← Назад
Решение #2829212 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
8 693 символов
4-1301-2504/15546-сонли иш
судья Н.Р.Турсункулов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Жиззах шаҳри
2025 йил 23 декабрь
Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Р.Турсункулов раислигида, судья
ёрдамчиси А.Намозованинг котибалигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Z R
S
NX R
S RVIS” ХК манфаатида жавобгар “IS IX N UILDING” МЧЖга нисбатан
берган 166 000 000 сўм асосий қарз ва 12 350 400 сўм пеня ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Ш.Кудратов
(ишончнома асосида) иштирокида, Жиззах туманлараро иқтисодий суди биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда палата деб юритилади) “Z R
S
NX R S RVIS” ХК
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Жиззах туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “IS IX N UILDING”
МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 166 000 000 сўм асосий қарз
ва 12 350 400 сўм пеня ундиришни сўраган.
Палата даъво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар билан 2024 йил
10 октябрда имзоланган 03-сонли ва 2025 йил 1 февралда имзоланган 1-сонли
шартномаларга асосан жавобгарга даъвогарга тегишли бўлган эксковаторлар
ижарага берилганлигини, жавобгар бир неча ой ижара тўловларини тўламаганлигини
маълум қилиб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Бугунги суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади ҳамда даъво
талаблари юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирмади. Бугунги суд мажлисининг
вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими жавобгарнинг почта манзилига
етказилган. Бироқ ажрим “қабул қилишдан бош тортди” деб қайтарилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда
ИПК деб юритилади) 128-моддасининг иккинчи қисмига кўра, ажрим йўлланган
шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган ва ушбу рад этиш қайд
этилган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан
тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, ишда иштирок этувчи
бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Мазкур ҳолатда, суд ИПКнинг 128 ва 170-моддаларига асосан жавобгар вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришлари ва важларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра
даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур низо тарафлар ўртасида имзоланган транспорт воситасини экипажсиз
ижарага бериш (мулк ижараси) шартномасидан вужудга келган.
ФК 564-моддасининг иккинчи қисмига кўра, транспорт воситасини экипажсиз
ижарага бериш шартномаси бўйича ижарага берувчи транспорт воситасини
бошқариш ва техник фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатмаган ҳолда вақтинча эгалик
қилиш ва фойдаланиш учун ижарага олувчига ҳақ эвазига беради.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар (ижарага берувчи) ва жавобгар
(ижарага олувчи) ўртасида 2024 йил 10 октябрда 03-сонли ва 2025 йил 1 февралда 1сонли машина механизмини ижарага бериш шартномалари (кейинги ўринларда
шартномалар деб юритилади) тузилган. Шартномаларга кўра ижарага берувчи ўзига
тегишли бўлган ЭО4112 ва ЭО652 маркали эксковаторларни экипажсиз ижарага
бериш, ижарага олувчи эса ижара тўловларини ўз вақтида тўлаб бориш
мажбуриятларини олишган.
Шартномаларнинг 2.1-бандига кўра, бир ойлик ижара ҳақи 40 000 000 сўм
қилиб белгиланган.
Шартномаларнинг 2.2-бандида, ижара пули ижарага олувчи томонидан машина
механизмидан ҳақиқатда фойдаланилган календарь кунлар асосида тўлаб борилиши,
203-бандида, тўлов учун асос томонларнинг ваколатли вакиллари томонидан
имзоланган бажарилган ишлар далолатномаси ёки ҳисоб варақ фактура
ҳисобланиши белгиланган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар томонидан ўзаро тасдиқланган
ҳисоб-фактураларга кўра жавобгар ҳақиқатда фойдаланилган ижара тўловининг
20 000 000 сўмини тўлаб, 166 000 000 сўм қисмини тўламаган.
Даъвогар томонидан жавобгарга йўлланган талабномалар жавобгар томонидан
эътиборсиз қолдирилган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФК 544-моддасининг биринчи қисмига кўра, ижарага олувчи мол-мулкдан
фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт. Ушбу модданинг
иккинчи қисмига кўра, мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби,
шартлари ва муддатлари мулк ижараси шартномаси билан белгиланади. Булар
шартномада белгиланмаган ҳолларда одатда худди шундай мол-мулкни ўхшаш
ҳолатларда ижарага беришда қўлланиладиган тартиб, шартлар ва муддатлар
белгиланган деб ҳисобланади.
Юқоридагиларга асосан, суд жавобгар шартнома шартларини лозим даражада
бажармаганлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топди деб
ҳисоблайди ва 166 000 000 сўм асосий қарз ундириш талабини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан
ташқари,
даъвогар
даъво
аризасида
ижара
тўловлари
кечиктирилганлиги сабабли 12 350 400 сўм пеня ундиришни ҳам сўраган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма
чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади.
Шартномаларнинг 3.4-бандида ижара ҳақи ўз вақтида тўланмаган тақдирда
кечиктирилган ҳар бир банк иш куни учун томонларнинг келишувига кўра 0,04 фоиз
миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 10 фоизидан ортиқ бўлмаган
миқдорида пеня тўлаши келишилган.
Шунга кўра, суд даъво талабларининг 12 350 400 сўм пеня ундириш қисмини
асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, ФКнинг 326-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик
суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163сонли қарорининг 4-бандида берилган тушунтиришларга ва тарафлар
вакилларининг кўрсатувларига таяниб, даъвогарнинг қарздорликни ўз вақтида
ундириш чораларини кўрмаганлиги сабабли пеня миқдорининг ошиб кетганлигини
инобатга олиб, суд пеня миқдорини камайтиришни, уни 3 087 600 сўмга
қаноатлантиришни, пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилиши белгиланган. Агар даъвогар томонидан билдирилган
неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори
қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан
камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган
ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Шунга асосан, даъвогар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта
харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни, жавобгардан Республика
бюджетига 3 567 000 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топади.
Қайд этилганларга кўра, ИПКнинг 118, 128, 170, 176-180, 186, 192-моддалари,
ФКнинг 234, 236, 326, 333, 544, 564-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и :
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “IS IX N UILDING” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “Z R
S
NX R S RVIS” ХК фойдасига 166 000 000 сўм асосий қарз, 3 087 600 сўм пеня ва
41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “IS IX N UILDING” МЧЖдан Республика бюджетига 3 567 000
сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ой муддат ўтгач қонуний кучга
киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
қилиш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ой
ичида кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Н.Р.Турсункулов