← Назад
Решение #2829254 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2503/9278-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бухоро шаҳри
2025 йил 23 декабрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья А.Раҳматованинг
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Қўзиеванинг котиблигида, даъвогар
вакили А.Исоев (ишончнома асосида), жавобгар вакили С.Махмудов
(ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар ***нинг жавобгар
***дан 29.646.585 сўм асосий қарздорлик ҳамда 7.411.646 сўм пеняни
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган ишни ўз
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
*** (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, *** (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)дан 29.646.585 сўм асосий қарздорлик ҳамда 7.411.646 сўм
пеняни ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 11 декабрдаги ажрими билан ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи
шахс сифатида Бухоро вилоят молия бошқармаси ва Бухоро вилояти
Ғазначилик бошқармаси жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб,
унда келтирилган асослар ҳамда важларни такрорлаб, тарафлар ўртасида
шартнома тузилганлигини, шартномага асосан пудрат ишлари
бажарилганлигини, ҳозирда жавобгарнинг 28.762.263,15 сўм қарздорлиги
мавжудлигини, бироқ жавобгар тўловларни кечиктириб келаётганлигини
билдириб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабини
қисман тан олиб, шартномада пеня ундириш назарда тутилмаганлигини
билдириб, пеня талабини қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
огоҳлантирилган учинчи шахслар ўз вакили иштирокини таъминламади.
Бироқ, бошқарма судга хат билан мурожаат қилиб, ишни вакилининг
иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундай
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128,170-моддаларига асосланиб,
ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра
даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Даъво аризаси ва иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар
ўртасида 2022 йил 7 ноябрда 72/22-сонли пудрат шартномаси (бундан
буён матнда шартнома деб юритилади) тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 357-моддасининг биринчи қисмига кўра, шартнома
тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий
бўлиб қолади.
2
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг шартларига кўра,
“Пудратчи” (даъвогар) пудрат шартномасига асосан "Ромитан тумани
Афросиёб МФЙда 0,5 км. оқава сув тамоғини қуриш" объектида
қурилиш-монтаж ишларини бажариш мажбуриятини, “Буюртмачи”
(жавобгар) эса "Пудратчи"га (даъвогар) қурилиш ишларини бажариши
учун зарур шароитлар яратиш, уларни лойиҳа-смета ҳужжатларига ва
ишлаб чиқариш жадвалига мувофиқ қабул қилиш ва Республика
бюджетидан пул маблағлари ажратилгандан сўнг тўловни амалга
ошириш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 14-бандида “Буюртмачи” (жавобгар) "Пудратчи"га
(даъвогар) шартнома қийматининг 30 фоизи миқдорида аванс тўловини
амалга ошириш, қолган 70 фоизини эса мазкур шартноманинг 16-бандига
асосан молиялаштириш жадвалларига мувофиқ амалга ошириш
тўғрисида келишилган.
Бухоро вилоят Ғазначилик хизмати бошқармасининг 2025 йил
18 декабрь кунидаги 02-06/31-07-1362-сонли судга тақдим қилган
маълумотномасида мазкур шартнома рўйхатдан ўтказилганлиги маълум
қилинган.
Тарафлар ўртасида тасдиқланган солиштириш-далолатномаси
ҳамда қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш
комиссияси аъзолари томонидан тасдиқланган 2023 йил 20 сенябрдаги
далолатномага асосан ҳамда ушбу объектда ўтказилган назорат ўлчови
натижасида 1.381.807 сўмлик ишлар қўшиб ёзилганлиги ва тарафлар
ўртасида тузилган шартнома бўйича жами 28.762.263,15 сўмлик ишлар
бажарилганлиги ўз тасдиғини топади.
Даъвогар томонидан ишлар бажарилиб, хизматлар кўрсатилган
бўлсада, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада
бажарилмасдан тўловларни тўлиқ амалга оширмаганлиги натижасида
даъвогар олдида 28.762.263,15 сўмга қарздор бўлиб қолган.
Қарздорликни тўлаб бериш ҳақидаги даъвогарнинг талабномаси
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли даъвогар судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан қарздорликни
ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб
чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари тўғрисида” 2016 йил 23 декабрдаги 306-сонли
қарорининг 19-бандида ФКнинг 234 ва 354-моддаларига кўра,
мажбуриятларнинг келиб чиқиш асосларидан бири шартнома бўлиб,
унинг шартлари тарафларнинг хоҳиши билан белгиланади, тегишли
шартнинг мазмуни қонун ҳужжатларида кўрсатиб қўйилган ҳоллар
бундан мустасно.
