← Назад
Решение #2829223 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 23 декабрь
4-1501-2501/21981-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев раислигида,
судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, аризачи
«************» давлат муассасасининг жавобгар «************» хусусий
корхонасига берилган сертификатларни бекор қилиш тўғрисидаги аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
«************» давлат муассасаси (бундан буён матнда аризачи деб
юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, «Шег-Ғагта» хусусий корхонаси
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га берилган 0’2081: 3127:2016 “2лгиг
ёопхопа ашаИуоИ - ОРР” “ОРР- 195:2024”, “ОРР-196:2024”, “ОРР-197:2024” сонли сертификатларни бекор қилишни сўраган.
Аризачи суд мажлисини ўзининг иштирокисиз кўриб чиқилишини сўраган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда
хабардор этилган бўлсада, жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини
таъминламади. Мазкур ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 128 ва 220-моддаларига асосан аризани унинг
иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан аризани
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, «1п1ег-Ғагта» хусусий корхонасига, «************»
давлат муассасаси томонидан 2024 йил 15 июль кунги 0’2Э81 3127:2016 “2агиг
ёопхопа ашаНуоИ - ОРР” “ОРР-195:2024”, “ОРР- 196:2024”, “ОРР-197:2024” сонли
сертификатлар берилган.
Ушбу берилган сертификатларнинг амал қилиш муддати 2027 йил 14 июль
кунига қадарли белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18сентябрдаги 788-сонли қарори билан тасдиқланган “Зарур амалиётлар (ОхР)
талабларига мувофиқлик юзасидан инспекциялар ўтказиш тартиби тўғрисида”ги
Низомнинг 30-бандига кўра, инспекция назоратини ўтказиш муддатлари ариза
берувчининг мурожаатига асосан сертификат расмийлаштирилган муддатдан
камида 9 ойдан кейин бироқ 12 ойдан ошмаган муддатда инспекция назоратини
ўтказиш режалаштирилган йилдан олдинги йилнинг декабрь ойида ишчи орган
томонидан белгиланади.
Ушбу Низомнинг 39-бандига кўра, сертификат қуйидаги ҳолларда
бекор қилиниши мумкин:
сертификат амал қилиш муддати даврида Зарур амалиётлар (ОхР)
талабларига таъсир кўрсатувчи ўзгартиришлар киритилганда ва ариза
берувчи томонидан ишчи органга инспекцион назоратни ўтказиш бўйича
мурожаат қилинмаган тақдирда.
Сертификатни бекор қилиш фақат суд тартибда амалга оширилади деб
белгиланган.
Шу сабабли аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар
томонидан белгиланган муддатларда даврий инспекцион назоратни ўтказиш
бўйича амалий ҳаракатлар кўрилмаганлиги ҳамда юқорида таъкидланган
Низом талабларига риоя қилинмаганлиги сабабли жавобгарга берилган
0’т081 3127:2016 “2агиг бог1хопа ашаНуоИ - ОРР” “ОРР-195:2024”, “ОРР196:2024”, “ОРР-197:2024” сонли сертификатларни бекор қилишни сўраган.
Бироқ, жавобгар вакилининг олдинги бўлиб ўтган суд мажлисида, зарур
дорихона амалиёти (ОРР) талабларига риоя этилиши бўйича назорат
инспекцияси ўтказиш учун 22.09.2025 йил кунги 9520-сонли, 9521-сонли,
9521-сонли аризалар билан мурожаат қилинганлиги ҳамда сертификатлар
берилганлигини маълум қилиб, ушбу ҳужжатлар тақдим қилинган.
Шунингдек,
аризачи
вакилининг
судга
тақдим
қилган
маълумотномасига кўра, жавобгар корхона томонидан 2025 йил 23 декабрь
ҳолатига кўра, назорат инспекциясидан ўтганлиги маълум қилиниб, даъво
аризасида кўрсатиб ўтилган камчиликлар бартараф қилинганлиги
билдирилган.
Шу сабабли суд, жавобгар томонидан аризада кўрсатилган
камчиликлар бартараф қилинганлиги сабабли аризани қаноатлантиришни
рад этишни лозим деб топди.
Юқоридагиларга асосан суд, аризани қаноатлантиришни рад этишни,
аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги
ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод этилганлиги сабабли давлат
божини ундирмасликни ҳамда аризачи томонидан тўланган 41 200 сўм почта
харажатини зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга
ҳамда
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 176-180, 186-188, 216, 221, 222-моддаларини
қўллаб, суд
ҚАРОРҚИЛДИ:
Аризани қаноатлантириш рад этилсин.
Аризачи «************» давлат муассасаси томонидан тўланган 41 200 сўм
почта харажати зиммасида қолдирилсин.
Ҳал цшув царори()ш\ъ\Г»1 Ун КУН муддат ичида шу суд орцали
Фаргоиа вшояти^^^^^^-У^ар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
шикояти бшаи
ХУКУкига эга.
Раислик этувчи:
Т.Маматожиев