← Назад
Решение #2829294 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 144 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 242 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1602-2501/****-сонли иш
судья: ****
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Учқўрғон шаҳри
2025 йил ****
Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья ****нинг раислигида,
судья ёрдамчиси ****нинг котиблигида, даъвогар **** масъулияти чекланган
жамияти тугатиш суд бошқарувчисининг жавобгар ****масъулияти чекланган
жамияти хисобидан 16 950 000 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича юритилган иқтисодий ишни даъвогар вакили (тугатиш
бошқарувчиси) **** (гувоҳнома асосида) иштирокида, Учқўрғон туманлараро
иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
**** масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар ёки
жамият деб юритилади) тугатиш бошқарувчи иқтисодий судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, ****масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади)дан 16 950 000 сўм қарздорликни ундиришни
сўраган.
Суднинг 2025 йил 9 декабрдаги ажрими билан ишга низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
АТБ “Микрокредитбанк” (бундан буён матнда учинчи шахс деб юритилади)
жалб этилган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, ундаги
важларни такрорлаб, жавобгардан 16 950 000 сўм қарзни ундиришни
ундиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар ва учинчи шахсдан вакил суд мажлисида иштирок этмади.
Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан ишни
жавобгар ва учинчи шахс вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга
кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади.
Иш хужжатларидан аниқланишича, жамият Учқўрғон туманлараро
иқтисодий судининг 4-1602-2501/****-сонли иш бўйича 2025 йил
****даги ҳал қилув қарори билан банкрот деб эътироф этилган ва тугатишга
доир иш бошланган. Жамият тугатиш бошқарувчиси этиб **** тайинланган.
Тугатиш жараёнида тугатиш бошқарувчи томонидан жамиятининг молиявий
аҳволи таҳлил қилинганида, жамият томонидан жавобгарнинг АТБ ****
Наманган вилоят филиали билан тузилган кредит шартномаси бўйича
жавобгарнинг кредит ҳисобрақамига “кредит тўлови учун деб” 2022 йил 27
июлда 4 000 000 сўм, 2022 йил 15 август куни 2 500 000 сўм, 2022 йил 26
сентябрь куни 5 450 000 сўм, 2022 йил 29 сентябрда 5 000 000 сўм, жами
2
16 950 000 сўм ўтказилганлиги аниқланган.
Жамият тугатиш бошқарувчиси жавобгарга 2025 йил 14 ноябрь куни
24-сонли талабнома билан мурожаат қилиб, ўтказиб берилган маблағни
қайтаришни сўраган. Бироқ талабнома оқибатсиз қолдирилган.
Натижада, тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, даъвогар тугатиш
бошқарувчиси ушбу даъво аризаси билан иқтисодий судга мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонунининг 144-моддасида тугатиш бошқарувчиси тайинланган кундан
эътиборан унга қарздорнинг ишларини бошқариш ҳамда қарздорнинг молмулкини тасарруф этиш бўйича барча ваколатлар ўтиши, шунингдек,
қарздорнинг мол-мулкларини инвентанизациядан ўтказаши, молиявий
аҳволини таҳлил этиши, қарздорнинг учинчи шахсларда турган мол-мулкини
қидиришга, аниқлашга ва қайтаришга қаратилган чораларни кўриши шартлиги
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасида шартнома мавжуд бўлмаганлиги
сабабли, иш муомаласи одатларига асосан мажбурият бажарилиши лозим.
ФКнинг 242-моддасига асосан, агар мажбуриятни бажариш муддати
кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса,
кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон
амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси
қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор
бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат
ичида бажариши шарт.
Суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Чунки, даъвогар томонидан
жавобгарнинг кредит тўлови учун ўтказилган 16 950 000 сўм маблағ даъвогарга
қайтарилмаган. Ушбу маблағни қайтариш ҳақидаги талабнома оқибатсиз
қолдирилган.
Ушбу ҳолатда суд жавобгарнинг даъвогар олдида 16 950 000 сўм асосий
қарздорлиги мавжуд деб ҳисоблайди.
Булар иш ҳужжатларидаги **** стандарт банк хизматлари маркази
томонидан тасдиқланган банк айланма маълумоти, талабнома, даъвогар
тугатиш бошқарувчисининг тушунтиришлари ва ишдаги бошқа ҳужжатлар
билан тасдиқланади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 16 950 000 сўм асосий қарз ундиришни лозим
деб ҳисоблайди.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
3
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан
тасдиқланган давлат божи ставкаларининг 2-банди а-кичик бандига мувофиқ,
иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ
412 000 сўм)нинг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи
тўланиши белгиланган.
Суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш
масаласини муҳокама қилиб, даъво талаби асосли деб топилганлиги сабабли
суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан республика
бюджетига 412 000 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта
харажатини ундиришни лозим топди.
Бинобарин, ИПКнинг 118, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
****масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан **** масъулияти
чекланган
жамияти
фойдасига
16 950 000 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
****масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига
412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Наманган вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида
апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг олти
ойлик муддат ичида кассация тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
*****