далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, ишда
иштирок этувчи шахслар вакилининг фикрини эшиб, қуйидаги асосларга
кўра даъвони қисман қаноатлантириш ҳақидаги хулосага келди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси учинчи
қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун
унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда
холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Конституциянинг 138-моддасига мувофиқ, суд ҳокимиятининг
ҳужжатлари барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, мансабдор
шахслар ҳамда фуқаролар учун мажбурийдир.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2023 йил
7 январда 1-сонли маҳсулот етказиб бериш бўйича шартномаси имзоланган.
Шартнома шартларига кўра даъвогар жавобгарга маҳсулотларни етказиб
бериш мажбуриятини олган, жавобгар эса даъвогарга маҳсулот хақини тўлаш
мажбуриятини олган.
Шартнома шартлари даъвогар томонидан бажарилган бўлиб,
жавобгарга махсулотлар етказиб берилган бўлсада, жавобгар маҳсулот
ҳақини тўлаб бермаслиги натижасида 83 000 000 сўм қарздорлик юзага
келган.
Даъвогарнинг жавобгарга юборган мавжуд қарздорликни тўлаб бериш
ҳақидаги талабномаси оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган.
Шундан сўнг, даъвогар ушбу қарздорликни жавобгардан ундириш тўғрисида
судга даъво аризаси киритган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 234-моддаси иккинчи қисмига асосан,
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
Қарздорлик шартнома, ҳисобварақ-фактура ва ишдаги бошқа
ҳужжатлар билан ўз исботини топади.
Таъкидлаб ўтилган ҳуқуқ нормалари ва тарафлар ўртасида тузилган
шартнома шартларига асосан даъвогарнинг жавобгардан асосий қарзни
ундириш ҳақидаги даъво талаби асослидир.
Шунга кўра, суд даъвогарнинг асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво
талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
Шунингдек, даъво аризасида 33 200 000 сўм пеня ундириш сўралган.
Ўзбекистон
Республикаси
“Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 32моддаси 2-қисмига кўра, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар)
ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб
берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов
суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг
50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
қарорининг 2-бандида, шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган
2
неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг
бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар
неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка
миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг
асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби
ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган
неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида
тушунтириш берилган.
ФКнинг 326-моддаси иккинчи қисми мазмунига кўра, суд қарздор ва
кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим
бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда жавобгар ва даъвогарнинг
манфаатларини инобатга олиб, суд даъвонинг пеня ундириш қисмини
4 000 000 сўмга қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этиб ўтилган қонун нормалари талабларидан келиб чиқиб суд, суд
харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклаб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 41 200 сўм почта харажатини ҳамда бюджетга 2 324 000 сўм
давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб
рақамига 103 000 сўм видеоконференцалоқа ҳаражати ундиришни лозим
топди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 74, 118, 168, 170 176-180-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
ААнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар “G
Gr u Elit ” масъулияти чекланган жамияти
фойдасига жавобгар ББдан 83 000 000 сўм асосий қарз, 4 000 000 сўм пеня ва
41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
ББдан бюджетга 2 324 000 сўм давлат божи ундирилсин.
ББдан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб
рақамига 103 000 сўм ВКА ҳаражати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида, қонуний кучга киргандан сўнг олти
ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
3
Раислик қилувчи
Ж.С.Мусабоев
4