Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1304-2503/8399 Дата решения 23.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Жиззах туманлараро иқтисодий суди Судья XUJANAZAROV AKMALJON RAXIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение P xt k r S r B sh q D l si Ответчик / Подсудимый Must ng M rr si
Source ID 3f42fbd8-3f32-4f66-8289-9442204cb9e1 Claim ID PDF Hash 5e230d79406f0d61... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
нинг 386-моддаси нинг 386 law
ФКнинг 419-моддаси ФКнинг 419 law
ФКнинг 449-моддаси ФКнинг 449 law
тисодий процессуал кодекси 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФК 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
аролик кодексининг 327-моддаси аролик кодекси 327 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 9 158 символов
4-1304-2503/8399-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Дўстлик шаҳри 23.12.2025 йил Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Хужаназаровнинг раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар “P xt k r S r B sh q D l si” масъулияти чекланган жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгар “Must ng M rr si” фермер хўжалигига нисбатан берилган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар раҳбари К.Тоғаев (паспорт асосида) иштирокида, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Иш ҳужжатларидан кўринишича, “P xt k r S r B sh q D l si” масъулияти чекланган жамияти “Бажарувчи” (кейинги ўринларда даъвогар) ва “Must ng M rr si” фермер хўжалиги “Бюртмачи” (кейинги ўринларда жавобгар) ўртасида 13.04.2025 йилда 01/02-сонли уруғлик чигит олди-сотди шартномаси тузилган. Шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгарга ушбу шартноманинг 1-бўлимида кўрсатилган миқдорда ва тартибда сифатли уруғлик чигитни сотиш, жавобгар эса даъвогардан уруғликни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақларини тўлаш мажбуриятини олган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.1-бандида жавобгар уруғлик қийматининг олдиндан 100 фоиз миқдорда тўлаб бериши белгиланган. Даъвогар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилган бўлиб, жавобгарга шартномада назарда тутилган уруғлик чигит топширилган бўлсада, лекин жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмасдан келинган. Жавобгар томонидан сотиб олинган товарнинг ҳақи тўлаб берилмаганлиги оқибатида унинг даъвогар олдида 30.725.000 сўм қарздорлиги юзага келган. Натижада даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 30.725.000 сўм асосий қарз ва 3.072.500 сўм пеняни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар томонидан суд мажлисига қадар тўлов амалга оширилмаганлигини маълум қилиб, шу сабабли даъвони қаноатлантиришни сўради. Даъво аризасида Палата мазкур иқтисодий ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган. Жавобгар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд мажлисида ўзи (вакили)нинг иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун материаллар етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни Палата ва жавобгар (вакиллари) иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд ишдаги ҳужжатларни кўздан кечириб, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг кўрсатувларини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда “ФК”)нинг 386-моддасига кўра, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида 13.04.2025 йилда 01/02-сонли уруғлик чигит олдисотди шартномаси тузилган. ФКнинг 419-моддасига кўра, агар қонунчилик ёки олди-сотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян муддатда тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига товарни ёки ушбу товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг кечиктирмасдан тўлаши лозим. Даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича мажбуриятини бажариб, жавобгарга уруғлик чигитни тегишли тартибда топширган. ФКнинг 449-моддасида, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлашлиги, агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган. Бироқ, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятини лозим даражада бажармаган, яъни ўзига топширилган уруғлик чигит учун 30.725.000 сўмлик тўловни ўз вақтида амалга оширмаганлиги натижасида даъвогар олдида қарздорлик юзага келган. Ушбу ҳолатлар иш ҳужжатларидаги тарафлар ўртасида тузилган шартнома, ҳисоб-варақ фактуралар ва бошқа ҳужжатларда ўз тасдиғини топган. Бундан ташқари жавобгар томонидан даъво аризасида ундириш сўралган қарздорлик юзасидан инкор этувчи далиллар суд мажлисига қадар тақдим этилмаган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68-моддасининг биринчи қисмига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак, 333-моддасига кўра эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Демак, ушбу шартномада мажбуриятни бажариш шартлари тарафлар ўртасида келишилган бўлиб, даъвогар қарздордан ўз манфаатларига тегишли мажбуриятларини бажаришни тўлиқ талаб қилиш ҳуқуқига эга. Шу боис суд даъвонинг даъвонинг 30.725.000 сўм асосий қарз ундириш талаби тўлиқ қаноатлантирилиши лозим деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларидан келиб чиқиб, жавобгардан 3.072.500 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради. Тарафлар ўртасида имзоланган шартноманинг 4.3-бандига кўра, уруғлик қийматини тўлашни кечиктирган ҳар бир кун учун сотиб олувчи сотувчига унинг қийматининг 0,5 фоиз миқдорида пеня тўлаши бироқ пенянинг умумий суммаси уруғлик қийматининг 10 фоизидан ортиқ бўлмаслиги назарда тутилган. Жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги яъни, етказиб берилган маҳсулотлар ҳақи тўлиқ тўлаб берилмаганлиги иш ҳужжатлари билан тўлиқ тасдиқланади. Даъвогар томонидан пеня миқдори тўғри ҳисобланган. ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Неустойканинг энг кам миқдори Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган. Суд, ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, мажбуриятни бузилиши билан неустойка миқдори номутаносиблигини, тарафларнинг манфаатларини, мулкий аҳволини ҳамда пеня миқдорини кўпайишида даъвогарнинг ҳам айби борлигини, яъни қарздорликни ўз вақтида ундириш чораларини кўрмаганлигини инобатга олиб, даъвогар томонидан талаб қилинган пеня миқдорини 500.000 сўмгача камайтиришни, пеня ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд ҳаражатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 333, 386, 449-моддалари, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 180, 186-моддаларига асосланиб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Must ng M rr si” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “P xt k r S r B sh q D l si” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 30.725.000 сўм асосий қарз, 500.000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 675.950 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали апелляция шикояти (протести), ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести)ни Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бериши мумкин. Раислик қилувчи А.Хужаназаров