Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1805-2508/5139 Дата решения 23.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Қарши туманлараро иқтисодий суди Судья YUSUPOV ZAFAR ABDUQAYUMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 79701ed0-b8a1-4419-9a37-cc80aae74a14 Claim ID PDF Hash fbb7c0d6056b6936... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФК 236-моддаси ФК 236 law
онуни 7-моддаси онуни 7 law
ФКнинг 260-моддаси ФКнинг 260 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 8 619 символов
4-1805-2508/5139-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Касби тумани 2025 йил 23 декабрь Касби туманлараро иқтисодий суди судьяси З.Юсупов раислигида, судья ёрдамчиси А.Убайдуллаевнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси даъвогар “***************” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “***************” фермер хўжалиги ҳисобидан 38 540 000 сўм асосий қарз, 3 854 000 сўм жарима ундириш ҳақидаги даъво аризасини даъвогар вакили Н.Нуриддинов (ишончнома асосида) иштирокида, Касби туман Маданият бўлими биносида, очиқ сайёр суд мажлисида, кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда – палата деб юритилади) “***************” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “***************” фермер хўжалиги (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 38 540 000 сўм асосий қарз, 3 854 000 сўм жарима ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллаб қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган палата ва жавобгар вакиллари иштирок этмади. Палата ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан суд ишни палата ва жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишда иштирок этувчи шахсларни тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатлари ва тақдим этилган далилларни ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг иккинчи қисмига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 236-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 5 январда 5а-сонли биомаҳсулотлар етказиб бериш шартномаси имзоланган. Шартноманинг 1-бандига кўра, сотувчи (даъвогар) сотиб олувчи (жавобгар) га 94 литр 38 540 000 сўмлик биомаҳсулотлар етказиб бериши сотиб олувчи (жавобгар) эса қабул қилиб олган товарлар учун ўз вақтида тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартноманинг 1-бандига кўра, шартнома баҳоси 38 540 000 сўмни ташкил этган. Даъвогар томонидан жавобгарга ҳисобварақ-фактура асосида 38 540 000 сўмлик биомаҳсулотлар етказиб берилган. Даъвогар томонидан етказиб берилган биомаҳсулотлар жавобгар томонидан қабул қилиб олинганлиги иш ҳужжатларидаги ҳисобварақфактура, солиштирма далолатнома ҳамда ишончнома билан тасдиқланади. Қарздорликни бартараф этиш ҳақида 2025 йил 18 ноябрда юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. ФК 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни 7-моддасига мувофиқ тарафлар ўртасида тузилган хўжалик шартномалари бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шарт. ФК 449-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФК 244-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган. ФК 242-моддасига кўра, Агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт. Суд, даъвогар томонидан жавобгарга етказиб берилган биомаҳсулотлар етказиб берилганлиги ишда мавжуд бўлган ҳисобварақ-фактура, солиштирма даолатнома ва ишончнома билан ўз исботини топганлиги, жавобгар эса шартлашилган миқдорда ва тартибда маҳсулот ҳақи учун тўловни амалга оширмаганлигини инобатга олиб, даъвонинг асосий қарзни ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар жавобгардан тўловлар кечиктирилгани учун 3 854 000 сўм жарима ундиришни сўраган. Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 5-бандида сотиб олувчи товар ҳақини ўз вақтида тўланмасдан қолган қисмининг ҳар бир кечиктирилган куни учун 10 фоиз миқдорида жарима тўлаши белгиланган. ФКнинг 260-моддасига мувофиқ, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. Неустойка тўлаш ҳақидаги талаб бўйича кредитор ўзига етказилган зарарни исботлашга мажбур эмас. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради. Шу боис суд даъвонинг жарима ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Суд тарафлар томонидан қарздорнинг мулкий аҳволини ҳамда кредитор манфаатларини инобатга олиб, жарима суммасини 1 500 000 сўмгача камайтиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Юқорида қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини қисман қаноатлантириб, давлат божини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “***************” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “***************” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 38 540 000 сўм асосий қарз, 1 500 000 сўм жарима ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. “***************” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 847 880 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья З.Юсупов