ФК 631-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, пудрат
шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф
(буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва
унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш
мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш
3
ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонунчиликда ёхуд
тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни
бажариш учун пудратчи таваккал қилади.
ФК 673-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, буюртмачи
пудратчининг бажарган иши учун сметада назарда тутилган миқдорда,
қонун ёки қурилиш пудрати шартномасида белгиланган муддатда ва
тартибда ҳақ тўлайди.
Мазкур ҳолатда жавобгар вакили суд мажлисига берган
тушунтиришига кўра, пул маблағлари объектдаги қурилиш-монтаж
ишларини молиялаштириш учун пул маблағлари Республика
бюджетидан ўз вақтида ажратилмаганлигини билдирган.
ФК 244-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни
бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл
қўйилмайди.
Жавобгарнинг қарздорлиги иш материалларидаги шартнома,
ҳисобварақ-фактуралар, Ф-1 далолатномалари, солиштирма далолатнома,
ишчи комиссия томонидан ўтказилган ўрганиш далолатномаси ва
тарафлар вакилининг суд муҳокамасидаги тушунтиришлари билан
тасдиқланади.
Тарафларнинг суд муҳокамасида берган тушунтиришларига кўра,
судга даъво аризаси билан мурожаат қилинганидан сўнг ҳам қарздорлик
тўлаб берилмаган. Шу сабабли суд, даъвонинг асосий қарз ундириш
тўғрисидаги талабини муҳокама қилиб, суд даъво талабини қисман
қаноатлантиришни, яъни жавобгардан даъвогар фойдасига 28.762.263,15
сўм асосий қарзни ундиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан 7.411.646 сўм пеня
ундиришни сўраган.
ФК 260-моддасининг биринчи қисмида қонунчилик ёки шартнома
билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим
даражада бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул
суммаси неустойка ҳисобланиши белгиланган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган
тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача
тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Шартноманинг 59-бандига кўра, Буюртмачи қурилиш-монтаж
ишларини республика бюджетидан мазкур объект бўйича пул маблағлари
ажратилгандан сўнг молиялаштиради. Буюртмачи объектдаги қурилишмонтаж ишларини молиялаштириш учун пулмаблағларининг ўз вақтида
республика бюджетидан ажратилиши бўйича жавобгар эмаслиги,
шунингдек мазкур шартноманинг 15-бандида ҳам Буюртмачи қурилишмонтаж ишларини республика бюджетидан мазкур объект бўйича пул
маблағлари ажратилгандан сўнг молиялаштирилиши ҳамда Буюртмачи
пул маблағларининг Республика бюджетидан ўз вақтида ажратилиши
бўйича жавобгар эмаслиги тўғрисида келишилган.
4
Шу сабабли, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан қонуний пеняни
ундириш талаби асоссиз ҳисобланади.
Бинобарин, ИПК 68-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок
этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги белгиланган.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда ҳамда шартнома
шартларидан келиб чиқиб, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
7.411.646 сўм пеня ундириш талабини қаноатлантиришни рад этишни
лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши
белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
билан тасдиқланган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари”
2-бандининг “а” кичик бандига кўра, мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг
1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим.
Суд, низо жавобгарнинг айби билан юзага келганлиги, бироқ даъво
қисман қаноатлантирилганлгини инобатга олиб, суд харажатларини
мутаносиб равишда тарафлар зиммасига юклашни, жавобгардан даъвогар
фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ва 575.245,63
сўм давлат божи ундиришни, олдиндан тўланган 165.919,37 сўм давлат
божини даъвогарнинг зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда ИПКнинг 118, 176-179, 180
ва 186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ***дан даъвогар *** фойдасига 28.762.263,15 сўм асосий
қарз ҳамда олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ва 575.245,63
сўм давлат божи ундирилсин.
Олдиндан тўланган 165.919,37 сўм давлат божи даъвогарнинг
зиммасида қолдирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори бир ойдан сўнг қонуний кучга киради ҳамда ижро
варақаси берилади.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига ҳал
қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида
апелляция тартибида, қонуний кучга киргач кассация тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
А.Раҳматова