Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2501/10284 Дата решения 23.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья SHOKIROV AKMALJON ABDUVALIJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Чуст тумани
Source ID 8e7c73a5-a41d-43aa-b351-f163be1a440f Claim ID PDF Hash 7c425b38c704f1af... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 5-моддаси онуни 5 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1603-2501/0000-сонли иқтисодий иш Чуст тумани судья: А.А.Шокиров ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 23 декабр Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Ҳабибованинг суд мажлиси котиблигида, туман прокурори ёрдамчиси TTTTTT қатнашувида, даъвогар- АААААААнинг жавобгар- «ВВВВВВВ» MCHJга нисбатан 15 кв. метр ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб, ушбу худудда қуриб олинган енгил конструкция қурилмасини «ВВВВВВВ» MCHJ ҳисобидан мажбурий тартибда бартараф этиш (бузиб ташлаш) ва 15 кв.метр ер майдонини яроқли ҳолатга келтириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар вакили УУУУУ (ишончнома асосида) иштирокида, Чуст туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Кадастр агентлигининг Наманган вилоят бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «ВВВВВВВ» MCHJга нисбатан 15 кв. метр ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб, ушбу худудда қуриб олинган енгил конструкция қурилмаси «ВВВВВВВ» MCHJ ҳисобидан мажбурий тартибда бартараф этиш (бузиб ташлаш) ва 15 кв.метр гектар ер майдонини яроқли ҳолатга келтиришни сўраган. Суд мажлиси муҳокамасида даъвогар вакили даъво талабларини қувватлади. Белгиланган тартибда суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида хабардор қилинган жавобгар шу куни суд мажлисида иштирок этмади ҳамда даъво талаби юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейинги матнда – ИПК деб юритилади) 170-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд этилган. Бунга кўра суд низони ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида ҳал этиш мумкин деган хулосага келди ҳамда ишни жавобгар вакили иштирокисиз мазмунан кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини, прокурорни даъвони қаноатлантириш ҳақидаги фикрини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб топди. Ишдаги ҳужжатларга кўра, Кадастр агентлиги томонидан ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни аниқлаш мақсадида ўтказилган ер назорати тадбирлари давомида жавобгар томонидан қонун ҳужжатларига зид равишда ўзбошимчалик билан ерни эгаллаб олиниб, иморатлар қуриш ҳолатлари аниқланган. Жумладан, жавобгар Чуст тумани, Камарсада МФЙ, Чароғон кўчаси худудида умумфойдаланиш ҳисобида бўлган 15 кв. метр ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб, ушбу худудда қуриб енгил конструкция қурилмаси қуриб олганлиги аниқланган. Кадастр агентлиги Чуст тумани бўлими, жавобгар вакили иштирокида ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ҳолатларни 15 кунлик муддатда ихтиёрий баратаф этиш (бузиб ташлаш) тўғрисида далолатнома тузилган. Шунингдек, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни 15 кун муддатда бузиш ва ер майдонини ўз ҳолатига келтириб қўйиш ҳақида кўрсатма берилган. Бироқ, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни жавобгар томонидан ёзма кўрсатмада белгиланган муддатда бузиб олинмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 212-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига кўра, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади. Ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб ташланиши лозим, ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судларда ерга оид низоларни кўришда қонунчилик ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарори 33-бандига кўра, қонунчиликда белгиланган тартибда ажратилмаган (реализация қилинмаган), шу жумладан, берилган (реализация қилинган) ер участкасининг чегаралари ваколатли органлар томонидан натурада (жойнинг ўзида) белгиланмаган, ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқлайдиган ҳужжатлар олинмаган ҳолда фойдаланилган ер участкаси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаси ҳисобланади. Қайд этилган қонун талабларидан келиб чиқиб, суд даъвогар АААААААнинг даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгар «ВВВВВВВ» MCHJ томонидан Чуст тумани, Камарсада МФЙ, Чароғон кўчаси худудида умумфойдаланиш ҳисобида бўлган 15 кв. метр ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб, ушбу худудда қуриб олинган енгил конструкция қурилмасини «ВВВВВВВ» MCHJ ҳисобидан мажбурий тартибда бартараф этишни (бузиб ташлаш) ва 15 кв.метр гектар ер майдонини яроқли ҳолатга келтириш лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, суд даъво аризасида кўрсатилган корхона раҳбари ҳисобидан бартараф этилиши ҳақидаги талаби иқтисодий судга тегишли бўлмаганлиги сабабли тугатишни лозим топади. Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу асосда ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича 4.120.000 сўм давлат божи ва 41200 сўм почта харажатлари жавобгар зиммасига юкланиши лозим. Бинобарин, ИПКнинг 118, 170, 176-179-моддаларига амал қилиб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: АААААААнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин. «ВВВВВВВ» MCHJ томонидан Чуст тумани, Камарсада МФЙ, Чароғон кўчаси худудида умумфойдаланиш ҳисобида бўлган 15 кв. метр ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб, ушбу худудда қуриб олинган енгил конструкция қурилмасини «ВВВВВВВ» MCHJ ҳисобидан мажбурий тартибда бартараф этиш (бузиб ташлаш) ва 15 кв.метр гектар ер майдонини яроқли ҳолатга келтириш мажбурияти юклатилсин. Жавобгар «ВВВВВВВ» MCHJдан республика бюджети даромадига 4.120.000 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 41200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг корхона раҳбари ҳисобидан бартараф этилиши қисми бўйича иш юритиш тугатилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция ёки қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Наманган вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин. Раислик қилувчи А. Шокиров