Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2302-2503/2359 Дата решения 23.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукус туманлараро иқтисодий суди Судья AMANIYAZOV JALG‘AS JOLDASBAEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 68e78a8f-4ca7-4878-a9ed-797c9921ad90 Claim ID PDF Hash fadd81a84c143ba6... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 72-моддаси ИПК 72 law
ИПК 169-моддаси ИПК 169 law
ИПК 200-моддаси ИПК 200 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 8 371 символов
4-2302-2503/2359-сонли иқтисодий иш судья: Ж.Ж.Аманиязов Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Беруний тумани 2025 йил 23 декабрь Беруний туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.Аманиязовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Г.Базарбаеванинг котиблигида, даъвогар вакили ХХ ҳамда жавобгар раҳбари ХХнинг иштирокида, ХХнинг манфаатини кўзлаб, жавобгар ХХдан 31 250 килограмм пахта толасини ундириш ҳақидаги даъво аризасига асосан қўзғатилган иқтисодий ишни суднинг ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Амударё тумани фермерлари кенгаши (бундан буён матнда – кенгаш деб юритилади) даъвогар ХХ(бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) нинг манфаатини кўзлаб, жавобгар ХХ (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) дан 31 250 килограмм пахта толасини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво ариза талабини тўлиқ қаноатлантиришни, талон-тарож ҳолати бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабарнома беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари шартномага имзо қўймаганлигини, бироқ маҳсулотнинг жамиятга келиб тушганлигини кўрганлигини билдириб даъво ариза ва илтимоснома бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўради. Кенгаш вакиллари суд мажлисида қатнашмади ва ўзларининг ёзма фикрларини судга тақдим қилишмади. Суд иш ҳужжатларида уларнинг суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эканлигини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК)нинг 128, 129 ҳамда 170-моддаларига мувофиқ ишни уларнинг вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Иш ҳужжатларига қараганда, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида 2025 йил 6 март куни 22-сонли шартнома тузилганлигини, шартномага асосан 2025 йил 18 февралда юк хати билан жами 31 250 килограмм пахта толаси етказиб берилганлигини келтириб, ушбу 31 250 килограмм пахта толасини ундириб беришни сўраган. Мазкур ҳолатда даъвогар жавобгарнинг мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлигини, шартнома тузилганлигини, маҳсулотнинг етказиб берилганлигини тегишли далиллар билан исботлаб бера олмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК деб юритилади) 66-моддасининг биринчи қисмига асосан, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПК 68-моддаси биринчи, иккинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларига асосан, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. Ишда иштирок этувчи шахслар фақат ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдиндан таништирилган далилларга асосланишга ҳақли. Агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб турган ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган бўлса, ундаги маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин қилинади ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланади. ИПК 72-моддасига асосан, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Юқоридагиларга асосан суд, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Даъвогар вакили судга оғзаки илтимоснома бериб, хўжаликка тегишли бўлган 31 250 килограмм пахта толаси йўқотилиб, талон-тарож қилинганлиги ҳолати бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабарнома беришни сўраган. ИПК 169-моддасининг учинчи қисмига асосан, суднинг ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризалари ва илтимосномаларини қаноатлантириш тўғрисидаги ёки қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги хулосалари ишни кўриш натижалари бўйича чиқарилган суд ҳужжатида баён қилиниши мумкин. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларига кўра, 31 250 килограмм пахта толасининг талон-тарож қилинганлиги ҳолатлари келтирилган. Суд даъвогар вакилининг ушбу оғзаки илтимосномасини ишдаги ҳужжатлар билан қўшиб ўрганиб чиқиб, жавобгар раҳбарининг фикрларини эшитиб, талон-тарож ҳолати бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида назарда тутилган жиноят белгилари мавжуд деб ҳисоблаб, ИПК 200-моддасининг бешинчи қисмига мувофиқ жиноят ишини қўзғатиш ҳақидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли материалларни илова қилган ҳолда прокурорга хабар бериш ҳақида хусусий ажрим чиқаришни лозим топди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова қилинган Давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-банди “а” кичик бандида мулкий хусусиятга эга даъво аризалар учун даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2018 йил 25 октябрдаги РС-59-18-сонли қарорига ўзғартириш киритиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2022 йил 28 декабрдаги РС-71-22-сонли қарорида барча ишлар бўйича даъво аризаси ва аризалар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида почта харажати тўланиши кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 2 июндаги “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги ПФ-91-сонли Фармонига асосан 2025 йил 1 августдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдори 412 000 сўм қилиб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.10.2017 йилдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-3318-сон қарорининг 3-банднинг тўртинчи хатбошисига асосан, фермер хўжаликлари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш. Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер хўжаликларидан давлат божи ундирилмайди. Даъвогар томонидан иш бўйича олдиндан 41 200 сўм почта харажати тўланган. Шу боис, суд иш бўйича олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогарнинг зиммасида қолдиришни ва тарафлардан давлат божи ундирмасликни лозим топди. Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 166, 176-179-моддаларига асосланиб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогар ХХвакилининг 31 250 килограмм пахта толаси йўқотилиб, талонтарож қилинганлиги ҳолати юзасидан аниқлик киритиш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабарнома бериш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилсин. Жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли материалларни илова қилган ҳолда прокурорга хабар қилинсин. Даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар ХХтомонидан иш бўйча олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига апелляция тартибида шикоят (прокурор протест келтириши) берилиши ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят (прокурор протест келтириши) берилиши мумкин. Судья Ж.Ж.Аманиязов