Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1805-2508/5230 Дата решения 23.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Қарши туманлараро иқтисодий суди Судья YUSUPOV ZAFAR ABDUQAYUMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID db6f784d-9d44-4a0f-a44b-3af77e12e2c8 Claim ID PDF Hash 658c11406d2ccf5f... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 2034-моддаси ИПК 2034 law
мазкур кодекс 2034-моддаси мазкур кодекс 2034 code_article
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 703-моддаси ФКнинг 703 law
ФКнинг 705-моддаси ФКнинг 705 law
ФКнинг 244-моддаси ФКнинг 244 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 8 402 символов
4-1805-2508/5230-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И Касби тумани 2025 йил 23 декабрь Касби туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Юсупов раислигида, “************” масъулияти чекланган жамиятининг “************” фермер хўжалиги ҳисобидан 5 040 000 сўм асосий қарз, 2 520 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “************” масъулияти чекланган жамияти (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “************” фермер хўжалиги (бундан кейин матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 5 040 000 сўм асосий қарз, 2 520 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Иш ҳужжатларида даъвогар судга киритган даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни жавобгарга юборганлиги тўғрисида почта хабарномаси мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 2034-моддасининг иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасининг кўчирма нусхаси ўзига топширилган пайтдан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Бироқ, соддалаштирилган тартибда иш кўриш вақти тўғрисида хабардор қилинган жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикр билан мурожаат қилмади. ИПК 2034-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Шунингдек, мазкур кодекс 2034-моддасининг саккизинчи қисмига кўра, суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд юқорида баён этилганларга асосан даъво ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни батафсил ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг иккинчи қисмига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 236-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 9 январда 02-сонли транспортда юк ташиш хизмати кўрсатиш ҳақида электрон шартнома (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) имзоланган. Тарафлар ўртасида имзоланган шартноманинг 1-қисмига асосан ижрочи (даъвогар) ва буюртмачи (жавобгар) га 500 м3 етказиш баҳоси (ҚҚС билан) 22 449 680 сўм шебень, 500 м3 етказиш баҳоси (ҚҚС билан) 35 000 000 сўм клинець ҳамда автомобиль транспортида юкларни ташиш хизмати учун (ҚҚС билан) 44 240 000 сўм жами 101 739 680 сўмлик автотранспортда хизматлар кўрсатиш мажбуриятини олган. Шартноманинг 1.1-бандида буюртмачи (жавобгар) эса берилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.2-бандига кўра, шартнома бўйича тўловлар олинадиган маҳсулот учун олдиндан 100 фоиз амалга оширилгандан сўнг маҳсулот берилиши, 5.1-бандига асосан харидор олинадиган маҳсулот учун олдиндан 15-85 фоиз тўловни амалга оширганлигини маҳсулот сотувчининг банки тасдиқлагандан сўнг маҳсулотлар харидорга берилиши назарда тутилган. Тарафлар ўртасида 2024 йил 1 мартда электрон имзоланган 02-сонли товар транспорт юк хати ҳамда 2024 йил 4 мартдаги 03-сонли электрон ҳисобварақфактурага асосан 5 040 000 сўмлик автомобиль транспортида юкларни ташиш хизмати кўрсатилган. Қарздорликни бартараф этиш ҳақида юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. ФКнинг 703-моддасига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 705-моддаси, биринчи қисмида буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шартлиги белгилаб қўйилган. ФКнинг 244-моддаси биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган. Даъвогар томонидан жавобгарга 5 040 000 сўмлик юк ташиш хизмати кўрсатилганлиги, тарафлар ўртасида электрон рақамли имзо билан тасдиқланган товар-транспорт юк хати ва электрон ҳисобварақ-фактура, солиштирма далолатнома билан ўз исботини топган. Шу боис суд, даъво талабининг асосий қарзни ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар жавобгардан тўловлар кечиктирилгани учун 2 520 000 сўм пеня ундиришни ҳам сўраган. Шартноманинг 7.2-бандига асосан маҳсулот учун харидор ўз вақтида тўловларни амалга оширмаса, ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун тўланмай қолган пул миқдорининг 0,4 фоизи миқдорида, лекин тўланмасдан қолган сумманинг 50 фоизидан ошмаслик шарти билан пеня тўлаши назарда тутилган. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади. Шу боис суд, даъво талабидаги 2 520 000 сўм пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Суд, тарафлар томонидан мажбурият бажарилиш даражасини ҳамда кредитор манфаатларини инобатга олиб, асосли ҳисобланган пеня миқдорини 1 000 000 сўмгача камайтиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси, биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқорида қайд этилганлардан келиб чиққан ҳолда суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 5 040 000 сўм асосий қарз, 1 000 000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 412 000 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажати ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 72, 118, 2031 - 2035 моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “************” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “************” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 5 040 000 сўм асосий қарз, 1 000 000 сўм пеня, 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори тарафларга юборилсин. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори, агар тегишли тартибда шикоят (протест) берилмаган бўлса, қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида тегишли тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья З.Юсупов